Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
23.7K photos
3.41K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Очиқ_мулоқот #Қуръони_карим_ва_тажвид

▪️ Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали тингловчилари билан очиқ мулоқот

▫️ Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор М.М.Муҳаммадсиддиқов Жиззах вилоятига хизмат сафари давомида Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиалига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори филиал тингловчилари билан суҳбатда бўлди…-ТИИ матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39195

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_мулоқот #Талаба_қизлар

▪️ Талаба қизлар билан муҳим масалалар муҳокама қилинди

▫️ Тошкент ислом институти ўқитувчилари ва талаба қизлари иштирокида “2023-2024 ўқув йили – истиқболли режалар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди…- Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор С. Валиева

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40539

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Кундузги_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар Таҳфизул Қуръон кафедраси биносига ташриф буюриб, ўқитувчилар ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Ташриф давомида ректор М.Муҳаммадсидиқов Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Кундузги таълим декани Нодирбек Тўрабоев, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон Аманов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамроҳлигида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар ва таълимни ривожлантиришга оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

▫️Таҳфизул Қуръон кафедраси талабаларнинг Қуръони каримни ёд олишини кучайтириш ҳамда Қуръони карим илмларини пухта ўзлаштириши мақсадида 2007 йилда ташкил этилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректор ва деканлар Модуль таълим тизими талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Учрашувда ректор М.Муҳаммадсидиқов Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Кундузги таълим декани Нодирбек Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар, таълим ва ўқув жараёнларига оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

▫️Модуль таълимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида ЎМИ тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар имтиҳон асосида қабул қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Кундузги_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кундузги таълим тизими 1-курс талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

▫️Учрашувда ректор М.Муҳаммадсидиқов талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар, таълим ва ўқув жараёнлари, одоб-ахлоқ ва тартиб-интизомга оид масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ташриф #Очиқ_мулоқот

▪️Очиқ мулоқот: таълимни самарали ташкил этишга доир масалалар муҳокамаси

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров, Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, бўлим мудири ўринбосари Акбар Дўсматов Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

▫️Масъул раҳбарлар ректор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамроҳлигида ўқитувчи ва талабалар билан учрашиб, дарсларни таҳлил қилдилар, таълим билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Мулоқотда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, таълим муассасасида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилиш, шунингдек, ўқитувчи ва талабаларга сифатли таълим беришлари ва олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, мударрислар ва техник ходимларнинг маошларини кўтариш, амалга ошириладиган режалар, магистратура, доктарантура босқичларини очиш каби йўналишлар борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Модуль таълим тизимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида ЎМИ тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар имтиҳон асосида қабул қилинади.

▫️Ўтган сентябрь ойида "имом-хатиб" талабалар таълим олган бўлсалар, октябр ойидан "ноиб имом" талабалар таҳсилни бошладилар.

▫️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректорлар Модуль талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Учрашувда ректор М.Муҳаммадсидиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон Аманов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар, тартиб-интизом, таълим ва ташкилий ишларга оид масалалар юзасидан мулоқот қилдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️ “Ноиб имом” талабалар билан очиқ мулоқот

▫️ Ўтган сентябрь ойида “имом-хатиб” талабалар таълим олган бўлсалар, октябр ойидан “ноиб имом” талабалар таҳсилни бошладилар.

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректор ва деканлар Модуль таълим тизими талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40754

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️ Модуль талабалар билан очиқ мулоқот

▫️ Ноябрь ойидан Модуль таълим тизимида таълим олаётган 2-курс “имом-хатиб” талабалар таҳсилни бошладилар.

▫️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Кундузги таълим декани Нодиржон Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов Модуль таълим тизимининг навбатдаги давра талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_мулоқот

▪️Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ва талабаларнинг гуруҳ мураббийлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

▫️Учрашувда Кундузги таълим декани Нодиржон Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов ҳам иштирок этди.

▫️Мулоқотда бўлим фаолияти, ўтказилаётган тадбирларнинг сифати, талабаларнинг одоб-ахлоқи каби масалалар муҳокама қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️ Модуль талабалар билан очиқ мулоқот

▫️ Декабрь ойидан Модуль таълим тизимида таҳсил олаётган 3-курс “имом-хатиб” талабалар таҳсилни бошладилар.

▫️Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошим Аманов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Кундузги таълим декани Нодиржон Тўрабоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов Модуль таълим тизимининг навбатдаги давра талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_мулоқот

▪️"Раҳбар ва ёшлар" очиқ мулоқоти ўтказилди

▫️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда академия ва диний таълим муассасаларининг фаол талаба ёшлари учрашуви бўлиб ўтди.

▫️Ёшларнинг диний-маърифий соҳадаги фаолияти, эришаётган ютуқлари ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинган тадбирда Тошкент ислом институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этдилар.

▫️Мулоқотда ўқув ва амалиёт боғлиқлигини таъминлаш мақсадида “Бухоро тажрибаси: “2+1” форматдаги амалиёт” доирасида «Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳудудий тарғибот гуруҳлари»да фаол иштирок этган Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Мансур Жамбилов ва 3-курс талабаси, Талабалар кенгаши раиси Шерислом Икромов ДИҚ ташаккурномаси билан тақдирландилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Модуль_таълим #Очиқ_мулоқот

▪️Модуль талабалар билан очиқ мулоқот

▫️Тошкент шаҳар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби, ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Модуль таълим тизими талабалари билан "Жамиятда мафкуравий имунитетни мустаҳкамлаш" мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_мулоқот

▪️ Соҳа масъуллари Модулнинг имом-хатиб талабалари билан очиқ мулоқот ўтказдилар

▫️ Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов Модуль таълим тизими талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41942

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_мулоқот

▪️Очиқ мулоқот

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Модуль таълим тизими талабалари билан "Имомларнинг жамият олдидаги масъулияти" мавзусида очиқ мулоқот ўтказдилар.

▫️Исломда имомлик инсонларга яхшилик улашувчи ҳамда ҳаётий муҳим масала ва муаммоларни илмий усулда ечишга кўмаклашувчи йўлбошчи ҳисобланади.

▫️ Шайх Алижон қори, жаннатнинг 8та даражасидан бири дорул қарор – қори ва олимлар учун ва энг юқориси жаннатул фирдавс бўлиб, пайғамбарлар, амал қилувчи уламолар учун мўлжаллангани, ҳозирда юртимизда қори имом-хатиблар кўпаётганини таъкидлаб, имомлар, ҳам қори, ҳам олим бўлиб икки дунёда юксак мартабаларга эришишларини Аллоҳдан сўради.

▫️Суҳбатда имомлик масъулияти, талабалар имом-хатиблик вазифасига ихлос билан киришиб, фидойилик билан хизмат қилишлари тўғрисида илмий-амалий маълумотлар берилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Очиқ_мулоқот

▪️Модуль талабалари билан мулоқот

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Модуль таълим тизими талабалари билан “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

▫️Модуль таълимда, масжидлардаги вазифаларидан ажрамаган ҳолда имом-хатиблар 3 йил, ноиб имомлар 4 йил таҳсил олади. Масжидлар, улардаги ходимлар фаолияти билан боғлиқ бўлгани учун мулоқотга ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов ҳам таклиф этилди.

▫️Дунёда юз бераётган воқеалар, уларга имом-хатиб ва талабаларнинг муносабати қандай бўлиши, бузғунчиликни мақсад қилган оқим ва кучларга муносиб раддиялар бериш, шу билан бирга ихтилофли ва фитнага асосланган масалаларда ўзининг қатъий илмий позицияси бўлиши ҳамда “Фиқҳ ва Ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” номли китобини ҳар бир имом-хатиб яхши ўрганиши лозимлиги таъкидланди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42587

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Танишув #Очиқ_мулоқот

▪️“Биринчи курс мактаби” тадбирлар доирасида Тошкент ислом институти 1-курс талабалари асосий бинодаги ўқув аудиториялари, бўлимлар, кафедралар, Ахборот-ресурс маркази билан танишдилар.

▫️Шунингдек, “2024-2025 ўқув йили – истиқболли режалар” мавзусида мураббия С.Валиева ва "Ижтимоий фанлар" кафедраси доценти Н.Ибрагимова иштирокида талаба қизлар билан очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Очиқ_мулоқот

📢 Очиқ мулоқот: Ёшлар ташаббуслари майдони!

📍 Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Ректор Уйғун домла Ғафуров талабалар билан мулоқот ўтказди.

🎯 Ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шу орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлардан талабаларни яқиндан хабардор қилиш тадбирнинг асосий мақсадидир.

💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ тарихи, келгусидаги режалар ва институт олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

📌 Ректор талабаларга китобхонлик ва хорижий тилларни ўзлаштириш, қўлёзмаларни ўқиш ва тадқиқ қилиш бўйича мурожаат қилди.

📌 У.Ғафуров битирувчилар келажакда энг яхши олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва масжидларда фаолият юритиши лозимлигини билдирди.

👨‍🎓 Талабалар ўқув ва ташкилий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, фикр ва таклифларини билдиришди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Очиқ_мулоқот #Қишки_таътил #Фаол_талабалар

📌 Таътил олди тадбирлар

📍 Жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент ислом институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори Уйғун домла Ғафуров талаба-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

💡 Шунингдек, институт раҳбарияти томонидан фаол ва намунавий талабалар алоҳида эътироф этилди. Дарслардаги фаоллиги, ажойиб хулқи ва маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки учун 12 нафар талаба-қизнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

❄️ Қишки таътил олдидан талаба-қизларга:
• Бўш вақтдан унумли фойдаланиш;
• Китоб ўқиш ва шахсий салоҳиятни ривожлантириш;
• Оила даврасида кўпроқ вақт ўтказиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Тадбир талабалар учун маънавий руҳлантириш манбаи бўлиб, уларнинг таътилдан кейинги ўқишларига тайёргарлигини янада кучайтиради.

🔗 Янгиликларимиздан хабардор бўлинг: t.iss.one/oliymahad