Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ

CАВОЛ:

Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эҳтилом бўлиш яъни уйқуда булғаниш рўзани бузмайди. Чунки, бундай ҳолат кишининг ўз ихтиёри билан содир бўлмайди. Эҳтилом бўлган рўзадор уйқудан тургач дарров ғусл қилиб олади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ثَلاَثَةٌ لاَ يُفَطِّرْنَ الصَّائِمَ الْقَىْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالاِحْتِلاَمُ.
(رَواه البزار بإسنادين وصحح أحدهما وظاهره الصحة).

“Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом” (Имом Баззор ривояти).

Бу ҳақида Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар:

( فَإِنْ نَامَ فَاحْتَلَمَ لَمْ يُفْطِرْ ) لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { ثَلَاثٌ لَا يُفْطِرْنَ الصِّيَامَ الْقَيْءُ وَالْحِجَامَةُ وَالِاحْتِلَامُ } ، وَلِأَنَّهُ لَمْ تُوجَدْ صُورَةُ الْجِمَاعِ وَلَا مَعْنَاهُ وَهُوَ الْإِنْزَالُ عَنْ شَهْوَةٍ بِالْمُبَاشَرَةِ

“Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очилмайди, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарса рўзадорнинг рўзасини очмайди; (беихтиёр) қайт қилиш, қон олдириш ва эҳтилом”, деганлар. Яна бу ҳолатда жинсий алоқанинг кўриниши ҳам, маъноси (яъни, шаҳват билан маний нозил бўлиши) ҳам бўлмагани учун рўзани бузмайди” (манба: “Ҳидоя”).

Демак, саҳарликдан кейин ухлаб, эҳтилом бўлиб қолган киши, ғусл қилади, оғиз бурнини муболаға қилмай ювади ва рўзасини давом эттиради. Баъзи уламоларимиз оғиз ва бурун чайишда муболаға қилмасликни оғиз ва бурунда сувни кўп ушлаб турмаслик билан изоҳлашган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар

Савол: Ҳомиладор ва эмизувчининг ҳукми нима?

Жавоб:
Ҳомиладор ва эмизувчи ўзларига ёки болаларига хавф қилсалар, рўза тутмайдилар.

Чунки у иккаласининг ҳукми касалнинг ҳукмидадир. Ҳасан Басрийдан ўзларига ёки болаларига хавф қилган ҳомиладор ва эмизувчи ҳақида сўралганда, у киши: қайси касал ҳомиладорликдан қаттиқроқ экан? У руза тутмайди, қазо қилиб беради деганлар.

Бу барча фуқаҳоларнинг иттифоқи биландир. Лекин улар ихтилоф қиладиларки, ҳомиладор ва эмизувчига қазо фидя билан бирга вожибми ёки фақат қазо вожибми. Абу Ҳанифа роҳимауллоҳу иккаласига фақат қазо вожиб дейдилар. Далиллари:

Ҳомиладор ва эмизувчи касалнинг ҳукмидадир. Ҳасан Басрий ҳам ана шунга ишора қилганлар. Демак у иккисига қазодан бошқа нарса вожиб эмас.

Манба: Муҳаммад Али Собунийнинг “Роваиул баён” тафсири 1-жуз

4-курс талабаси З.Ҳабибова тайёрлади

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Рўза #Савол_жавоблар

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи сафар ва касаллик нима?

Фуқаҳолар рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи касаллик ҳақида бир неча қовлга кўра ихтилоф қиладилар… – 4-курс талабаси Ҳабибова Зилола

Батафсил: https://oliymahad.uz/22632

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Рўза

Руҳ озиғи тан озиғи эмасми?

“Бир қавмга ҳукмрон бўлгандан кўра, бир нафсга ҳоким бўлмоқлик  қийинроқдир”… – Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо

Батафсил: https://oliymahad.uz/22638

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Рўза

Рамазон рўзасининг савобини олиш усули

Тилдаги 20 хил офатдан сақланиш Аллоҳнинг валийларининг қўлидан келади халос… – Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Урол Назар Мустофо

Батафсил: https://oliymahad.uz/22660

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Рўза #Талаба_қизлар #Тадбирлар

Тошкент ислом институти талаба қизлари учун ТИИ ва Ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Мухтор Алий иштирокида "Рўза ва уни инсон руҳиятига ижобий таъсири" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маърузада Рамазон фазилати, рўзанинг инсон руҳий ва жисмоний ҳолатига таъсири ҳақида сўз юритилиб, бу борада замонамиз уламоларининг фикрларидан иқтибослар келтирилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Журнал #Мақола #Рамазон_2021 #Рўза #Тарих

“Рамазони шариф ҳаққинда” “Ал-Изоҳ” журналидан бир мақола

“Ушбу ҳадисларни ёзмоқдин мақсад ва муддаоларимиз шулдирки, аксар аҳл саводи мадрасада таҳсили улум шаръийя қилмаган зотлар ҳам рамазони шарифнинг хосиятларин билиб, ихлос ва эътиқодлари зиёда бўлғой деб. Аммо мадрасада таҳсил қилиб юрганлар учун эмас”… – 4-босқич талабаси Абдулвоси Эргашев

Батафсил: https://oliymahad.uz/22752

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021 #Рўза

Рамазон ойи ва унинг рўзасининг фазилатлари

Аллоҳ жалла жалалуҳу томонидан беминнат инъом этиб қўйилган сув, мева-чева ва озиқ-овқатларнинг қадрини ҳис қилади, ҳақиқатан ҳам неъмат эканлигини англайди… – 4-курс талабаси Умарали Абдулғаффор

Батафсил: https://oliymahad.uz/22761

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Рўза #Закот

- Фитр рўза ва закот: Закотни толиби илмлар учун беришнинг фазилатлари -

Тиллар кафедраси ўқитувчиси Самариддин домла Аҳмедов

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари

👉
https://youtu.be/IY7rNnlZpkk

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рўза #Шаввол

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтадими?

CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? – @diniysavollar

Батафсил: https://oliymahad.uz/14461

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Арафа_куни #Рўза

Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, - дедилар.
Имом Муслим ривояти.


Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, - деганлар. Имом Байҳақий ривояти.

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:29
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:54
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.✔️

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

Такбири ташриқ айтишни унутманг:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:
• 19 июль – 5 маҳал,
• 20 июль – 5 маҳал,
• 21 июль – 5 маҳал,
• 22 июль – 5 маҳал,
• 23 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Рамазон_2022 #Рўза

Рўза қандай ибодат?

▪️Шаръий истилоҳда Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади.

▪️Рўза тутиш Ислом динининг беш рукнидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.

▪️Рўза ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарз қилинган.

▪️Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қолдирган кунларининг қазосини тутиб беришади.

▪️Янги ойни кўриб, рўзага ният қилиш Рамазон рўзасининг асосий шартларидандир.

▪️Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўзанинг одобларидандир.

▪️Рўзадор кишига яна ушбулар суннатдир:

▫️нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;
▫️фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;
▫️биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;
▫️мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;
Қуръон ўқиш;
▫️қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;
▫️Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;
▫️таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;
▫️Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган кишининг витр намозини ҳам жамоат билан ўқиши.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рўза #Шаввол

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтадими?

CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? – @diniysavollar

Батафсил: https://oliymahad.uz/14461

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Арафа_куни #Рўза #Такбири_ташриқ

▪️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

▫️Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

▫️Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, - дедилар (Имом Муслим ривояти).

▫️Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, - деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

▫️Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:15
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00.

Ният: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

▪️Эртадан бошлаб такбири ташриқ айтишни ҳам унутманг:

▫️"Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".

▫️Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

▫️Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

▫️Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_2023 #Рўза_тийилиш

▪️ Рўза – тийилиш

▫️ Рўза араб тилида “صوم” калимаси билан ифодаланади. Бу калима “صام” феълининг ўзаги бўлиб, луғатда инсон ўзини умуман тийиб туришга айтилади. Масалан, гапдан, таомдан, никоҳдан, саёҳатдан ва ҳоказо. Аллоҳ таоло Марям бинти Имронга хитоб қилганда “صوم” калимаси айнан луғавий маънода қўлланган…- Хорзам вилояти Тупроққалъа тумани “Ўтовли Эшон” мaсжиди имом-хатиби Шермуҳаммад Болтаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38285

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Рамазон_2023 #Рўза

▪️ Рўза қандай ибодат?

▫️ Шаръий истилоҳда Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади.
Рўза тутиш Ислом динининг беш рукнидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38328

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Арафа_куни #Рўза #Такбири_ташриқ #Қурбон_ҳайити

▪️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

▫️Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куниарафа кунидир.

▫️Шу куни ҳожилар Арофат тоғида турадилар, бу ерда туриш ҳажнинг фарзидир.

▫️Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар - Имом Муслим ривояти.

▫️Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар - Имом Байҳақий ривояти.

▫️27 июн, Тошкент вақти билан оғиз ёпиш ва очиш вақти:
Саҳарлик: 03:03;
Ифторлик: 20:02.

Ният: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

▪️Эртага арафадан бошлаб такбири ташриқ айтишни ҳам унутманг:

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

▫️Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

▫️Такбири ташриқ арафа куни, яъни 27 июн бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 01 июл аср намозига қадар айтилади:
• 27 июн – 5 маҳал,
• 28 июн – 5 маҳал,
• 29 июн – 5 маҳал,
• 30 июн – 5 маҳал,
• 01 июл – 3 маҳал.

▫️Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

▫️Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

▫️Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Пайғамбарлар #Рўза

▪️ Пайғамбарлар қандай рўза тутганлар?

▫️ Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси ва амакиваччаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан рўза ҳақида сўради.

У зот: “Агар хоҳласанг, Довуд алайҳиссломнинг рўзаси ҳақида айтиб бераман. Довуд алайҳисслом кўп рўза тутар ва жасур инсон эди, душманга дуч келса, қочмасди. Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмасди, яъни кунора рўза тутарди…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42408

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Рўза #Шаввол

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтадими?

CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? – @diniysavollar

Батафсил: https://oliymahad.uz/14461

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram