Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Мақола_уч_тилда
#Статья_на_трёх_языках
#Article_in_three_languages

Иддали аёлнинг таъминоти

Исломга қадар, дунёнинг деярли барча юртларида инсон ҳуқуқлари турли йўсинда поймол қилиниши кучайиб кетди. Айниқса, аёлларга муносабат жуда тубан даражада тушиб кетди. Уларга инсон сифатида эмас, балки бир буюм сифатида қаралар, ҳақлари топталар эди. Араб жазирасидаги аксар оилаларда қиз фарзанд дунёга келса, уни тириклай кўмилар эди. Ота вафот этса, ўғилга отасининг аёллари матоҳ ўлароқ мерос бўлиб қолар, агар ўғил хоҳласа уларга уйланиши ҳеч кимни ажаблантирмас эди…

👉 Батафсил

Читайте статью на русском языке
(Подробнее)

Read the article in English
(More details)

@Oliymahad
#Мақола_уч_тилда
#Статья_на_трёх_языках
#Article_in_three_languages

Юсуф Саккокий

Саккокий мадрасада 10 йил машаққат билан таҳсил оладилар. Ўзларини 10 йилдан кейин ҳам бирор бир илмда чўққига чиқолмаганларини кўриб, қаттиқ сиқилиб, умидсизланиб водий ва тоғларда яшашга қарор қилиб мадрасадан кетадилар. Бир куни тоғ ёнбағрида ўтирганларида тепадан томчилаб тушаётган сувга назарлари тушади. Қатра-қатра тушаётган томчилар катта ҳарсангтошни устига тушаверганидан, тошни ўйиб чуқурча ҳосил қилганини ва ўйилиб тошнинг тагидан тешиб сув сизиб чиқаётганини кўрадилар ва бундан қаттиқ ибратланадилар…

👉 Батафсил

Читайте статью на русском языке
(Подробнее)

Read the article in English
(More details)

@Oliymahad
#Мақола_уч_тилда
#Статья_на_трёх_языках
#Article_in_three_languages

ИСЛОМ – КОРРУПЦИЯГА МУРОСАСИЗ ДИН

Олий таълим тизимига ўқишга кириши учун ўрта таълимда чала ўқиган, балки ўқиш ўрнига мардикор ишлаш билан куни ўтган фарзанди имтиҳондан “аъло” ўринда ўтишига беғараз “ёрдам” беришга узатилган кўмакчи қўлларга “ҳадя” тутқизишдан тоймаётган ота-оналар шу маблағларини фарзанди мактабда сифатли таълим олишига қулай шароит яратишга, у етарли бўлмаса, репититор ёллаб ўқитишга йўналтирсалар, имтиҳон вақти салоҳиятли бўлмаган фарзандларига фалончи нокас ёрдам бера олармикан, эртага мандат доскасидаги рейтинги қай аҳволда чиқар экан, деб юрак ҳовучлаб оқибатидан хавотир олиш ўрнига ҳақиқий аълочи боласини имтиҳонга кузатиб, натижасидан хотиржам бўлмасмидилар?!…

👉 Батафсил

Читайте статью на русском языке
(Подробнее)

Read the article in English
(More details)

@Oliymahad
ЗАЛОЛАТГА БОШЛОВЧИ ИХТИЛОФЛАРДАН АСРАНАЙЛИК!
#мақола (Биринчи қисм)

Ислом дини тарихи давомида ичида ақида, шариат, амалларни бажариш каби масалаларда турли ихтилофлар авж олган даврларни бошидан кечирган.
Имом Абу Лайс Самарқандий, Имом Мотуридий, Имом Насафий каби ўз даврининг етук алломалари бўлган аждодларимиз ўзларининг ақидавий мавзулардаги беқиёс илмий асарлари билан суннийлик эътиқодига зид бузғунчи ғояларга қарши туриб, “Аҳли сунна вал жамоа” ақидасини ҳимоя қилишган ва унинг ривожланишига улкан ҳисса қўшганлар.
Афсуски, бугунги кунда ҳам мусулмонлар бирлигига рахна солувчи бузғунчи ғояларни тарғиб қилаётган тоифалар мавжуд эканини гувоҳи бўлмоқдамиз. Таассуф билан таъкидлаш жоизки, Интернетнинг ўзбек тилидаги контентида ўрта асрлардан бери исломни ёт ғоялардан сақлашга хизмат қилиб келаётган мотуридия таълимотига тош отаётган, муқаддас динимиз таълимотини сохта талқин этиш орқали низо, тортишув ва ихтилоф чиқаришга уринаётганлар кузатилмоқда.
Юқоридаги қайд этилганларни, шунингдек, диний масалалардаги ихтилофлар ўта ҳассос эканини эътиборга олсак, диндошларимиз, айниқса, ёш диндорларимизни ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридия ақидаси таълимоти, жумҳур уламоларимизнинг илмий қарашлари асосида диний ихтилофлардан огоҳлантириш ва улардан авайлаб-асраш борган сари долзарб аҳамият касб этаётганидан далолат қилади.
Умуман, ихтилоф ижтимоий ҳодиса сифатида муайян масалада ёндашув ва мақсадлари (фикрлари, баҳо беришлари ва ҳ.к.) бир-бирига мос тушмайдиган икки ёки ундан ортиқ томонлар (одамлар ва гуруҳлар) ўртасидаги муносабатни англатади.
Ҳар қандай ихтилоф ўзида бунёдкорлик ва вайрон қилувчи хусусиятга эга. Жумҳур уламоларимиз саҳобалар, олим тобеинлар, барча мусулмонларнинг эҳтиромига сазовор бўлган тўрт фиқҳий мазҳаб ихтилофи мисолларида табиий ихтилофлар яхши ният ва уриниш оқибатида келиб чиқиши ҳамда яхшилик билан тугашини таъкидлайдилар.
Аммо бузғунчи мақсадларда, сунъий равишда келтириб чиқарилган ихтилофларни ҳал этиш учун вақтида чора кўрилмаса, томонларнинг тажовузкорлигига сабаб бўлиши ва тўғридан тўғри зўравонлик даражасига етиши мумкин.
Диний асосдаги ихтилофларни шартли равишда муайян динга эътиқод қилувчи шахс ёки гуруҳлар ўртасида ақида, шариат, амалларни бажариш, муқаддас манбалардаги кўрсатмаларга таяниш ва бошқа масалаларда кескин мунозарали ҳолатларнинг юзага келиши деб таснифлаш мумкин.
Ислом динида ихтилоф чиқариш ўзларидан бошқа мусулмонларни хатокорликда, бидъат ва залолатда, Қуръон ва суннатни тарк этишда айблашда акс этмоқда. Жумҳур уламолар ихтилоф чиқараётган тоифаларнинг кўзга яққол ташланадиган белгиси бемазҳаблик эканини қайд этадилар. Уламолар ихтилоф чиқараётганлар Абу Сулаймон ал-Асбаҳоний аз-Зоҳирий (883 й. в.э.) томонидан таъсис этилган, “Зоҳирия мазҳаби” номини олган ҳуқуқий мактаб тарафдорлари сингари Қуръон ва ҳадисларининг фақат зоҳирига (юзаки маъноларига) амал қилишларига эътибор қаратмоқда.

⚠️ (давоми бор)

© Ўткир Ҳасанбаев

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Журнал #Мақола #Рамазон_2021 #Рўза #Тарих

“Рамазони шариф ҳаққинда” “Ал-Изоҳ” журналидан бир мақола

“Ушбу ҳадисларни ёзмоқдин мақсад ва муддаоларимиз шулдирки, аксар аҳл саводи мадрасада таҳсили улум шаръийя қилмаган зотлар ҳам рамазони шарифнинг хосиятларин билиб, ихлос ва эътиқодлари зиёда бўлғой деб. Аммо мадрасада таҳсил қилиб юрганлар учун эмас”… – 4-босқич талабаси Абдулвоси Эргашев

Батафсил: https://oliymahad.uz/22752

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#МАҚОЛА

Бир инсон тақдири ўзгариши, бахтиёр яшашига ҳисса қўшиш – улкан саодат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳарририга берган интервьюсини катта қизиқиш, зўр ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Сўзларга эътибор қаратдим: энг кўп ишлатилган сўзлар «Ватан», «халқ», «Миллий манфаат», «ободлик», «Янги Ўзбекистон», «ёшлар», «адолат», «тараққиёт» экани мендаги ҳайрат ва шукроналик ҳиссини чандон оширди.


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мақола
#Ихтилоф
Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берибди:

1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари , айблари ва тойилишларини қидириб юради
.

Манбалар асосида таёрланди
Ф Салимов

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Мақола #Огоҳ_бўлинг

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга Дин ишлари бўйича қўмита расмий муносабат билдирди

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда…- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28110

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Муфтий_ҳазрат #Мақола

▪️ Кўр-кўрона тақлид – жоҳиллик

▫️ Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойликдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрли кечмиши, орзу-интилишлари, дард-у армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори Нуриддин домла Холиқназаров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33549

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Жамият #Мақола

▪️ Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмас!

▫️ бу умматнинг ҳар бир иши мўътадиллик устига қурилган. Исроф – ижтимоий иллатлардан бири. Бу сўз “ҳаддидан ошиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса ҳар бир нарсада Аллоҳ таоло белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зот берган неъматларни ўз ўрнига сарф этмаслик исрофдир. Урфда эса мол-давлатни зое қилишга исроф дейилади…- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35139

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok