Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Арафа_куни #Рўза #Такбири_ташриқ

▪️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

▫️Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

▫️Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, - дедилар (Имом Муслим ривояти).

▫️Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, - деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

▫️Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:15
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00.

Ният: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

▪️Эртадан бошлаб такбири ташриқ айтишни ҳам унутманг:

▫️"Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд".

▫️Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

▫️Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

▫️Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Арафа_куни #Рўза #Такбири_ташриқ #Қурбон_ҳайити

▪️Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

▫️Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куниарафа кунидир.

▫️Шу куни ҳожилар Арофат тоғида турадилар, бу ерда туриш ҳажнинг фарзидир.

▫️Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар - Имом Муслим ривояти.

▫️Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар - Имом Байҳақий ривояти.

▫️27 июн, Тошкент вақти билан оғиз ёпиш ва очиш вақти:
Саҳарлик: 03:03;
Ифторлик: 20:02.

Ният: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

▪️Эртага арафадан бошлаб такбири ташриқ айтишни ҳам унутманг:

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

▫️Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

▫️Такбири ташриқ арафа куни, яъни 27 июн бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 01 июл аср намозига қадар айтилади:
• 27 июн – 5 маҳал,
• 28 июн – 5 маҳал,
• 29 июн – 5 маҳал,
• 30 июн – 5 маҳал,
• 01 июл – 3 маҳал.

▫️Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

▫️Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

▫️Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2023 #Такбири_ташриқ

▪️Такбири ташриқ

اللهُ أكبرُ اللهُ أكبرُ اللهُ أكبرُ،
لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبرُ
اللهُ أكبرُ، ولله الحمدُ

▫️Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!