#Нажот_Таълимда
Таълим барча ютуқларнинг онаси. Бугун умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий таълимда янги ўқув йили бошланди. Бугун таълим оламан, деганга ҳамма шарт-шароит бор. Хоҳиш-истак бўлса, бас. Ваҳоланки, бундан атиги 7-8 йил илгари аҳвол қандайлигини кўриб кўрмаганга, билиб билмаганга олиб юрилар эди. Ўқишга киришдан токи оддий ётоқхонадан жой олишгача бўлган жараёнларда катта ва майда коррупционерлар урчиб кетганди.
Бугун муҳит ўзгарди. Бугун мактаб остонасидан илк марта ҳатлаб ўтган болакайдан тортиб, Тошкент кўчаларида талабаликнинг ширин ташвишлари билан кезиб юрган йигит-қизларгача – ҳамма-ҳаммангиз Ўзбекистоннинг энг бебаҳо бойлигисиз. Ватаннинг ҳақиқий таянчи, қудрати – сиз! Барчангизга омадлар, зафарлар, ғалабалар ёр бўлсин!
👉 @odiljon_tojiyev

#Таълим_Энг_Муҳими
Таълим ҳақида гап кетганда, Президент ҳеч нимани аямаяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам, халқ таълими бепул бўлиши шарт деган тушунча билан яшаш ва ишлаш шартлигига урғу қаратилаяпти. Муҳим нуқта мана шу. Ва бу конституциявий ҳуқуқлар сирасига киради.
Президент, бу ўринда, Конституциявий меъёр устиворлигини таъминлашга топшириқ берди. Ҳа. гап катта маблағлар ҳақида бораяпти. Йилнинг тўртинчи чораги остонасида қўшимча молиявий манбалар билан боғлиқ масала ҳам бўлиши муқаррар, бюджет масаласи қонун даражасида қабул қилинаяпти, ҳали у томонларда ечимини кутиб турган мураккабликлар бор. Нима бўлса бўлмайдими, Президент таълим ҳақида гап бораркан, оғирликни давлат ўз гарданига олиши кераклигини уқтирди.
Давлатга пуллар эмас, билимли болалар керак. Билимли болалар – Ўзбекистоннинг ҳақиқий бойлиги. Мана мантиқ қаерда. Ўзбекистонда приоритет ўзгарди. Таъсирландим.

#Бюджет_ижроси #Жонли
Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқмоқдамиз.
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Молия вазири Темур Ишметов маъруза қилмоқда.
Мажлисни жонли эфирда ушбу канал орқали кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=xmd36kIhtqg

#Инсон_қадри
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг Кубань давлат тиббиёт университети билан қўшма таълим йўналишларида таҳсил олган талабаларининг имтиҳон натижалари, хориждан туриб йўллаган мурожаатлари бўйича ўрганишларимиз давом этаяпти.
Ҳолат юзасидан талабалар, унинг ота-оналари билан доимий алоқада бўлиб турдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим вазирлигига депутатлик сўрови юборилди. Бундан ташқари, эртага Фарғонага бориб, томонлар иштирокида масалани очиқ муҳокама қилмоқчимиз.
Айни пайтга келиб талабаларнинг бир қисми Ватанга қайтиб келган, ўз уйида бўлиб турибди. Жараён қатъий назоратга олинган. Олдинга ўтиб фақат бир нарсани айтишим мумкин, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёшлар, уларнинг ота-оналари учун манфаатли ва албатта қонуний қарор қабул қилинмагунча бу масала парламент назорати бўйича кун тартибидан олинмайди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Улар #Интервью
Кейинги пайтда кенг оммалашиб бораётган "Улар" лойиҳасида қатнашдик. Бу лойиҳани илгарилари ҳам кузатиб борардим, лекин иштирокчи, респондент сифатида яхши бир ижодий жамоани ўзим учун кашф қилдим.
Суҳбат мазмунига келсак, гап айланиб бориб бугун мамлакат кун тартибида турган энг муҳим масалага эътибор қаратилди. Яъни конституциявий комиссия фаолияти, жараёндаги турли нью анслар хусусида фикримни билдирдим.
Суҳбат давомида баъзи "қадрдонларим" учун тайёр мавзу бўладиган сўзлар, фикрлар ҳам бор. Айтилган гап – отилган ўқ. Бор гапни биз айтдик, энди сўзимиз элники. Очиқ мулоқотга тайёрман!
Видеога ҳавола: https://youtu.be/6-yEJF0SC7U

#SCO2022Samarkand #ШҲТ #Ўзбекистон #Самарқанд2022
Самарқанд Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Саммит арафасида хорижий давлат арбоблари Ўзбекистон, ўзаро алоқаларимиз тарихига доир фикрларини билдирмоқда.
Қизиқ маълумот ўқидим бугун. 14-асрда Хитойнинг бутун бошли бир вилоятига юртимиздан чиққан одам ҳокимлик қилган экан. Яна бири эса Нанкин шаҳрида расадхона қурилишида иштирок этган экан. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз мақоласида ёзипти.
Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган мақола Си Цзинпиннинг 14-16 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида чоп этилди.
Умуман, айтиш жоизки, ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилиниши, мисли кўрилмаган миқдорда икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

#ШҲТ2022 #SCO2022Samarkand
“Тарихий эврилиш” палласига тўғри келган саммит
Шу кунларда Ўзбекистон, Шарқ гавҳари Самарқанд дунё нигоҳи марказида бўлади. Бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Евроосиёдек улкан минтақанинг муҳим давлатлари раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланади.
👉БАТАФСИЛ
👉 Подробнее на русском языке
@odiljon_tojiyev

#Фейк
Тотализаторни реклама қилиб юрган эканман. Ўзимни хабарим йўқ.
Буни шундай қолдирмаймиз. Жамоамиз билан ҳозир ҳолатни ўрганаяпмиз, аниқлаштираяпмиз.
P.S. Фейк хабарлар, шахсни обрўсизлантирувчи ахборотлар яна кўпаймоқда. Жаҳлимни чиқарадигани, шунақа ишларни уч-тўрт сўм илинжида ўзимизнинг қоракўзларимиз қилаяпти.

#Ялпи_мажлис
☝️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
👉 Онлайн кўриш учун
————————————————
☝️Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.
👉 Смотреть онлайн

#Конституциявий_ислоҳот
Хабарингиз бор, Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмиталар томонидан халқимиздан келиб тушган 150 мингдан ортиқ таклиф асосида Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш палласида.
Шу тарзда келиб тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасига яна бир қанча янги нормалар киритилиши назарда тутилмоқда.
Масалан, Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Шу йўсинда яна бир қатор моддаларни ҳам янгилаш, уларга қўшимча нормалар киритиш режалаштирилмоқда.
Жумладан:
37-1-моддаси киритилмоқда.
Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради.
41-модда.
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари, Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар гуруҳларида халқимиздан келиб тушган ҳар бир таклиф юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда.
Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.

Эслатиб ўтаман, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси мобайнида аҳолидан келиб тушган таклифларни Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари томонидан умумлаштириш ва шу тариқа қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари фаол давом этмоқда.
Умумхалқ муҳокамасидан кейин ҳам кенг жамоатчилик томонидан билдирилган тавсия ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси янги нормалар билан бойитилмоқда.
Жумладан, 45-моддага қуйидаги норма киритилиши таклиф этилмоқда:
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади, ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.
46-моддани ҳам қўшимча 2-қисм билан тўлдириш режалаштирилмоқда.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди.

👉@odiljon_tojiyev

Бугун Спортни ривожлантириш вазири “Ҳукумат соати”да ахборот беради
2022 йил 21 сентябрь куни соат 15-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари “Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади.
Депутатларнинг мазкур масала юзасидан саволларига Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов жавоб беради.
Мазкур тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилади.

Конституциявий қонун лойиҳасига ҳукуматнинг табиатни, экологияни асраш борасидаги ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи нормаларни киритиш бўйича концептуал таклифлар ҳам келиб тушганди.
Мазкур таклифлардан келиб чиқиб, Конституциямизнинг айрим моддаларига қўшимча ва ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда.
Хусусан:
98-модданинг 2-қисми қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши режалаштирилаяпти:
... Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
…
3) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, иқлим ўзгаришларига, эпидемиялар, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.
Жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган масалага оид муҳим қоида ҳам Конституцияда ўз аксини топиши кутилаяпти.
99-моддага қуйидаги мазмундаги янги қисм киритилиши таклиф этилмоқда:
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

#Шахсий_фикр
Паркент туманининг Чанги қишлоғида қулаб тушган қилкўприк орқали мактабга қатнаётган болаларнинг суратини кўрдим. Мактабга қатнаётган болалар газ қувурларига суяниб, нишабликдан ўтаяпти.
Бу – ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бундай хатарли жойдан ўтишга рухсат бераётган ота-оналарни ҳам тушунмадим, очиғи.
Қилкўприк сел келиши оқибатида таъмирталаб аҳволга келибди. Бу тушунарли. Кўприк қуришни ҳам ўз тартиб-таомиллари бор. Шу вақт оралиғида ота-оналар ва маҳалла аҳли сал узоқ бўлсаям бошқа равон йўлдан болаларни мактабга боришига кўз-қулоқ бўлиб турса эди...
Паркентдаги Қилкўприк яна таъмирланади. Бу шубҳасиз. Пишиқ-пухта ва замонавий кўприк бўлади. Унгача аҳолидан ҳам озроқ эътибор талаб қилинади. Аслида гап шунда.
Ва яна алоҳида таъкидлашни истардимки, Паркент тумани ҳокимлиги мактабга борадиган болалар учун микроавтобус йўлга қўйиши лозим бўлади. Ундан ҳам аввал қилкўприкка кираверишга «Йўл таъмирланмоқда» огоҳлантирувчи белгисини ўрнатиш қийинмаску.

#Қутлов #Қаҳрамонлик
Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларини касб байрами билан табриклайман!!!
Кўзга ташланмай, жимгина ўз ишини виждонан бажариб, Ватан учун жонини тикиб қўйган инсонлар омон бўлишсин!

#ЭЪЛОН
☝️ 2022 йил 27 сентябрь куни соат 10:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар томонидан Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб тасдиқланган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
___________________________________
27 сентября 2022 года в 10:00 состоится очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. В ходе заседания предусматривается обсуждение депутатами ряда законопроектов, рассмотренных и утвержденных на очередном заседании Кенгаша нижней палаты парламента. Заседание будет транслироваться в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Конституциявий комиссиянинг навбатдаги брифингини ўтказдик.
☝️ Брифингда жамоатчилик томонидан келиб тушаётган саволларга жавоблар, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасидан кейин қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилгани, масъул қўмиталар қайси таклифларни инобатга олишни маъқул деб топгани юзасидан ахборот берилди.
✅ Тўлиқ матн билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 @odiljon_tojiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистонлик
Жаҳонга бўйлашиш, дейлик, у маданият-санъатга дохил бўлса, доим алоҳида ёндашув ва даражани талаб қилади. "Ўзбекистонлик" лойиҳаси дунё ўзбекларини бирлаштирадиган, айни чоғда, Янги Ўзбекистонни жаҳонга тараннум қиладиган майдонга айланиб бораяпти.
Бу галги тақдимот Европанинг қоқ марказида Берлинда бўлди. Гёте, Гегел, Кант ватанида маданиятимиз, меҳнаткаш халқимиз, салоҳиятли олтин авлод вакиллари ҳақида ҳикоя жаранглади. Бундан ғурурландим. Бундай лойиҳалар ҳали кўп керак, жуда кўп керак. Ғоя муаллифларига алоҳида ташаккурларим.