Odiljon Tojiyev
7.16K subscribers
291 photos
116 videos
299 links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Odiljon Tojievning rasmiy kanali

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_Эрон #ПарламентларароҲамкорлик

Эрон нафақат сиёсий жабҳада, шунингдек, парламентаризм бўйича ҳам Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори ҳисобланади.

Бугун юртимизга келган Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан эртага муҳим мулоқот ўтказилади.

Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлишади.

👉 @odiljon_tojiyev
👍9🔥3👎1👏1
#Ўзбекистон_Эрон
#ПарламентларароҲамкорлик

Ўзбек ва форс халқлари ўртасидаги қон-қариндошлик, дўстона муносабатлар тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалади.

Тарих шоҳидки, бу икки халқ ҳамиша бир дарахтнинг икки япроғи мисоли тотув, иноқ ҳаёт кечирган.

Айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Эрон Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан Қонунчилик палатасида ўтказилган учрашувда ҳам бу мулоҳаза такрор-такрор айтилди.

Мулоқотда Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари борасида сўз юритди.

– Ўзаро алоқаларни янги даражага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратамиз. Тарихи, дини, урф-одати ва анъаналари яқин икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс.

Нурдинжон Исмоилов мулоқот давомида меҳмонга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Эрон парламенти делегациясининг юртимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

👉 @odiljon_tojiyev
👍11🔥2🤔1
#SCO2022Samarkand #ШҲТ #Ўзбекистон #Самарқанд2022

Самарқанд Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Саммит арафасида хорижий давлат арбоблари Ўзбекистон, ўзаро алоқаларимиз тарихига доир фикрларини билдирмоқда.

Қизиқ маълумот ўқидим бугун. 14-асрда Хитойнинг бутун бошли бир вилоятига юртимиздан чиққан одам ҳокимлик қилган экан. Яна бири эса Нанкин шаҳрида расадхона қурилишида иштирок этган экан. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин ўз мақоласида ёзипти.

Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган мақола Си Цзинпиннинг 14-16 сентябрь кунлари мамлакатимизга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида чоп этилди.

Умуман, айтиш жоизки, ШҲТнинг Самарқанд саммитида тарихий қарорлар қабул қилиниши, мисли кўрилмаган миқдорда икки ва кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

👉 @odiljon_tojiyev
👍12🔥2
Айни вақтда ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан Давлат байроғи бўйича қонунчиликни либераллаштириш, жумладан, ундан фойдаланишда чекловларни камайтириш ташаббуси илгари сурмоқдалар.

Давлат байроғи куни муборак бўлсин!!!

#Ўзбекистон #Давлат_Байроғи

🇺🇿 @odiljon_tojiyev
👍103👏3👎1🔥1🤩1