#Қутлов
Қадрли онажонлар, муҳтарама опа-сингиллар!
Сизларни бугунги муборак айём билан чин қалбимдан қутлайман. Ҳамиша соғ-саломат, бахтли-саодатли бўлиб юриш сизларга ярашади.
Менинг назаримда, Янги Ўзбекистоннинг иккита муҳим фазилати, яққол ажралиб турган жиҳати бор.
Бири очиқлик сиёсати бўлса, иккинчиси ҳазрати аёлга чинакамига эҳтиром кўрсатишга қаратилган ҳаётбахш ислоҳотлардир.
Хусусан, 2021 йил Ватанимизда аёлга эҳтиром йили бўлади, десак муболаға бўлмайди. Юртбошимизнинг куни кеча айтган сўзлари, кўзланаётган эзгу режалар шундай тасаввур беради.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Бахтимизга соғ-саломат бўлинг!
Сизга чексиз ҳурмат билан
Одилжон Тожиев
👉 @deputat_tadjiyev

Ассалому алайкум, ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар!
Барчангизни бугунги сана билан табриклаб, юксак ижодий парвозлар тилайман. Журналист – жамиятнинг виждони. Сизни эшитамиз, ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз.
27 йилдирки, юртимизда соҳа ходимлари томонидан байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Ўтган йиллар давомида матбуот турли муносабатларни бошидан ўтказди, оғир дамлар бўлди, сўз эркинлиги хатарда қолган кунларни ҳам яхши эслаймиз.
Бугун эса бари ўзгарди. Давлат Раҳбарининг шахсий ташаббуси билан ватанимизда журналистикага, журналистга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Бу ижобий ўзгаришлар жамиятимизда фикр эркинлиги, тафаккур озодлигини таъминлашга, пировардида, кучли фуқаролик жамияти қуришга ҳисса қўшмоқда.
Байрам муносабати билан мукофотланган журналист ва блогерлар рўйхатида таниш номларни, ўзбек журналистикасининг устунларини кўриш ёқимли. Хусусан, парламент журналистикасига алоқадор бўлган инсонлар, сиёсий шарҳловчилар ҳам борлиги қувонарли. Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимизнинг юксак мукофот ва унвонларига лойиқ кўрилган барча устозларни, навқирон авлод вакилларини яна бир бор табриклайман!
Соҳа вакилларига куни кеча Давлат Раҳбари табрик йўллади. Унда журналистика, хусусан, матбуотнинг бугунги аҳволини янада яхшилаш, ҳозирги оғир иқтисодий тангликдан олиб чиқиш бўйича чоралар кўрилиши айтилган. Бу – ўз вақтида ва жуда зарур пайтда эълон қилинган яна бир ижобий қадамдир.
Сир эмаски, бу сафар байрамни ўзгача кайфият ва жараёнда кутиб олаяпмиз. Республикамизда очиқлик сиёсати янада юксалтиришга доир муҳим ҳужжат – инқилобий аҳамиятга эга бўлган фармон қабул қилинди, соҳага доир яна бир муҳим қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, бу борадаги қонунчилик такомиллаштирилмоқда, яқинда сенатда ҳам ахборот сиёсатига масъул тузилма шакллантирилди. Хуллас, барча жабҳада, барча даражада ахборот сиёсатига оид ҳуқуқий меъёрлар ижроси изчил амалга оширилмоқда..
Аммо, биз кенг ва ёруғ йўлдамиз. Сафаримиз энди бошланди. Биз буюк Ватанимизни порлоқ истиқбол сари шахдам қадамлар ташлаши учун биргаликда интиламиз, жамиятни кемиргувчи иллатларга қарши курашда сизлар билан ҳамкорлик қиламиз!
Шахсий иш режамдан икки оғиз қўшимча қилмоқчиман. Ўзбекистонда парламент журналистикаси шаклланиши, ривожланиши керак. Биз жамоамиз билан мана шу йўналишда ишлаяпмиз, қонун ижодкорлиги процедурасини чуқур тушунадиган, миқёсли тафаккурга мойил журналистлар билан ҳамкорликни аллақачон бошлаб юбордик. Яъни, ишларни тизимли ташкил қилиш ҳаракатидамиз.
Шу мақсадда, яқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламент журналистикаси бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш, ривожланган давлатлар парламентларига биргаликда сафарлар уюштиришни режалаштирганмиз.
Яна бир бор барчангизни бугунги байрам билан чин кўнгилдан табриклайман! Соғ-саломат бўлинг! Қаламингиз синмасин!
@odiljon_tojiyev

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов #Қаҳрамонлик
Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларини касб байрами билан табриклайман!!!
Кўзга ташланмай, жимгина ўз ишини виждонан бажариб, Ватан учун жонини тикиб қўйган инсонлар омон бўлишсин!
@odiljon_tojiyev
Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларини касб байрами билан табриклайман!!!
Кўзга ташланмай, жимгина ўз ишини виждонан бажариб, Ватан учун жонини тикиб қўйган инсонлар омон бўлишсин!
@odiljon_tojiyev
#Қутлов
Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!
8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ушбу машаққатли ва шарафли соҳа вакилларини чин қалбимдан табриклайман.
Меҳнат фаолиятим давомида прокуратура органлари иш-тартиби билан яқиндан танишдим. Хусусан, ижро ҳокимиятида ишлаган кезларимда биргаликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик, ҳамкорлик қилдик. Бу соҳада ишлаётган меҳнаткаш, ҳалол-пок, ватанпарвар инсонлардан кўп нарсаларни ўзим учун ўргандим.
Янги Ўзбекистон деб ҳақли равишда айтилаётган даврда барча соҳалар сингари прокуратура органлари ҳам тубдан ўзгарди. Халқчил ва ниҳоятда фаол тузилмага айланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Ҳалоллик вакцинаси" тамойилининг воқеликка айланишида асосий куч айнан прокуратура органлари бўлиб турибди.
Касб байрами муносабати билан барча прокурорларни ҳамда соҳа фахрийларини самимий табриклайман. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатларингизда зафарлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Одилжон Тожиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари! Барчангизни бугунги улуғ айём – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
✊Сиз борки – хотиржаммиз, сизлар бор – тунларимиз осуда, кундузларимиз файзли. Юрагида Ватан туйғуси жўш уриб турган инсон – мамлакатимизнинг ҳақиқий бойлиги. Шу маънода, бу байрам бутун халқимизга, Ватанимизга оид улуғ санадир.
🇺🇿Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан! Ватан омон бўлсин!
👉 @odiljon_tojiyev

#3_май #Қутлов
Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан Парламент фаолиятини таҳлил, танқид, таҳқиқ қилаётган журналист дўстларни табриклайман.
Жамиятнинг виждони, тўртинчи ҳокимият бўлган журналистика учун сўз эркинлиги сув ва ҳаводек зарур бўлса, Парламент учун салоҳиятли ва холис журналистика шунчалар зарур ва керакли.
Бугунги матбуот холислик сари астойдил интилаяпти, салоҳияти юксак ижодкорлар жуда кўп, шунингдек, ахборот истеъмолчиларининг талаблари ҳам ошиб бораяпти.
Фурсатдан фойдаланиб Халқ уйига, ундаги баҳсу мунозара, муҳокамаларга бефарқ бўлмаган барча-барча журналистларни касб байрами билан табриклайман!

#Қутлов #Болаларни_ҳимоя_қилиш_куни
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам билан ҳеч истисносиз барчани – болаликдаги орзуларидан айри тушмаган юртдошларимизни табриклайман. Биз ҳам кечагина ёш бола эдик, бугун ҳам улғайганимизни тан олгимиз, болалик билан хайрлашгимиз келмайди. Назаримда, бу туйғу ҳаммада ҳам бўлса керак.
Кун давомида бир фикр миямдан кетгани йўқ: бугун болаларни нимадан кўпроқ ҳимоя қилиш керак? Менимча, интернетдаги ёлғон-яшиқ томошалардан. Ҳаммамиз биламиз, кундалик ҳаётимизда кўриб турибмиз, бугунги болаларнинг тили чиқиб-чиқмай телефонга муккасидан кетаяпти. YouTube даги визуал, болаларбоп томошалар оммалашди. Бизда уларга альтернатив миллий контентимиз, афсуски йўқ.
Болаларни ёлғондан, бахтсиз, умидсиз келажакдан асраш – ҳар бир ота-онанинг, давлатнинг муқаддас вазифаси. Бугун қизғин паллага кириб бораётган Конституциявий ислоҳотлар замирида ҳам айнан мана шу ғоя, шарафли мақсад бор.
Шундай экан, жараёнда фаол иштирок этинг, болаларингиз тақдирига бефарқ бўлманг! Тарихий бурилиш нуқтасида эканлигимизни ҳис қилган ҳолда, фаол фуқаролик позициянгизни намоён қилинг!

#Қутлов #ОАВ #Матбуот
Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.
"Журналист – давлат арбоби" деган эди ўз вақтида Шароф Рашидов. Ҳақиқатан ҳам жамиятнинг виждони, уйғоқ қалби бўлган чинакам журналист – давлат ва жамоат арбоби дейиш мумкин. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.
Ўз навбатида, ахборот хизматларида ишлаётган минглаб журналистларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этишни истардим. Бу соҳа вакилларининг меҳнатлари туфайли журналистиканинг овози дадилроқ жаранглаяпти, раҳбарлар ва журналистлар ўртасида соғлом, дўстона муҳит, тезкор диалог шаклланаяпти.
Шунингдек, ҳозиргина Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ атоқли журналист ва блогерлар, соҳа заҳматкашларини ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номидан чин юракдан қутлайман!
Сўзим якунида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ҳамиша ижод завқидан роҳатланиб яшаш саодатини тилайман.