Odiljon Tojiyev
3.03K subscribers
275 photos
110 videos
283 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистонлик

Жаҳонга бўйлашиш, дейлик, у маданият-санъатга дохил бўлса, доим алоҳида ёндашув ва даражани талаб қилади. "Ўзбекистонлик" лойиҳаси дунё ўзбекларини бирлаштирадиган, айни чоғда, Янги Ўзбекистонни жаҳонга тараннум қиладиган майдонга айланиб бораяпти.

Бу галги тақдимот Европанинг қоқ марказида Берлинда бўлди. Гёте, Гегел, Кант ватанида маданиятимиз, меҳнаткаш халқимиз, салоҳиятли олтин авлод вакиллари ҳақида ҳикоя жаранглади. Бундан ғурурландим. Бундай лойиҳалар ҳали кўп керак, жуда кўп керак. Ғоя муаллифларига алоҳида ташаккурларим.

👉 @odiljon_tojiyev