Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Буюк ипак йўли: нега чўл ўртасидаги қудуқларда доим сув бўлган?

Хитой ва Марказий Осиё шаҳарларини Ўртаер денгизи мамлакатлари билан боғловчи Буюк ипак йўли кўп асрлар давомида ушбу ҳудудлар ўртасидаги савдо ва маданият алмашинув жараёнларида муҳим рол ўйнаган. У эрамиздан аввалги II асрда Хитой ва Фарғона водийси шаҳарлари ўртасидаги савдо йўли сифатида юзага келган бўлиб, кейинроқ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим транспорт алоқа йўли мақомини эгаллади ва ўрта асрларга қадар амал қилди, деб ёзади TravelAsk.

Батафсил

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ўзбекистонда 2017 йили 18 мингдан ортиқ шахс махсус ҳисобдан чиқарилди

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида барча вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойлари, жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатида маълум қилди.

Белгиланган вазифалар доирасида жазони ижро этиш тизими фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ётоқхоналари, ёрдамчи бинолар бугунги кун талаблари асосида қайта қурилиб, зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Жазони ижро этиш соҳасини халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент шаҳридаги 1-тергов ҳибсхонасининг янги бинога кўчирилгани бу борада муҳим қадам бўлди. Тошкент вилояти Зангиота туманида янгидан қурилган замонавий тергов ҳибсхонасида барча шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, ошхона, кутубхона, ювиниш хонаси ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш амалиёти йўлга қўйилган. Муассасалар ҳузурида давлат унитар корхоналари ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад маҳкумларни меҳнатга жалб этиш орқали тарбиялаш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш ва олинаётган даромадни қамоқда сақланаётган шахслар шароитини янада яхшилашга йўналтиришдир. Жазони ижро этиш муассасалари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 2017 йил мобайнида 123,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ўзбекистон энди қўшни Тожикистонда мактаб ва шифохона қуради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Тожикистонда умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб “News.tj” хабар берди.

Мактаб Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан Сўғд вилоятида қурилади, шифохона эса Хатлон вилоятида қад ростлаши кутилмоқда.

Хабарда Ўзбекистон қурилиш ишлари учун қанча маблағ ажратиши ҳақида маълумот берилмаган.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Биласизми?

Абдуллоҳ ибн Муборак

Манбаларда келишича, Абдуллоҳ ибн Муборак бой-бадавлат бўлиб, унинг жами мол-мулки тўрт юз минг динор қийматидан ошаркан. Йиллик даромади эса юз минг динорга тўғри келар экан. Унинг отаси бор-йўғи бир боғбон бўлиб, бу бойлик ундан қолмаган. Бунча катта давлатни ўз меҳнатию саъй-ҳаракатлари туфайли қўлга киритган.

Ибн Муборак уни ўзидан кейинги авлодларига мерос қилиб қолдириш, сандиқларга тахлаб қўйиш, қимматбаҳо уй анжомлари ва бебаҳо туҳфалар сотиб олишга сарфлаш учун тўпламаган. Ақлли, диёнатли, зуҳду тақвога таянган, сермулоҳаза, охиратни ўйлаб иш тутадиган бу улуғ инсон мақсади молу дунёсини Аллоҳ розилиги йўлида, хайрия ишлари ва эзгу мақсадларга сарфлаш бўлган. Зикр этилганидек, ҳар йили юз минг дирҳам пулини ибодат, зуҳд ва илм аҳлига сарфлар эди. Маблағнинг ҳаммаси унинг тижоратдан олган фойдасидан эмас, балки аксар ҳолларда йиққан сармояси ҳисобидан бўлган. Бинобарин, тижорат қилишдан ва унинг даромадидан кўзлаган мақсади фақиру фуқароларга, олиму уламоларга, зоҳиду обидларга хайрия тариқасида сарфлаш эди. Айни шу мақсадда у тинмай ишларди, узоқ юртларга тижорат сафарларини амалга оширарди.

Абдуллоҳ ибн Муборак бир куни Фузайл ибн Иёзга: “Сен ва асҳобларинг бўлмаганида мен тижорат билан шуғулланмасдим”, деган эди. Мана шу тариқа у зоти шарифнинг меҳнати, тижоратидан кўзлаган мақсади фақат садақа, хайр-эҳсону мурувват кўрсатиш эди. Чунки бу хайрли ишда инсоний олий мақом ва дунёю охиратда эзгулиги улуғ ишларни кўрарди. Ҳатто унинг ҳузурига бедаво дардга мубтало бўлган бемор ёрдам сўраб келса, унга тўғри йўл кўрсатиб, садақаи жория қилардики, кўпинча у бемор шифо топиб кетарди.

Али ибн Ҳасан ибн Шақиқ бундай деган: «Бир одам Ибн Муборакдан бундай деб сўраганини эшитган эдим: “Эй Абу Абдурраҳмон, бундан етти йил муқаддам тиззамга қонаб турадиган бир яра чиққан эди, уни тузатаман деб қилмаган дори-дармоним ҳам, бормаган табибим ҳам қолмади, бироқ булардан ҳеч бир наф кўрмадим”. Шунда Ибн Муборак унга: “Теварак-атрофни айланиб кўриб, одамлар сувга эҳтиёж сезган бир сувсиз жойни топда, ўша жойда бир қудуқ қази. Аминман, ўша жойда сув отилиб чиқадиган бир булоқ пайдо бўлади ва ярангдан қон оқиши ҳам тўхтайди”, деди. Шунда бояги одам унинг айтганини қилган эди, яраси битиб, тузалиб кетди» (Байҳақий ривояти).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ

«Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам, 4).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Гўзал хулқ — алоқани узган (қардошинг)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғингдир» (Анас ривояти).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим».

«Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади!» (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Бир киши #Расулуллоҳ рўпараларига келиб:

— Эй #Аллоҳнинг расули, дин нима? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар.

У киши сарвари оламнинг ўнг томонига ўтиб, яна савол қилди:

— Дин нима, эй #Аллоҳнинг расули?

— Гўзал хулқ, деб жавоб бердилар. Кейин сўл томонларига ўтиб, яна:

— Дин нима, эй Аллоҳнинг расули? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар Расули акрам. Сўнг орқаларига ўтиб:

— Эй Аллоҳнинг расули, дин нима? дея қайта сўради. Пайғамбар алайҳиссалом у киши томон ўгрилиб:

— Гўзал хулқ, (гўзал хулқ эса) ғазабланмаслигингдир, энди тушундингми?!

дедилар» (Марвазий ривояти).

#Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

— Бадбахтлик нима, ё Расулуллоҳ?

— Ёмон хулқ! дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ

Фузайл ибн Иёз айтади: «Пайғамбар алайҳиссаломга:

— Фалончи аёл кундузлари рўза тутади, кечалари бедор бўлиб, намоз ўқийди. Бироқ унинг хулқи ёмон: қўшниларига тили билан азият етказади, дейишди.

Шунда Расули акрам:

— Унинг бу ишларида хайр йўқ. У аёл жаҳаннам аҳлидандир, дедилар»

Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Одамларга молларингиз билан эмас, очиқ чеҳра ва гўзал хулқ билан юзланинг» (Баззор ривояти).

Барро ибн Озибдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида чеҳраси ва хулқи энг гўзал инсон эдилар» (Хароитий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мўминнинг саховати — унинг дини, гўзал хулқи — унинг мартабаси, мардлиги — унинг ақлидир» (Ибн Ҳиббон ривояти).

Усома ибн Шарийкдан ривоят қилинади: «Расули акрамдан аъробийлар:

— Бандага берилган нарсаларнинг энг яхшиси нима? деб сўрашди.

— Гўзал хулқ, дедилар Расули акрам» (Ибн Можа ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Республика босқичига йўл олган самарқандлик қориялар билан танишинг

Самарқанд вилоятида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг иккинчи (вилоят) босқичи натижалари билан танишинг!

Ҳифз йўналиши:

26-40 ёш:
1. Нафиса Зоирова

Тиловат йўналиши

18-25 ёш:
1. Нуриддинова Захрохон
2. Хушвақтова Сурайё
3. Нарзуллаева Моҳирўй

26-40 ёш:
1. Имомова Моҳигул
2. Рузиева Севара
3. Абдиева Муҳайё.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон Қуръон мусобақасини
Muslim.uz да кузатинг.

ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Сизларнинг орангизда менга суюклироғингиз ва Қиёмат кунида менга яқинроқ бўладиганингиз ахлоқи гўзалларингиздир» (Табароний ривояти).

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Учта хислат бор. Кимда ўша учта хислатдан биттаси бўлмаса ҳам қилган амали ҳисобга ўгмайди. Бу — Аллоҳга маъсият қилишдан тўсадиган тақво, аҳмоқни жиловлайдиган ҳалимлик, одамлар орасида хушхулқлик» (Табароний ривояти).

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу дейди: «Бир куни Расулуллоҳ билан бирга эдик, дедилар: «Қуёш музни эритгани каби гўзал хулқ ҳам гуноҳларни эритиб йўқотади» (Табароний ривояти).

Ҳасан Басрий дейди: «Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини ўзи қийнайди».

Анас ибн Молик айтади: «Шундай банда бор, чиройли хулқи билан жаннатнинг баланд даражаларига етади, гарчи обид бўлмаса ҳам. Шундай банда бор, ёмон хулқи сабабли дўзахнинг энг қуйи қаватларидан жой олади, гарчи обид бўлса ҳам».

Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: «Ёмон хулқ чил-чил синган кўзага ўхшайди. Уни на ямаб бўлади, на лой ҳолатига қайтариб».

Фузайл ибн Иёз дейди: «Менга хулқи ёмон обиднинг ҳамроҳ бўлганидан кўра, хулқи яхши фожирнинг ҳамроҳ бўлгани суюклироқ».

Яҳё ибн Муоз айтади: «Ёмон хулқ ёнида қанча яхшиликлар бўлса ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ ёнида қанча ёмонликлар бўлса ҳам зарар бермайди».

Ҳасан Басрий дейди: «Ҳусни хулқ — очиқ юзли, хайру саховатли бўлиш, озор беришдан тийилишдир».

Шоҳ Кирмоний дейди: «Гўзал хулқ — озорлардан тийилиш ва машаққатга сабр-тоқатдир».

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу деди:

«Гўзал хулқ учта хислат билан ҳосил бўлади: ҳаромдан тийилиш, ҳалолни излаш, аҳлига бағрини кенг қилиш».

Саҳл ибн Тустарийдан гўзал хулқ ҳақида сўрашди: «Гўзал хулқнинг энг қуйи даражаси машаққатларни кўтариш, мукофотдан кечиш, золимга раҳм-шафқат қилиб, уларга мағфират тилаш, деди».

Даврон НУРМУҲАММАД тўплади

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#СаволЖавоб

Савол: Дуо қилишда қўлларни кўтариб, юзга суртиш ҳадисларда во­рид бўлганми?

Жавоб: Ҳа, бу ҳақда кўплаб ҳадислар ривоят қилинган:

Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл кў­тар­ганларида қўлтиқларининг оқлиги кўриниб ту­рар эди” (Имом Байҳақий). Саҳл ибн Саъд ро­зи­ял­ло­ҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ сол­лал­ло­ҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар, қўл бар­моқ­ла­ри­нинг учлари елкалари баробарида бўлар­ди” (Имом Байҳақий).

Сойиб ибн Язид розияллоҳу анҳу айтади: “Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қил­салар, қўл кўтарар, кейин юзларига суртар эдилар” (Имом Байҳақий).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо­га қўл қўтарсалар, уни юзларига суртмасдан туширмас эдилар” (Имом Термизий ривояти).


Сўраган эдингиз китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#7_саволга_7_жавоб

Мавзу: Дуо

1-cавол:
Дуо қилишда қўлларни кўтариб, юзга суртиш ҳадисларда ворид бўлганми?
👉 Жавоб:

2-савол: Намоздан сўнг нима деб дуо қилиш керак?
👉 Жавоб:

3-савол: Муаззин азон айтаётган вақтда иш қилаётган одам ишларини тўхтатиб азонни эшитиши керакми? Умуман азон айтилаётган вақтда киши нима қилиши керак?
👉 Жавоб:

4-Савол: Овқатдан кейин нима учун дуо қилиниб Қуръон ўқилади?
👉 Жавоб:

5-Савол: Бизнинг водий томонларда бир одат бор, одамлар қабристон зиёратига борганда, қабр усти ва атрофларига дон сепадилар, бошқа бировлар эса, олиб борган донига дуо ҳам ўқишади. Бу нарса шариатимизда борми?
👉 Жавоб:

6-Савол: Халқимиз фарзанд туғилгандан кейин кўп касал бўлса ёки вафот этса кейинги фарзандига Турсун, Турғун, Тўхтахон каби исмлар қўйишади. Бу ширк бўлмайдими?
👉 Жавоб:

7-Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?
👉 Жавоб:

👉Барча жавобларни ўқиш.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Бир ҳадисда ўнта фойда...

Ўқиш учун манзил: https://muslim.uz/index.php/rukn/hadis/item/5520

@muslimuzportal
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ

Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/2696

@muslimuzportal
#ВИДЕОЛАВҲАЛАР

3-мўжиза - "Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаламнинг Қурайш карвони ҳақида хабар беришлари"

🎥 3-мўжизани кўриш манзили.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Янгилик

Туркияда Қуръон ўзбек тилига таржима қилинди

Туркиянинг Дин ишлари бўйича бошқармаси томонидан муқаддас Қуръон тўрт хорижий тилга таржима қилингани хабар қилинди.

Dailysabah.com” нашри берган хабарга кўра, булар ўзбек, булғор, Африканинг чева ва шона тиллари экани айтилган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Жиноят

Қуръони каримда: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, дейилган (Моида, 32-оят).

Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир” (Анъом сураси, 151-оят).

Аллоҳ таоло ояти карималарида одам ўлдиришнинг ниҳоятда оғир гуноҳ эканини уқтириши баробарида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадиси шарифларида қотилликнинг мудҳиш жиноят эканини билдириб, бу ишга қўл урган киши бениҳоя шиддатли азобга учрашини таъкидлаб айтганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Аллоҳ таоло барча гуноҳларни кечириши мумкин, бироқ Аллоҳга ширк келтирган ҳолда ўлган кишини ва бир мўминни қасдан ўлдирган мўминнинг гуноҳини кечирмайди” (Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар).

Ушбу огоҳлантириш мана бу ҳадис билан янада қувватланган: “Агар осмон ва ер аҳлларининг барчалари бир мўминнинг қонини (тўкиш)да иштирок этсалар, батаҳқиқ Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини дўзах оловига юзлари билан улоқтиради” (Имом Термизий ривояти).

Оилавий қотилликлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларда кўп учраганининг сабабларидан бири, бу шаҳарларда аҳоли гавжумлиги ва турли миллат вакилларининг аралаш яшашидир. Чунки бундай ҳудудларда кўпчилик бир-бирини танимайди ва айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчилар ўртасидаги қўшничилик алоқалари унчалик яқин бўлмайди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#ОГОҲ_БЎЛИНГ

Ибодат қилишда кибр қилган жаҳаннамга кирур...

Дуо қилиш одоблари тўғрисида биласизми?

Қуръони каримда “Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишда кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60) дейилган.

Жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: “Бирор мусулмон Аллоҳга дуо қилса, Ундан маъсиятни ва қариндошлик алоқасини узишни (сўрамаса), Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради. Ё дуоси тезда ижобат бўлади, ёки охиратга захира қилиб (сақлаб) қўяди. Ёхуд дуоси баробарида ундан ёмонликни кетказади”. Саҳобалар: “Ундай бўлса (дуони) кўпайтирамиз”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ (мукофотини) ҳам кўпайтиради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).


Дуонинг одоблари ушбулардир:

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ривоят

Фарзандларга чиройли муносбатда бўлиш

Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу шундай ривоят қиладилар:

Инсонларнинг энг гўзал ахлоқи бу #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари эди. Мен ёшлигимда, уларнинг хизматларини бажариб юрган пайтимда бир эҳтиёжлари учун мени бир жойга юбордилар. Мен эса (ўша пайтдаги ёшлигимга бориб): “Мен бу ишга бормайман”, дедим. Бироқ кўнглимда #Аллоҳниннг Расули буюрган ишга боришим керак деган ниятим бор эди. Шундай деб хаёлимдан ўтказиб, йўлга чиқдим. Йўлда кетиб турсам кўчанинг четида уйнаб турган болалар билан учрашиб қолдим. Улар билан уйнаб, ишимни эсимдан чиқариб қўйибман. Маълум вақт ўтганидан кейин қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортимдан бошларини тутиб кулимсираб, қараб турган эканлар. Менга боқиб: “Эй Анас(жон), айтган жойимга бормайсанми?” дедилар. Мен эса: “Ҳа Расулуллоҳ, ҳозир бораман” дедим. Ҳазарти Анас розияллоҳу анҳу ривоятни давом эттириб:

“Аллоҳга қасамки, мен у зотнинг етти ёки тўққиз йил хизматларида бўлдим. Бажарилган бирорта ишим туфайли “Нега бундай қилдинг?”, бажарилмаган бирорта ишим сабабли эса “Нега бундай қилмадинг?” деб айтганларини билмайман”. (Муслим)

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Макка_шаҳридан_онлайн_эфир

Эртага зиёратчиларимизнинг Макка шаҳрини зиёрат қилиш жараёнларидаги лавҳалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ҳурматли юртдошлар! muslim.uz портали жамоаси томонидан ҳаюртларимизнинг Умра ибодатлари онлайн олиб берилади. Сизга маълумки, олдинроқ умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчиларимиз ибодатларини давом эттиришаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мана шундай улуғ сафарда muslim.uz порталининг бир гуруҳ ижодкорлари ҳам юртдошларимиз ибодатларини ёритишда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Шу кунга қадар тўртта тўғридан-тўғри эфир амалга оширилди.

Эртага ижодкорларимиз, Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа, Жамарот водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини, Ҳиро ғорини зиёрат қилиш жараёнларидан лавҳаларни онлайн эфирга узатишга ҳаракат қилишади.

Шундай экан азизлар, эртага 21 февраль куни muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатсангиз, умрачиларимизнинг табаррук жойлардаги зиёратларидан сиз ҳам баҳараманд бўласиз деган умиддамиз, иншооллоҳ.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6081-saudiya-arabistonidan-onlajn-efirni-kuzating