Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бухоро Ислом маданияти пойтахти бўлади
#ЯНГИЛИК #Хушхабар

2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.

Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади.

Аъзамжон АБДУРАҲМОНОВ
Тошкент ислом университети “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ўқитувчиси
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Янгилик

Туркияда Қуръон ўзбек тилига таржима қилинди

Туркиянинг Дин ишлари бўйича бошқармаси томонидан муқаддас Қуръон тўрт хорижий тилга таржима қилингани хабар қилинди.

Dailysabah.com” нашри берган хабарга кўра, булар ўзбек, булғор, Африканинг чева ва шона тиллари экани айтилган.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Янгилик

Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода Фарғонада муҳим учрашув ўтказдилар

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzb

@muslimuzportal
#Янгилик:
Диний саволларга жавобларни овозли ҳам тинглаш мумкин

Диний идора Фатво ҳайъати бир неча ойдан бери шаръий масалаларга асосли жавобларни туну кун “@SavollarMuslimUzBot”, "Дин ва ҳаётга оид саволлар" телеграм канали ва savollar.muslim.uz сайти орқали тақдим этиб келмоқда.

Ушбу телеграм орқали ҳар куни 250-260 тадан ортиқ турли мавзудаги саволларга Фатво ҳайъати томонидан жавоблар берилмоқда. Бунинг учун @SavollarMuslimUzBot га аъзо бўлинг ва ҳафтада 7 кун, кунда 24 соат давомида саволларингизни йўлланг.

📣 Яна бир қулайлик – берилган саволларни омма учун аҳамиятли бўлган жавоблар аудио шаклда "Дин ва ҳаётга оид саволлар" телеграм каналида эълон қилиш жорий этилди. Эндиликда мухлислар муҳим жавобларни овозли шаклда ҳам тинглашлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

▫️ Каналга уланиш
#ЯНГИЛИК: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

📝 2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

🔸 Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

❗️Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа parliament.gov.uz сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

📨 Фикр-мулоҳаза ва таклифларни
[email protected] манзилига йўллашингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar