Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Тунда бедор бўлиш фазилати ва қоим бўлишга ёрдам берувчи омиллар

#Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Билинг! Кечада қоим бўлиш жуда оғир, магарам, қоим бўлиш шартлари муяссар бўлган кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.

Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

Зоҳирий сабаблар:

– Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангизлар, ортиқча сув ичасизлар, бас, кўп ухлайсизлар. Натижада ортиқча панду пушаймон бўласизлар».

– Оғир иш билан кундузи ўзини толиқтирмаслик.

– Кундузи қайлула – бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, у кечаси қоим бўлишда ёрдам беради.

– Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

Ботиний сабаблар:

– Мусулмонларга ҳасад этишдан қалбнинг салим бўлиши. Қалбни бидъат ва залолатдан холи этиш. Ортиқча дунё ҳожатидан қалбни эътироз этиш.

– Доимий хавф – умиднинг озлиги қалбда бўлиши.

– Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш.

– Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва иймон қуввати энг шарафли боислардандир, чунки Парвардигорга муножот этувчи кечаси қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Тун аҳли ўз кечаларида ўз дилхушлигида бўлган ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўладилар. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

#Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, тилаган яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади», деб марҳамат қилдилар (Имом Муслим ривояти).

Кимнинг кечаси қоим бўлиб адо этадиган ибодати бўлса, уни тарк этишдан эҳтиёт бўлсин. Икки «Саҳиҳ»да ривоят бўлганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амрга бундай деб марҳамат қилдилар: «Кечаси қоим бўлиб, сўнг унда туришни тарк этган фалончига ўхшама».

Мирсобит ВОҲИДОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Муаллима онамиз ҳақида биласизми?
2-қисм

Оиша онамиз Расули акромдан: 'Мени қанчалик яхши кўрасиз?' деб сўрар, у зот: 'Арқон тугунидек' деганида, 'Сиз айтган тугун қанақа бўлади?' деб яна савол берарди. 'Тугундек тугун-да', дердилар #Пайғамбар алайҳиссалом табассум билан.

Оиша розияллоҳу анҳо илк марта болалик чоғларида Қуръони каримни оталаридан эшитди. Кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитиб, ёд олдилар. Кўп ҳолда оятлар тушишига ҳам гувоҳ эдилар. Саодатли дамларини эслаб: 'Ўз уйимдан нубувват хонадонига кўчганимдан кейин Бақара ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли ҳужрам 'ваҳий тушган жой' номини олди. Мен ваҳий пайти ҳам у зотнинг ҳузурларида эдим. Салқин ҳавода ҳам пешоналари терлаб кетарди', дейди. Одатда ваҳий келган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳллари бир оз четланиб турган. Аммо Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида турганида ҳам у зотга ваҳий тушган.

#Оиша онамиз қисқа муддат бўлса-да, #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бахтли, осуда ҳаёт кечирди. Набий алайҳиссалом Оиша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган хонада яшадилар.

Ҳижратнинг олтинчи йилидаги 'Ифк (бўҳтон, туҳмат) воқеаси'дан кўп ўтмай, Аллоҳ таоло Оиша онамизнинг поклиги ҳақида оятларни нозил қилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам Оиша онамиз илмлари ва ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббияси бўлдилар. Катта-катта тобеин олимларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Оиша онамиз розияллоҳу анҳога мурожаат қилар ва ундан аниқ ечимини эшитарди. Онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг ҳам юксак ҳурмат кўрдилар.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳижрий 58 йили 66 ёшида рамазон ойининг ўн еттинчи куни вафот этди. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн этилди.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#СаволЖавоб

Савол: Айрим кекса ёки узоқ хас­та ётган кишилар ўзларига ўлим сў­раб зорланади. Бу эътиқодимизга зид эмасми?

Жавоб: Динимизда қарилик ёки баъзи бир оғир касалликлардан қочиб, ўзига-ўзи ўлим тилашдан қайтарилган.

Ҳадиси шарифда: «Сизларнинг ҳеч қайсила­рин­гиз ўзига-ўзи ўлим тиламасин! Зеро, агар у аҳли со­лиҳ бўлса, умри узун бўлган сари солиҳ амаллари ҳам зиёда бўлаверади. Агар фосиқу фожир бўлса, ёши кексайган сари балким тавба-тазарруъ қилиб, истиғфор сўрар», дейилган.

Умрининг охирги кунларида ёки оғир бе­тоб­лик­да ётганида тавба-тазарруни кўпроқ қи­лиш ва шу билан бирга Аллоҳнинг раҳмат ва мағ­фиратидан ноумид бўлмаслик лозим бўлади.

#Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни оғир бетоб ётган бир кишининг зиё­ра­ти­га бориб ундан: «Ўзингни қандай ҳис қил­япсан?», деб сўрадилар. У одам: «Парвар­ди­го­римнинг раҳ­мат ва мағфиратидан умид қилиб, гуноҳларим­ни ўй­лаб, хавфу ташвиш қилмоқ­даман», деди. Шунда #Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайси бир мусулмон мана шундай ҳолатда, хавфу ражода бўлса, #Аллоҳ тао­ло унга умид қилган нарсасини ато қилиб, па­ноҳ тилаган нарсасидан омонда қилади», де­дилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида: «Бешта нарсадан олдин беш­та нарсани ғанимат бил: Ўлимингдан олдин ти­риклигингни, бетоблигингдан олдин сало­матли­гингни, бандлигингдан олдин бўш вақ­тинг­ни, кексалигингдан олдин ёшлигингни, камбағал­лигингдан олдин бойлигингни», деб марҳамат қилганлар.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ

«Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам, 4).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Гўзал хулқ — алоқани узган (қардошинг)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғингдир» (Анас ривояти).

#Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим».

«Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади!» (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Бир киши #Расулуллоҳ рўпараларига келиб:

— Эй #Аллоҳнинг расули, дин нима? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар.

У киши сарвари оламнинг ўнг томонига ўтиб, яна савол қилди:

— Дин нима, эй #Аллоҳнинг расули?

— Гўзал хулқ, деб жавоб бердилар. Кейин сўл томонларига ўтиб, яна:

— Дин нима, эй Аллоҳнинг расули? деб сўради.

— Гўзал хулқ, дедилар Расули акрам. Сўнг орқаларига ўтиб:

— Эй Аллоҳнинг расули, дин нима? дея қайта сўради. Пайғамбар алайҳиссалом у киши томон ўгрилиб:

— Гўзал хулқ, (гўзал хулқ эса) ғазабланмаслигингдир, энди тушундингми?!

дедилар» (Марвазий ривояти).

#Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

— Бадбахтлик нима, ё Расулуллоҳ?

— Ёмон хулқ! дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Хулқнинг ёмонлиги иймон заифлигидан далолатдир

Иймон инсонни ёмонликлардан қайтарувчи ва яхшиликларга ундовчи бўлган Илоҳий бир қувватдир. Шунинг учун ҳам #Аллоҳ бандаларини яхшиликка чақиришини ва ёмонликдан қайтаришини уларнинг қалбларида жойлашган иймонларининг тақозосидир, деб Ўзининг китобида уларга «Эй мўминлар», деб мурожаъат қилиб, сўнг уларга таклифотларни айтади. Масалан: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз».

#Пайғамбар алайҳиссалом гўзал хулқ кучли иймонга, ёмон хулқ эса иймон заифлигига далолат қилишини изоҳлаб айтиб ўтганлар.

Ҳеч кимни писанд қилмай разил ишларни қилиб юрадиган хулқи бўзуқ, уятсиз одамни Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай сифатлаганлар: «Ҳаё ва иймон бир- бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади».

Қўшниларига зулм қилиб яшаган кишини Расулуллоҳ алайҳиссалом, мўмин эмас, деб эълон қилганлар. «Аллоҳга қасамки, у мўмин эмас, Аллоҳга қасамки у мўмин эмас, деганларида», саҳобалар: «Ким у ё Расулуллоҳ?», деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ёмонликлари билан қўшниларини хотиржам қилмаган кимса», деб жавоб бердилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзининг саҳобаларига беҳуда ва лағви гаплардан юз ўгириш кераклигини таълим бериб, уларга шундай дер эдилар: «Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган киши фақат яхшиликни гапирсин, бўлмаса жим бўлсин».

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#БУ_МУҲИМ

Ўз жонига қасд қилиш – қазои қадарга исёндир

#Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратган. Ҳақ таоло Қуръони каримда инсонга жуда кўп неъматлар ато этганини, унга покиза нарсалардан ризқ-рўз қилиб берганини эслатиб айтади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ҳамда денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик. Уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”.

Оятда инсоннинг қадр-қиммати нечоғлик улуғ экани, унинг барча жонзотлардан афзаллиги баён қилинган. Парвардигор бизга шунчалик мурувват кўрсатган экан, биз инсоният аҳли шунга мос равишда ҳаёт кечирмоғимиз даркор. Инсонга берилган ҳаёт, умр – энг катта омонатдир. Инсон бу омонатга хиёнат қилса, ўзини ҳалокат домига ташлаган бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг иродасига зид амал бўлиб, у қаттиқ қоралангандир.

Инсонга ҳаёт неъматини Аллоҳ таоло ато қилди, унинг ҳаётини фақат Ўзигина олишга ҳақлидир. Ҳаттоки, яшаш ҳуқуқи берилган киши ўз ҳаётига ўзи суиқасд қила олмайди. Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик гуноҳ бўлса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик оғир маъсият саналади.

#Пайғамбар с.а.в. ҳам ўзларининг ҳадиси муборакларида ўз-ўзини ўлдириш – худкушлик ҳаром эканлиги, бундай ишни қилганлар учун охиратда қаттиқ азоблар борлиги ҳақида айтиб ўтганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жонига қасд қилиб ўткир тиғли нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оловида қорнига ўша ўткир тиғни ушлаб абадул-абад санчаверади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловида абадул-абад ўша заҳарни ютади. Ким тоғдан ўзини ташлаб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловига абадул-абад ўзини улоқтиради», дедилар” (Имом Бухорий ривояти)

Афсуски, ҳозирги кунимизда баъзи замондошларимизга сабру матонат етишмай, ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу ҳолат Аллоҳ таоло берган ҳаёт – умр деб аталган неъматга ношукурлик оқибатидир.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Тунда бедор бўлиш фазилати ва қоим бўлишга ёрдам берувчи омиллар

#Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Билинг! Кечада қоим бўлиш жуда оғир, магарам, қоим бўлиш шартлари муяссар бўлган кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.

Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

Зоҳирий сабаблар:

– Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангизлар, ортиқча сув ичасизлар, бас, кўп ухлайсизлар. Натижада ортиқча панду пушаймон бўласизлар».

– Оғир иш билан кундузи ўзини толиқтирмаслик.

– Кундузи қайлула – бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, у кечаси қоим бўлишда ёрдам беради.

– Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

Ботиний сабаблар:

– Мусулмонларга ҳасад этишдан қалбнинг салим бўлиши. Қалбни бидъат ва залолатдан холи этиш. Ортиқча дунё ҳожатидан қалбни эътироз этиш.

– Доимий хавф – умиднинг озлиги қалбда бўлиши.

– Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш.

– Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва иймон қуввати энг шарафли боислардандир, чунки Парвардигорга муножот этувчи кечаси қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Тун аҳли ўз кечаларида ўз дилхушлигида бўлган ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўладилар. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

#Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, тилаган яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади», деб марҳамат қилдилар (Имом Муслим ривояти).

Кимнинг кечаси қоим бўлиб адо этадиган ибодати бўлса, уни тарк этишдан эҳтиёт бўлсин. Икки «Саҳиҳ»да ривоят бўлганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амрга бундай деб марҳамат қилдилар: «Кечаси қоим бўлиб, сўнг унда туришни тарк этган фалончига ўхшама».

Мирсобит ВОҲИДОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Пайғамбар_алайҳиссалом #Рамазон_2021

Рамазон ойида Пайғамбаримизнинг амаллари қандай бўлган?

Саҳарликни оҳирги вақтигача кечиктирар, ифторликни тезлаштирар эдилар… – 4-курс талабаси Муҳаммад Али Муҳйиддин

Батафсил: https://oliymahad.uz/22705

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram