Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Имом Абу Ҳанифа мазҳабида фиқҳий далилларнинг ўрни

Якка тартибда ривоят қилган ҳадисларга фуруъий масалаларда амал қилиш борасида Имом Абу Ҳанифа ва асҳоблари ҳамда улардан кейинги ҳанафий олимлар Рай – фикр билдириш масаласида бошқа фақиҳлар (ислом ҳуқуқи олимлари) ва барча муҳаддислар қўйган шартларга амал қилишган. Бу ровийнинг адолати ва забти, яъни ҳадисни хотирасида мустаҳкам сақлашидир. Ҳанафий фақиҳлар “забт” маъносининг тафсирида бошқаларга қараганда қаттиқроқ бўлишди. Фахрул ислом Имом Баздавий ўзининг “Усул” китобида буни жуда дақиқ баён қилган. У шундай дейди: Забт – мукаммал билишдан мурод ровий ҳадисни жуда яхши эшитган бўлиши ва ундан ирода қилинган маънони яхши фаҳмлаши ҳамда эшитганини мукаммал ҳолда ёдида сақлаши ва эшитган ҳадисни батафсил ҳифзида сақлашида собит туриши, ҳадисни ривоят этгунга қадар ўзига талабчан бўлишида бардавом бўлишидир. Бу ҳолат икки хил бўлади:

биринчиси, ҳадис матни тартиби ва луғавий маъносини тўла билиши;

иккинчиси, бунга қўшимча равишда мазкур ҳадисни фиқҳ ва шариат нуқтаи назаридан яхши билиши ҳам қўшилади. Бу мукаммаллик бўлиб ҳисобланади.

Мутлоқ яхши билиш ўз ичига камолотни олади. Шунинг учун ҳам ровийнинг хилқий ғафлати, яъни билмаслиги ёки билимсизлиги ровий забтида ҳадис таркиби ва маъносини мукаммал билиш мавжуд эмаслигига ҳужжат бўлади. Натижада қайси ҳадис кучлироқ ёки ундан мурод нима эканини билишда фиқҳни яхши билган ровийнинг ривояти фиқҳни яхши билмаган ровийнинг ривоятидан устун бўлади.

Юқоридаги мазмундан маълум бўладики, ҳанафий мазҳаб фуқаҳолари “забт” яъни яхши билиш ва англашни нозик қирраларини яхши билган ва ровийнинг фақиҳ бўлишида “забт” маъносини батафсил баён қилишган. Аммо улар ровийнинг ривоятини қабул қилишда уни олиш шарт эканига эътибор қилишмайди. Балки ровийнинг ҳадиси ишончлироқ бўлишини шарт қилишади. Агар икки ривоят бир-бирига зид бўлса: биринчи, фақиҳ, яъни билимдон ровий ривоят қилган бўлса, иккинчисини эса фақиҳ бўлмаган ровий ривоят қилган бўлса, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари фақиҳ ривоятини афзал биладилар, зеро бу забтлироқдир, билишда кучли, динни кўпроқ билади ва англайди. Биз бу ҳолатни яъни ровийнинг фақиҳ бўлиши муҳим эканлигини Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Зоий раҳимаҳуллоҳ билан баён қилган мунозарасини ўзининг тилидан ривоят қиламиз.

“Суфиён ибн Уина ривоят қилиб, бундай деди: Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Маккада тикувчилар ҳовлисида Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ билан бирга бўлди. Имом Абу Зоий Имом Абу Ҳанифага деди: “Нима учун сизлар намозда рукуга борганда ва ундан кўтарилганда қўлларингизни кўтармайсизлар?” Имом Абу Ҳанифа айтди: “Шунинг учунки намозни бошлаш вақтидан ташқари руку ва ундан туришдан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтарганлари ҳақидаги ҳадислар саҳиҳ эмас”. Имом Авзоий: “Бу қандай? Менга Зуҳрий у Салимдан, у отасидар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ қўлларини кўтарганликларини баён қилинган-ку?” деди. Шунда Абу Ҳанифа айтди: Бизга Ҳаммод у Иброҳимдан, у Алқама ва Авсдан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисдан Расулуллоҳ алайҳии васаллам намозни бошлашдан бошқа бирон бир ҳолатда қўлларини кўтармаганликлари ҳақида ривоят қилингани ҳақида баён этилган.

БАТАФСИЛ
Қуръон мусобақасининг 2-босқичи ўтказиладиган муддатларни биласизми?

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг 2-босқичи ўтказилиши санаси ва жойлари билан танишинг. Қуйидаги жадвал орқали маълумот олишингиз ва уларни дўстларингизга улашишингиз мумкин.

Ҳозирга қадар, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган қори ва қориялар аниқланди.

Қуръон мусобақасини muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиш имкониятини қўлдан бой берманг!

ЖАДВАЛНИ ЮКЛАБ ОЛИШ УЧУН

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ёмғир сувидан қандай қилиб шифо топиш мумкин?

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда ёмғир суви инсонларга ва ер юзидгаи жамики тирик мавжудотга шифобахш неъмат экани таъкидланган.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло айтади:

وَهُوَ الَّذِي أَرْسَلَ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِهِ وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً طَهُورًا.

“У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик” (Фурқон сурасининг 48-ояти).

Ёмғир сувида чўмилиш сеҳр ва кўзиккан одамга шифо бўлади. Ёмғир сувининг шайтонни ҳайдаши Қуръони каримнинг қуйидаги оятида баён қилинган:

إِذْ يُغَشِّيكُمُ النُّعَاسَ أَمَنَةً مِّنْهُ وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّنَ السَّمَاءِ مَاءً لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ وَيُذْهِبَ عَنكُمْ رِجْزَ الشَّيْطَانِ وَلِيَرْبِطَ عَلَى قُلُوبِكُمْ وَيُثَبِّتَ بِهِ الْأَقْدَامَ.

“Унинг тарафидан хотиржамлик учун сизларни мудроқ бостиргани, устингизга осмондан сув (ёмғир) тушириб, у билан сизларни поклаш, шайтоннинг васвасасини сизлардан даф этиш, дилларингизга (ўзаро) алоқа пайдо қилиш ва у билан қадамларингизни собит (мустаҳкам) қилишни ирода этганини эслангиз! (Анфол сурасининг 11-ояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Каломни соғинган қалблар қувончи

Ўзбекистон Қуръон мусобақаси. Тан олайлик, мамлакат миқёсида шундай мусобақа ўтказилишини орзу қилмаганмидик. Лекин унинг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланишини ва Ватанимиз бўйлаб байрам тантанасига айланиб кетишини тасаввуримизга сиғдира олмас эдик, тўғрими?

Юртимиз бўйлаб кезаётган бу шукуҳни, бу файзу тароватни, Бошимиз узра ёғилаётган бу баракотларни на тил билан, на қалам билан таърифлай олади одам.

Ўқилаетган каломлар, мураттаб қориларимизу бўлажак қорию қорияларимизнинг овозларидан қалбларимиз гоҳ энтикиб, гоҳ тўлиқиб туришини бировга сўзлаб берайлик десак, унга монанд сўз топа олмаймиз... Қорилару қорияларнинг ҳар бир чиқишларини, қалбларимиз шу қадар энтикиб кутадики, ҳақиқатан, биз Аллоҳнинг Каломини тинглашга муҳтож эканмиз. Буни муҳтарам президентимиз бошлаган ушбу хайирли ишидан сўнг янада теранроқ англадик. Англадиг-у бу соғинч, бу иштиёқ бардавом бўлишини истаймиз.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Men ham Hofizul Qur‘on bo‘laman!

Videoni ko‘rish uchun manzil:👇 https://youtu.be/BJH65C1GYcc

@muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қашқадарёда энг яхши қорилар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди

Қашқадарё вилояти эркаклар ўртасида Қуръон мусобақаси вилоят босқичи натижалари билан танишинг.

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш


1. Ғайратов Шаҳзодбек (Шаҳрисабз тумани)
2. Тожиев Абдулхолиқ (Деҳқонобод тумани)

26-40 ёш

1. Низомов Акмал (Шахрисабз тумани)
2. Нурматов Музаффар (Чироқчи тумани)
3. Назаров Момоназар (Нишон тумани)

Тиловат йўналиши

18-25 ёш

1. Комилов Ҳасан (Қарши шаҳар)
2. Кўпайсинов Жасур (Шахрисабз туман)
3. Бурҳонзода Маъруфхон (Ғузор тумани)

26-40 ёш
1. Асқаров Акбар (Шахрисабз тумани)
2. Турсунов Муҳиддин (Чироқчи тумани)
3. Тошпўлатов Акмал (Нишон тумани)

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан тақдим этилган диплом ва совғалар топширилди.

@muslimuzportal | muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Сбербанк ўз бўлинмаларида “исломий деразалар”ни очишни режалаштирмоқда

Сбербанк бошқаруви раиси ўринбосари Олег Ганеевнинг айтишича, “исломий деразалар” талаб бўлган жойлардаги бўлинмаларда очилиши мумкин. Ҳозирги пайтда ушбу масала билан кредит ташкилотининг ишчи гуруҳи шуғулланиб келмоқда.

Сбербанк ўз бўлинмаларида ислом талабларини ҳисобга оладиган шерикчилик банкинги меъёрлари бўйича “исломий деразалар”ни очишни режалаштирмоқда.

Унинг сўзларига кўра, айна пайтда “исломий деразалар” Бошқирдистон, Татаристон ва Чеченистондаги бошқа кредит-молия ташкилотларида фаолият юритмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, исломда судхўрлик билан шуғулланиш таъқиқланади. Ислом банклари кредитларни фоизларга беришмайди, мижозларга давлат томонидан ўрнатилган инфляция даражасидан ташқари қўйилган маблағлар бўйича даромадларни тўлашмайди ва улар турли хил молиявий найранглардан фойдаланишмайди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ривоят

Нўмон бин Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

“Отам менга бир нарсаларни ҳиба (ҳиба – бирорта молни бошқа кишига бадалсиз ва эвазсиз тамлик (мол ва мулк) қилиб бериш) қилди. Онам Амро бинти Равоҳа: “Агар #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмасанг бу ҳибани қабул қилмаймиз”, деди. Шундан кейин отам менга берган ҳибасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилиш учун ҳузурларига мени ҳам бирга олиб борди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам воқеадан хабар топганларидан кейин отамга юзланиб: “Бошқа болаларинг ҳам борми?” деб сўрадилар. Отам “Ҳа” деб жавоб берганидан кейин: “Худди шундай тарзда бошқа болаларингга ҳам ҳиба қилдингми?” деб яна сўрадилар. Отам “йўқ” деганларидан сўнг ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан қўрқинг, болаларингиз хусусида одил бўлинг”, деб айтдилар. Отам у ердан чиқиб келиб, ҳибадан воз кечдилар. (Муслим)

Ушбу ҳадиси шарифда фарзандларга тенг ва одилона муносабатда бўлишлик, фарзандларнинг ота-оналар устидаги ҳақлари экани очиқ-ойдин баён этилмоқда. Ислом уламолари бу тенглик нафақат моддий жиҳатдан, балки энг арзимас деб ҳисобланган, уларни ўпишгача бўлган ҳамма нарсада шарт эканини маълум қилганлар.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ҳадис

Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу масала қуйидаги тарзда баён этилган.

Бир одам ҳазрати #Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганида ёнига ўғли келиб қолди. Ҳалиги одам ўғлини ўпиб, тиззасининг устига ўтказди. Бироздан кейин қизи келди. Уни ўпмасдан тиззасига ўтказди. Буни кўрган Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу билан уларга тенг муносабатда бўляпсанми?” дедилар.

Ақра бин Ҳабис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасанни ўпганлари кўриб (Ибни Умар ривоят қиланида Ҳасан ёки Ҳусайн дейилган) “Менда ўнта болам бор, уларнинг ҳеч бирини ўпмаганман”, дейди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Марҳамат қилмаганга марҳамат қилинмайди”, деб айтдилар. (Муслим, Термизий)

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай буюрилади:

“Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда Жаннатдаги даражангиз юксалади”. (Бухорий)

Фарзандларга адолатли муносабатни ўрнатишда ўғил ва қизларнинг ҳар бирига алоҳида тарзда эътибор берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Ота айниқса, ўғил фарзандига бирорта яхши ҳунарни ўргатиши керак. Чунки фойдали меҳнат билан шуғулланиш фақирликдан қутқаради. Шунингдек, тарбиясини ҳам шунга яраша чиройли қилиб етиштириш лозим. Зеро, бу масъулиятли вазифада оталар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажойиб ваъдалари бор: “Инсоннинг ўз фарзандини тарбия қилиши, бир саъ (1040 дирҳамлик наботот ўлчови) миқдоридаги садақа бергандан хайрлидир”, (Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган, “Рамуз-ул-аҳодис”) деб марҳамат қилганлар.

Бозордан сотиб олиб келинган нарсаларни биринчи бўлиб қиз фарзандларига бериш буюрилган. Чунки уларнинг юраклари нозик бўлади. Ислом адабиётларида қиз боласини севинтирган киши Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлагандек бўлиши ва Аллоҳ таоло Ўзидан қўрқиб йиғлаган танани жаҳаннамга ҳаром қилгани ҳақида хушхабарлар берилган.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from Muslim.uz
Яқинларингизга ҳам
улашинг 👇
@muslimuzportal | muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#БУ_МУҲИМ

Ўз жонига қасд қилиш – қазои қадарга исёндир

#Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратган. Ҳақ таоло Қуръони каримда инсонга жуда кўп неъматлар ато этганини, унга покиза нарсалардан ризқ-рўз қилиб берганини эслатиб айтади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ҳамда денгизда (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик. Уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”.

Оятда инсоннинг қадр-қиммати нечоғлик улуғ экани, унинг барча жонзотлардан афзаллиги баён қилинган. Парвардигор бизга шунчалик мурувват кўрсатган экан, биз инсоният аҳли шунга мос равишда ҳаёт кечирмоғимиз даркор. Инсонга берилган ҳаёт, умр – энг катта омонатдир. Инсон бу омонатга хиёнат қилса, ўзини ҳалокат домига ташлаган бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг иродасига зид амал бўлиб, у қаттиқ қоралангандир.

Инсонга ҳаёт неъматини Аллоҳ таоло ато қилди, унинг ҳаётини фақат Ўзигина олишга ҳақлидир. Ҳаттоки, яшаш ҳуқуқи берилган киши ўз ҳаётига ўзи суиқасд қила олмайди. Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик гуноҳ бўлса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик оғир маъсият саналади.

#Пайғамбар с.а.в. ҳам ўзларининг ҳадиси муборакларида ўз-ўзини ўлдириш – худкушлик ҳаром эканлиги, бундай ишни қилганлар учун охиратда қаттиқ азоблар борлиги ҳақида айтиб ўтганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жонига қасд қилиб ўткир тиғли нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оловида қорнига ўша ўткир тиғни ушлаб абадул-абад санчаверади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловида абадул-абад ўша заҳарни ютади. Ким тоғдан ўзини ташлаб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловига абадул-абад ўзини улоқтиради», дедилар” (Имом Бухорий ривояти)

Афсуски, ҳозирги кунимизда баъзи замондошларимизга сабру матонат етишмай, ўз жонларига қасд қилаётганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу ҳолат Аллоҳ таоло берган ҳаёт – умр деб аталган неъматга ношукурлик оқибатидир.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.