Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади.

#Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган. Аммо беш кунда – арафа куни, ийду қурбон ва ундан кейинги уч кунда умра қилиш макруҳи таҳримий бўлади. Чунки бу кунлар ҳаж арконлари адо этиладиган кунлардир.

#Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.

#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.

Умра ибодати Қуръони каримда ҳаж ибодати билан бирга зикр қилинган:

“Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг”.

Яъни Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани адо қилувчиларга: “Ҳаж ва умранинг шартларини тўкис адо этинглар. Уларни адо этиш асносида зоҳирий ва ботиний нуқсонларга йўл қўйманглар”, дея буюрган.

#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ибодати ҳақида шундай деганлар:

#Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда умранинг фазли яъни, иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган.

Умра сўзи луғатда “зиёрат қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “ махсус шартлар билан Байтуллоҳни зиёрат қилиш умра дейилади”.

#Умранинг #Ҳаждан фарқлари:
– Умра фарз эмас балки суннат;
– Умранинг муаййан вақти йўқ;
– Арофатда туриш йўқ;
– Муздалифада туриш йўқ;
– Шайтонга тош отиш йўқ;
– Икки намозни жамлаш йўқ;
– Хутба йўқ;
–Тавофи қудум ва видо йўқ.

Умра ибодатида қуйдаги амаллар бажарилади:

#Эҳром боғланади;

-Каъбани тавоф қилинади;
-Сафо ва Марва орасида саъйи қилинади;
-Соч тўлиқ олдирилади ёки қисқартирилади.

#Эҳром боғлаш ҳақида

Умра қилишга киришган киши мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Бизда ҳозир умрачиларга дастлаб Мадинани зиёрат қилиш режалаштирилгани сабабли зиёратдан сўнг умра қилиш учун Маккага йўлга чиққанларида Зулҳулайфа номли жойда эҳромга кирадилар. Ушбу жойда эҳромга кирувчилар учун барча шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эҳромга киришда қуйидаги амаллар қилинади:

– Ғусл қилиш;

– Баданга хушбўйлик суриш (эҳромга эмас);

– Икки ракат намоз ўқиш;

– Талбия айтиш. (Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ван неъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак). Талбияни ҳар айтишда уч мартадан айтиш мустаҳаб бўлади. То тавофни бошлагунича имкон қадар кўпроқ талбия айтишга ҳаракат қилинади.

#Эҳромга киргандан сўнг қуйдаги ишларни қилиш мумкин бўлмайди:

-Эркаклар учун одатдаги тикилган кийимни кийиш, бошни ё юзни узрсиз ёпиб юриш;

-Соч, соқол, ёки бошқа бирор аъзосининг тукларини узрсиз олиш;

-Қўлларининг ёки оёқларининг тирноқларини олиш;

-Ўпиш ва қучоқлашга ўхшаш нарсалардан бирини шаҳват билан қилиш;

-Бирор аъзосига узрсиз хушбўй суриш.

#Тавоф “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасидан бошланади. Каъбани айланиб тавофни бошлаган жойига келганда бир тавоф ҳисобланади. “Ҳажарул асвад”нинг рўпарасига келганда “Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дея имкони бўлса, “Ҳажарул асвад” ўпилади, агар бошқаларга озор бериш хавфи бўладиган бўлса, қўли билан унга ишора қилинади ва ўша қўл ўпилади, сўнгра иккинчи тавофга киришилади.

#Тавофнинг #вожиблари:
-Тавофни “Ҳажарул асвад”дан бошлаш;
-Чап елкасини Каъба тарафга қилиб тавоф қилиш;
-Сатри аврат;
-Қодир кишининг ўзи пиёда юриши;
-“Ҳатийм”нинг орқасидан тавоф қилиш;
-Тавофни 7 марта қилиш;
-Таҳоратли бўлиш;

БАТАФСИЛ
(https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5774-umra-ibodati-andaj-amalga-oshiriladi)
Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди

Динимизда қариндош-уруғларга эътиборли бўлиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш ва чиройли муомала қилиш масалалари таъкидлаб буюрилган амаллардан бири ҳисобланади. Зеро, бу борада #Оиша онамиз Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар: “Раҳм Раҳмоннинг исмидан олинган. Кимки силаи раҳм билан боғланса, #Аллоҳ таоло ҳам у билан боғланади. Кимки силаи раҳмни узса, Аллоҳ таоло ҳам у билан орасини узади” , дедилар” (Имом #Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисга таянган ҳолда силаи раҳмнинг фойдаси ва уни тарк қилишнинг зарарини ақл тарозисига солиб кўрсак, қуйидаги манзара ҳосил бўлади.

Силаи раҳм қилишнинг фойдалари:

силаи раҳм қилган киши Аллоҳ таоло ва унинг Расулининг буйруғига итоат этиши натижасида мислсиз ажрга эга бўлади;

силаи-раҳм қилган инсоннинг ризқи кенг бўлади ва яхши ном қозонади. Зеро, #Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан яхши ном қолишини хоҳласа, силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом #Муслим ривояти);

силаи раҳм қилган инсон ажали орқага сурилишига, молу дунёси кўпайишига ва яқинлари яхши кўришига муваффақ бўлади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Парвардигоридан қўрқса (яъни амалларида тақво қилса) ва силаи раҳм қилса, унинг ажали орқага сурилади, молу-дунёси кўпаяди, аҳллари уни яхши кўради”, деганлар (Имом Бухорий ривояти);

силаи раҳм қилган инсон дўзахдан узоқлашади, жаннатга яқинлашади. Пайғамбар алайҳиссаломдан бир аъробий: “Ё Расулаллоҳ менга жаннатни яқин, дўзахни узоқ қиладиган амални ўргатинг”, деганида #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ибодат қиласан, ширк келтирмайсан, намозларни ўқийсан, закот берасан ва силаи раҳм қиласан” дедилар (Имом Бухорий ривояти);

силаи раҳм қилган инсон умрининг узайишига, оиласининг файзу баракоти зиёда бўлишига эришади ва икки дунё саодатига мушарраф бўлади;

силаи раҳм қилган инсонда ўзгача файз, ўзгача руҳий хотиржамлик ва ҳаётга бўлган меҳри ҳам ўзгача бўлади.

Силаи-раҳмни узишнинг салбий оқибатлари:

силаи раҳмни узган инсон Аллоҳ таолонинг ва Расулининг қаҳрига йўлиқади;

силаи раҳмни узган одамнинг ризқида, касбу корида ва оиласидан барака кўтарилади;

силаи раҳмни узган одам жаннатга кирмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди” дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);

силаи раҳмни узган одам рўшнолик кўрмайди ва бошига балолар орттиради.

Кулайб ибн Манфаа бобоси Кулайб Ҳанафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “У киши: “Ё Расулаллоҳ, мен яхшиликни кимга қилишим керак”, деганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: “Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва яқин бўлган кишиларингга. Бу иш зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир” (Имом Бухорий ривояти).

Динимиз таълимотига амал қилмаётганимиз оқибатида бугун қариндош-уруғлар ўртасидаги алоқалар саёзлашиб, юзакилашиб бораётгани ва расмиятчиликка ўхшаб қолаётгани ҳатто силаи раҳм қўпол равишда бузилиш ҳоллари ҳам учраётгани кўзга ташланмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳридаги масжидларнинг бирига 50 ёшлардаги бир муштипар онанинг йиғлаб келиб имом-домлага арз-дод қилаётганига гувоҳ бўлиб даҳшатга тушдим. “Мен Учтепада яшайман. Не умидлар билан фарзандли бўлдим, ўғил кўрдим, хурсандчилигимнинг чеки-чегараси йўқ эди, бугун ўша хурсандчилигим саробга айланди. Ўғлим 19га кириб, ичиб келиб мени урадиган бўлди. Ўз уйимга сиғмай қолдим, домлажон, нима қилай? Маслаҳат беринг”, дея муштипар она юм-юм йиғлайди.

Ушбу масалалардан хулоса чиқаришни ҳар бир ўқувчининг ўзига ҳавола қиламиз.

Муҳаммадназар ҚАЮМОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Одобнинг боши

Динимиз инсонни одобли, ахлоқли, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. #Салом бериш – одобнинг боши, инсоннинг кўркидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Қачон уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга #Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!)” (Нур сураси, 61-оят). “Салом” сўзининг маъноларидан бири тинчлик бўлиб, салом берган киши тинчлик-хотиржамлик тилаган бўлади. Саломлашишда ҳикмат кўп. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда #Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Токи имон келтириб мўмин бўлмагунингизча ҳаргиз жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга нисбатан меҳру муҳаббат ҳосил қилмагунингизча мўмин бўла олмайсиз. Мен сизларга бир амални ўргатаман, агар уни қилсангиз бир-бирингизга нисбатан меҳр-оқибат пайдо бўлади: ўзаро ўртангизда саломни ошкора қилинг!”

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари мавжуд. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз”, деб буюради (Нисо сураси, 86-оят).

Cалом берувчи “Ассалому алайкум” деса, “Ва алайкум ассалом» ёки «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ”, деб алик олинади. Пиёдага уловдаги одам, кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом беради. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик учун салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб амалдир.

Болаликдан бу яхши одатга ўрганиб борилмаса, киши жамиятда инсонлар билан муносабатга киришиб кетишда муаммоларга дуч келиши мумкин. Ваҳоланки, муомала маданиятининг бошланиши саломлашиш одобидир. Салом калималарини тўғри ва тўлиқ талаффуз қилмаслик саломнинг маъносини бузилишига сабаб бўлади. Саломлашиш инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Ҳадис

Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бу масала қуйидаги тарзда баён этилган.

Бир одам ҳазрати #Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганида ёнига ўғли келиб қолди. Ҳалиги одам ўғлини ўпиб, тиззасининг устига ўтказди. Бироздан кейин қизи келди. Уни ўпмасдан тиззасига ўтказди. Буни кўрган Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу билан уларга тенг муносабатда бўляпсанми?” дедилар.

Ақра бин Ҳабис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасанни ўпганлари кўриб (Ибни Умар ривоят қиланида Ҳасан ёки Ҳусайн дейилган) “Менда ўнта болам бор, уларнинг ҳеч бирини ўпмаганман”, дейди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Марҳамат қилмаганга марҳамат қилинмайди”, деб айтдилар. (Муслим, Термизий)

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай буюрилади:

“Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда Жаннатдаги даражангиз юксалади”. (Бухорий)

Фарзандларга адолатли муносабатни ўрнатишда ўғил ва қизларнинг ҳар бирига алоҳида тарзда эътибор берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Ота айниқса, ўғил фарзандига бирорта яхши ҳунарни ўргатиши керак. Чунки фойдали меҳнат билан шуғулланиш фақирликдан қутқаради. Шунингдек, тарбиясини ҳам шунга яраша чиройли қилиб етиштириш лозим. Зеро, бу масъулиятли вазифада оталар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ажойиб ваъдалари бор: “Инсоннинг ўз фарзандини тарбия қилиши, бир саъ (1040 дирҳамлик наботот ўлчови) миқдоридаги садақа бергандан хайрлидир”, (Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган, “Рамуз-ул-аҳодис”) деб марҳамат қилганлар.

Бозордан сотиб олиб келинган нарсаларни биринчи бўлиб қиз фарзандларига бериш буюрилган. Чунки уларнинг юраклари нозик бўлади. Ислом адабиётларида қиз боласини севинтирган киши Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлагандек бўлиши ва Аллоҳ таоло Ўзидан қўрқиб йиғлаган танани жаҳаннамга ҳаром қилгани ҳақида хушхабарлар берилган.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Оилада аёлнинг вазифалари

Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:

1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
6. Барча ишларида эридан рухсат олади.

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:

«Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса #Пайғамбаримиз (с.а.в.):

Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” (Имом Термизий ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Пайғамбаримиз айтган #ҳақиқат, бугун исботини топди

Ислом дини ўзининг мўъжизалари билан инсонларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Бу дин нафақат инсониятнинг маънавий оламини шакллантириб тарбиялайди, балки, илм – фан тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшади.

“Новости Узбекистана” интернет-нашри билдиришича, Ислом динининг яна бир илмий мўъжизаси яқиндагина кашф қилинди. Хусусан, ушбу кашфиёт бизга маълум бўлган илм-фан йўналишлари ожиз бўлган соҳада намоён бўлди.

“Комсомолская правда” газетасида шундай ёзилади: “Нью-Йорк университетининг Лангон Тиббиёт маркази (NYU Langone School of Medicine) олимларининг ўтказган тадқиқотларидан маълум бўлдики, инсоннинг жони узилиши жараёни шу кунгача одамлар тасаввур қилиб келгандек содир бўлмайди.

Маълум бўлишича, инсон ўлимидан сўнг, яъни тиббий жиҳатдан ўлим расмий қайд қилинганидан сўнг ҳам бир неча муддат хушида бўлади. Яъни, киши ўлганини сезади ва шу билан бирга атрофидагиларнинг қилаётган ҳаракатларини ҳам ҳис қилиб туради.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Сийратнинг ахамияти

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Либослари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Ибодат қилишлари (1-қисм)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Ибодат қилишлари (2-қисм)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Барокатлари ва мўжизалари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar