Digital.uz
11.8K subscribers
14.8K photos
901 videos
1 file
5.46K links
O‘zbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi yangiliklari


Новости Министерства цифровых технологий
Download Telegram
⭕️ Buxoro viloyati, Qo‘rakol tumanida IT-klaster faoliyati yo‘lga qo‘yiladi

🔵 IT-klaster doirasida:

😄 Hindiston davlatining Acharya universiteti;
😄 masofaviy IT-xizmatlar eksporti markazi;
😄 ilmiy-tadqiqot markazlari va o‘quv laboratoriyalar;
😄 startap loyihalarni rivojlantirish inkubatsiya markazi va boshqa obyektlar tashkil etiladi.

🤔 Acharya universiteti:
🔴 har yili 1 440 nafar yigit-qizlarni o’qishga qabul qiladi;
🔴 professor-pedagoglarning 70 % xorijdan kelib ta’lim beradi;
🔴 har yili 100 ta grant kvotalari ajratiladi;
🔴 mahalliy o‘qituvchilar Hindistonda malaka oshirishadi.

📥Batafsil: Vazirlar Mahkamasining qarori, 05.07.2023 yildagi 273-son

#digital
#mitc
#IT_education
#Acharya_university

🕊Telegram 🕊Twitter 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sherzod Shermatov
Қоракўлга ёшларимиз энди нафақат репетитор учун, балки юқори даромад топадиган касбларга ўқитадиган олий таълим муассасасида ўқишга ҳам борадиган бўладилар

Президентимиз Қоракўл туманидаги машҳур математика мактабимизга борганларида ёшларимизга келгуси ҳаётларида юқори даромадли касбларга эга бўлишлари учун айнан ўша ерда Ҳиндистондан университетни таклиф қилиб, АйТи Кластер ташкил этиш вазифасини белгилаб берган эдилар.

Албатта, пойтахт ёки вилоят марказида эмас, туманда бундай вазифани сифатли амалга ошириш осон иш эмас, шунинг учун Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жуда кўплаб университетлар билан муҳокамалар натижасида Қоракул АйТи кластерини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 июлдаги 273-қарори қабул қилинди. Ушбу кластерда Ачария университети ташкил этилади ва математикани кучли биладиган ҳамда чет тилида дастурчилик қиладиган юқори малакали мутахассисларга талаби бўлган қатор АйТи компаниялар ҳам ўзларини бўлинмаларини очишлари режалаштирилган.

Ҳиндистоннинг Бангалоридан келган ҳамкорларимизни Қоракўл туманида ўзига хос математика ўқитиш тажрибаси бор, шунга асосий халқаро математика олимпиадаларида айнан шу ердаги ўқувчилар ғолиб бўлишади ва ота-оналар ҳам айнан шу ерга ўз фарзандларини олий таълимга қабул имтиҳонларига пухта тайёрланиш учун юборадилар деб анча ишонтирдик. Яқинда бўлиб ўтган Digital Leadership Forumидаги уларнинг тақдимотидан қанчалик бу лойиҳага улар ҳам қаттиқ эътибор қаратаётганини кўрсангиз бўлади: https://www.youtube.com/watch?v=RvEWk51gcs8

Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳам ушбу лойиҳага алоҳида эътибор қаратиб ёрдам бераётгани жуда муҳим ва бошқа ҳудудлар учун ўзига хос ўрнакдир, чунки айнан АйТи таълимини ривожлантириш орқали ёшларимиз ўз оилалари билан ўз юртларида яшаб, чет элга хизматларини экспортидан юқори даромад олишлари мумкин бўлади.

Бухорога Давлатимиз Раҳбари ташрифлари муносабати билан Қоракўлга яна бир бор бориб, тайёргарлик ишларини жойида кўриш имкони бўлди. Насиб қилса хақиқатда ёшларимиз келажаги учун жуда фойдали лойиҳа бўлади, чунки айнан кучли математика базасига эга бўлган АйТи муҳандисларига талаб дунё бозорида юқори бўлиб қолади.

Батафсил:
https://lex.uz/uz/pdfs/6523574
https://www.acharya.uz/