Islom Asilbekov
358 subscribers
4.71K photos
831 videos
5 files
2.14K links
"Буюк ақллар ғояларни, ўрта ақллар воқеаларни, майда ақллар эса инсонларни муҳокама қиладилар."

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#нишонга_урилган_сўзлар

"Бир бўлак оққанднинг ишида қандайин олийжаноблик бор! Чойга у борини беради-да, дарров кўздан ғойиб бўлади."

✍️ Маҳмуд Дарвеш

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

"Сиз ҳақингизда ким нима деса десин - ҳаммасини табассум билан қабул қилиб, ишингиз ва ҳаётингизни давом эттираверинг."

Тереза Она

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#тарихга_назар

19 март санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1279 йил — Мўғуллар Хитойдаги Сун империясини босиб олган ва янги давлатга асос солган;

📜 1474 йил —Венецияда ихтироларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва бу дунёдаги биринчи муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун бўлган;

🚫 1682 йил — Франциядаги черков кенгаши Рим Папаси қиролларни тахтдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилган;

🏦 1831 йил —Қўшма Штатларда биринчи марта банк талон-тарож қилинган. Инглиз муҳожири Эдвард Смит Нью-Йорк шаҳридаги банкдан 245000 АҚШ долларини ўғирлаган;

📄 1950 йил —Атом қуролини тақиқлаш тўғрисидаги Стокголм мурожаати қабул қилинган;

📺 1953 йил —Оскар мукофотларини топшириш маросими биринчи марта телевизорда намойиш этилган;

🇨🇦 1953 йил —Канада ҳукумати АҚШ ва СССР ўртасида уруш бўлган тақдирда мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида сиреналар ўрнатилишини эълон қилган;

🇪🇺 1958 йил— Страсбургда Европа парламентининг биринчи йиғилиши очилган;

💣 1994 йил — Боку метросидаги теракт содир этилган;

📣 2003 йил —АҚШ президенти Жорж Буш Саддам Хусайнга ультиматум қўйиб, Ироққа қарши уруш бошланганлигини эълон қилган;

🇰🇿 2019 йил— Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев халққа мурожаат қилиб давлат раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилган. Эртаси куни пойтахт Острна номини унинг шарафига Нур-султон деб ўзгартириш таклиф қилинган ва эндиликда Қозоғистон пойтахти Нур-Султон деб аталади.

Манба: (Унутилган тарих)

@islom_asilbekov
#нишонга_урилган_сўзлар

"Ёшликда берилган одоб болага фойда беради. Ундан сўнг берилган одобда нафъ йўқ. Дарахт шохларини тўғриласанг, тўғриланади, аммо ўтинга айлангач, энди у букилмайди."

@islom_asilbekov
🔥"Tengdoshga tengdosh" loyihasi 2-son🔥

ℹ️ Loyiha mehmoni
"Mard o'g'lon" Davlat mukofoti sohibi - Islom Asilbekov

📆 19.03.2022, 20:00

⛳️ Onlayn

🎤 O'zbek tili

💰 Bepul

👇Ishtirok etish uchun havola:
https://t.iss.one/Ochilboyev_Azizbek_official?livestream=675d64b7c87ed2c3e7

#muvaffaqiyat #volontyorlik #bepul #onlayn

🔎
@Ochilboyev_Azizbek_official
Ҳурматли каналимиз аъзолари бир соатдан кейин 20:00 да жонли мулоқотимизда сизларни кутиб қоламиз!!! 😊🎙🤝🤗
#бекатдаги_ўйлар

Бошқалар ҳақида камроқ ўйла! Бахтсизлигинг ёки омадсизлигинга уларни сабабчи деб билма! Улар ҳеч нарсага қодирмаслар, ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида!

Доктор Салмон Авда

@islom_asilbekov
📌 Жонли мулоқотимиз бошланди!!!
Islom Asilbekov
Azizbek Ochilboyev | official
🔥"Tengdoshga tengdosh" loyihasining 2-soni🔥

👨‍💼Spiker: "Mard o'g'lon" Davlat mukofoti sohibi - Islom Asilbekov

🤩Uchrashuvda ishtirok etolmagan do'stlarimiz, audio variant orqali qayta tinglashlari mumkin.

😊Barchaga ishtirok uchun rahmat!

👋Keyingi sonlarda ko'rishguncha!

🔎
@Ochilboyev_Azizbek_official
Islom Asilbekov pinned an audio file
Alhamdulillah!!! 28 yosh!!! 🎉🎉🎉🎂🎂🎂😊😊😊🍻🍻🍻
#Bugungi_kun_hikmati

"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Мавлоно Жалолиддин Румий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#тарихга_назар

20 март санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

Мил.авв. 44 йил — Гай Юлий Цезарни тантанали дафн қилиш пайтида Рим консули Марк Антоний Цезарнинг иродасини Рим халқига эълон қилган. Цезар ўз васиятида Октавийни меросхўр деб эълон қилган;

📜 321 йил— Рим императори Константин I якшанба кунини нишонлашни буюрган;

📌 1669 йил —Запорожье казаклари оқсоқоллар кенгаши Украинанинг ўнг қирғоғининг бир қисми устидан Туркиянинг протекторатини тан олган;

1792 йил — Франция Миллий Ассамблеяси гильтинадан қатл этишда фойдаланишни маъқуллаган;

🤴1815 йил — Элба оролига сургун қилинган Наполеон Бонапарт Парижга қайтиб келган. Бонапартнинг юз кунлик ҳукмронлиги бошланган;

📌 1854 йил —АҚШда Республикачилар партияси ташкил топган;

📌 1917 йил — Финляндия Конституциясининг амал қилиниши тикланган;

📺 1921 йил— Канзас-Сити шаҳрида Уолт Дисней иштирокидаги биринчи мултфилм чиқарилган;

🗳 1921 йил— Юқори Силезияни Германия таркибига киритиш бўйича плебисцит бўлиб ўтган ва аҳолининг 63%и розилик берган;

📣 1948 йил — КПСС Марказий Қўмитаси Югославия раҳбарларини марксистик йўналишдан четга чиққани учун оммавий равишда қоралаган;

🇹🇳 1956 йил — Туниснинг Франциядан мустақиллиги тўғрисидаги декларация имзоланган;

🇦🇲 1988 йил — Тоғли Қорабоғ партиясининг вилоят қўмитаси вилоятни Арманистонга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилган;

🇺🇦 1992 йил—Киевда МДҲ давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган.

Манба: (Унутилган тарих)

@islom_asilbekov
#28_ёш_остонасидаги_ўйлар
#таваллуд_айём_баҳона
#қишлоқ_боласининг_иқрори

Мен қадим ва навқирон Чустнинг олис қишлоқларидан бири-Қорақўрғонда туғилганман.

Отам: ўз даласида кетмон билан тиллашиб, тупроқ билан сизлашиб, тонг ёришар-ёришмас белбоғига битта нон, бакалашкада эса тафти кетиб қолган чойни кўтарганча далага отланадиган қиблагоҳим-деҳқон эдилар.

Онам: Тун ярмида хамир қориб ётар, саҳарда қуёш ўз жамолини кўрсатмасдан бир тандир иссиқ нонни гупиллатиб ёпиб қўядиган, оғилхонада кетма-кет "мана мени соғсангчи, кун чиқмасдан далага кетаман" дея ер тепиниб турган сигирларни соғиб, сутини пишириб фарзандлари нонуштасига бир пиола қаймоқ ва бир бурда иссиқ жиззали патирни ушатиб қўйгувчи жаннатимиз эдилар.

Қорамағиздан келган камина эса қишлоқ далаларида қўй-эчки, сигир боқиб, китоб ўқиб, қоралама дафтаримга нималардир қоралаб келажакда "катта шоирми, ёзувчими бўламан" деган хаёллар билан улғайганман.

Отам деҳқончиликдан ташқари қирда тош ҳам кўчирар эди. Ҳарна оила бюджетига қўшимча даромад бўлсин деган бўлсалар керак. Ёз кунлари ишдан келганларида қўйлакларини ечиб ювиниаётганида офтобдан елкалари қовжираб, қорайиб, терилари оқимтир бўлиб кўчиб (пўстлоғи кўчибди дейишади қишлоқ тилида) тушганини кўриб ич-ичимдан эзилардим...

...Бугунги ютуқларим, эришаётган муваффақиятларим ҳақида гапирмоқчи эмасман. Буларни шундоғам ҳам кўпчилик билади. Кўриб, кузатиб туришибди. Менга бу натижаларимнинг фақат ва фақат бир томони кўпроқ ёқади. Агарда бирор устозимми, ёки шу ютуқларимни кўриб туриб ҳавас қилган инсонлар "баракалла, отангга, онангга раҳмат болам" деган алқовни олсам ўзимда йўқ қувониб кетаман. Дарҳол қишлоққа телефон қилиб ота-онамга айтаман. Ҳурсанд бўладилар, узундан-учун дуо қиладилар...

Бугун 28 ёшни қаршилаш арафасида турар эканман, ортга назар ташлаб, болалигим ўтган қишлоқ ҳамда отам-онамнинг бизни улғайтириш йўлида чеккан заҳматлари ҳақида ўйладим. Алҳамдулиллаҳ, шу пайтгача уларнинг юзларини ерга қаратадиган иш қилмадим. Ёки улар менинг ортимдан ёмон сўз, танаю-дашном эшитмади.

Фарзандлик бурчимнинг ўндан бири у ёқда турсин ярмини ҳам адо қилмадим. Роббим ризқу-насибасидан бериб уларнинг умрларини зиёда қилиб турса ниятларим жуда кўп ва бисёр.

Каъбатуллоҳ атрофида икки қанотимда-бир қўлимда отамнинг ва бир қўлимда онамнинг қўлларидан тутиб айланиш покиза ниятимдир. Роббим умрингизни зиёда қилсин жонларим, жонажонларим.

Бугун шу ватан учун хизмат қилишдик чин ватанпарварлик туйғусини, руҳини қалбимга сингдирган жаннатларим туғилган кун. Мен сизларни яхши кўраман...

Сизларга чексиз меҳр, ҳурмат ва соғинч билан Тошкентда "катта одам бўламан" деб юрган ўғлингиз Исломбек!!!

(20.03.2022. Якшанба. Тошкент. Чилонзор.)

@islom_asilbekov
"Mard o'g'lon" Davlat mukofoti sohibi Islom Asilbekov tavsiya qilgan 3 kitob, 3 film va muvaffaqiyat formulasi bilan quyida tanishishingiz mumkin!

🔎 @Ochilboyev_Azizbek_official
Bugun ajoyib inson, "Mard o'g'lon" Davlat mukofoti sohibi Islom Asilbekovning tavallud ayyomi!

🤩Islom aka, tavallud ayyomingiz muborak bo'lsin. Ilohim umringiz uzoq, risqingiz butun bo'lsin. Yuzingizdan aslo tabassum arimasin. Nimayiki niyat qilgan bo'lsangiz, barchasi ijobat bo'lishini tilab qolaman. Hamisha Alloh panohida bo'ling!

Hurmat bilan,
Azizbek Ochilboyev

🔎 @Ochilboyev_Azizbek_official