#бекатдаги_ўйлар
— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.
👉 @islom_asilbekov 👈

👍2❤🔥1❤1💯1
#бекатдаги_ўйлар
Кибрланма, бугун оёқларинг остида эзилган ўт эртага қабринг устида ўсиши мумкин!
Кибр – инсоннинг қалбига секин сингадиган, аммо уни бутунлай заҳарлайдиган заҳарли туйғудир. У инсонни ўзининг ҳақиқий ўлчовидан ортиқ деб билишга, ўзини бошқалардан устун қўйишга мажбур қилади. Аммо кибрли инсон бир нарсани унутади: ҳаёт доимий эмас. Ҳар бир юксалиш ортидан пастга тушиш, ҳар бир гуллаш ортидан қолиш бор.
Бугун сенинг оёғинг остидаги ўтлар – ҳаётнинг синиқ тимсоли. Улар сенинг оғир қадамларинг остида эзилади, йўқ бўлади. Лекин шу ўтлар эртага сенинг сўнгги манзилинг – қабринг устида гуллаб-яшнайди. Бу дунёда ҳамма нарса ўзаро боғлиқ, ҳамма нарса ўз жойини топади. Кибр билан кўзланган манфаатлар ҳеч қачон ҳақиқий бахт олиб келмайди.
Инсон ўзига назар солиши лозим: биз киммиз? Бизнинг мавжудлигимиз шунчалик озгина ва ўткинчи. Кўкдаги юлдузларнинг миллион йиллик ёруғлиги олдида биз бир замонавий нафасга тенгмиз. Шундай экан, биз учун кибрланиш ўрнига, шукроналик ва хоксорликда яшаш маъқул эмасми?
Кибр инсонни бошқалардан узоқлаштиради, қалбни тор қилади. Лекин хоксорлик инсонни ортиқ қилади, уни ҳақиқий гўзалликка етаклайди. Қабри устида ўсган ўтлар эса сенинг ҳаётинг ҳақида сўзлайди: улар қанчалик гўзал бўлса, сенинг ҳаётингда шунчалик эзгулик бўлган.
Унутма: дунё бир доира, ҳар бир қадаминг ўзига қайтгусидир. Шунинг учун кибрланма, балки меҳрли ва адолатли бўл. Ана шунда сендан қоладиган излар ҳам фақат яхшилик бўлади.

👍4❤3💯1
#бекатдаги_ўйлар
Инсон қалбида энг оғир ва энг чуқур из қолдирадиган нарса — унутилиш. Ҳар биримиз ҳаётимизда бир бор бўлса ҳам шундай туйғуни ҳис қилганмиз: кимгадир керакли бўлиш, эсда қолиш, кимнингдир қалбида яшаш истаги. “Унутма мени...” деган сўзлардагина эмас, балки инсон қалбининг нечоғли нозик ва эҳтиёжманд эканлигида яширин сир бор.
🦋
🍀
Балки, унутилмасликнинг энг яхши йўли — бошқаларнинг қалбига эзгулик улашишдир. Қалблар ҳам ўрмон каби: сен қандай дарахт экиб кетсанг, ўша дарахтларнинг сояси сенинг исмингни сақлаб қолади.
🌸
Шундай экан, "Унутма мени..." деб сўрашдан кўра, ўзингга шундай савол бер: қалбларга шундай из қолдирдимми, у из абадий бўлади? Қалблар ўрмонида мен экиб кетган дарахтлар кимгадир соя бўла оладими? Агар жавоб "ҳа" бўлса, ҳеч қачон унутилмайсан.

Унутилмаслик — бу ўзининг аҳамиятини билгиси келган қалбнинг илтимоси. Бировнинг эсда қолиши, унинг хотирасида тирик яшаш, бу ҳаётда из қолдириш орзуси. Лекин баъзан шу илтимос юракдан юракқа етмайди. Баъзан биз ҳақимиздаги хотиралар ҳаёт дарёсида секин-секин йўқолиб кетади.
🍀
Балки, унутилмасликнинг энг яхши йўли — бошқаларнинг қалбига эзгулик улашишдир. Қалблар ҳам ўрмон каби: сен қандай дарахт экиб кетсанг, ўша дарахтларнинг сояси сенинг исмингни сақлаб қолади.
🌸
Шундай экан, "Унутма мени..." деб сўрашдан кўра, ўзингга шундай савол бер: қалбларга шундай из қолдирдимми, у из абадий бўлади? Қалблар ўрмонида мен экиб кетган дарахтлар кимгадир соя бўла оладими? Агар жавоб "ҳа" бўлса, ҳеч қачон унутилмайсан.
👉 @islom_asilbekov 👈
👏3❤1🥰1
#бекатдаги_ўйлар
Одамлар йулда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган эмиш.
Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб-келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - дебди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, - дейишса,
- Қўлимдан келмаслик бахона бўлолмайди, - деган экан...
Мақсадлар сари дадил қадам босмас эканмиз, хар қандай оддий нарсалар хам қўлдан келмайди.
Исталса ва изланса хар қандай мақсадга йўл бор, дангаса инсонларгина бахоналар туфайли ўзларини тўхтатишади...
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ

👍3😍2❤1
#бекатдаги_ўйлар
...Баъзида жим кетиш керак. Тушунтиришни ҳожати йўқ.
Инсон қилган ишини жуда яхши билади. Тухмат қилгани, сотгани, синдиргани, ўртага қўйгани. Тушунтириш керак, қачонки бу муносабатларни давом эттиришга оз бўлсада хоҳиш бўлса. Қачонки ўша инсон қадрли ва керакли бўлса. Қолган вазиятларда жим кетган маъқул.
Албатта, сиз Улар билан мулоқотдан воз кечдингиз ахир! Кетдингиз, ҳаётингиздан ўчирдингиз.
Кейин эса сиз ҳақингизда расво гапларни гапиришни бошлашади. Чунки бу кетишингизни қандайдир қилиб ҳазм қилиш керакда. Улар бу сўзсиз кетишни кўтара олмаяптилар. Чунки улар ўз виждонлари билан қоладилар, ўзни эса алдаб бўлмайди.
Баъзида жим кетиш энг олий ва даҳшатли жазо...🍂

Ва сиздан ҳайрат билан нега ундай кетганингизни кўп сўрашади : гап нимада?
Нима бўлди? Ва гапириб беришингизни исташади. Елкаларини қисиб сизни ғалати инсонлигизни айтишади.
Албатта, сиз Улар билан мулоқотдан воз кечдингиз ахир! Кетдингиз, ҳаётингиздан ўчирдингиз.
Кейин эса сиз ҳақингизда расво гапларни гапиришни бошлашади. Чунки бу кетишингизни қандайдир қилиб ҳазм қилиш керакда. Улар бу сўзсиз кетишни кўтара олмаяптилар. Чунки улар ўз виждонлари билан қоладилар, ўзни эса алдаб бўлмайди.
Баъзида жим кетиш энг олий ва даҳшатли жазо...🍂
👉 @islom_asilbekov 👈
❤🔥1❤1👍1👏1😢1
#бекатдаги_ўйлар
Тун... Тинимсиз ҳаёт оғушидан қалб осойишталик излайдиган ягона дақиқалар. Ўша дақиқаларда қалбда туғиладиган шиддатли ҳислар, оғир ўйлар ва яширин орзулар — буларнинг барчаси тунда жонланади.
Сиз, туннинг нурга чўмган ойи, ўзингизни бу сатрлар билан боғламанг. Ой туннинг гўзаллигини янглиғ беради, лекин қалбдаги туйғулар биргина ой билан чегараланмайди. Улар шунчалар чуқурки, уларни фақат тун тинглай олади...

Тунни яхши кўраман. Сабаби унинг қоронғулиги инсоннинг чексиз туйғуларини яширади, орзу-ҳавасларимнинг ҳеч кимга айтиб бўлмайдиган сатрлари айнан тунда ифода топади. Тун — мен учун осмондаги юлдузларга суқланиш, улар орасида гўё ўзимнинг йўлчимни топишга уриниш.
Сиз, туннинг нурга чўмган ойи, ўзингизни бу сатрлар билан боғламанг. Ой туннинг гўзаллигини янглиғ беради, лекин қалбдаги туйғулар биргина ой билан чегараланмайди. Улар шунчалар чуқурки, уларни фақат тун тинглай олади...
👉 @islom_asilbekov 👈
👍5❤1👀1
#бекатдаги_ўйлар
... Инсон фитратида буюкликка интилиш бор. У ўзини бошқалардан устун деб билишни, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлишни истайди. Бироқ бу интилиш инсонни икки йўлга бошлаши мумкин: камтарлик ва ҳурматга сазовор бўлиш ёки кибр ва манманлик ботқоғига ботиш.
Манманлик эса кибрнинг бир кўриниши бўлиб, у инсонни ўзини ортиқча мақташга, бўрттириб кўрсатишга, ҳатто ёлғонларга ҳам олиб келади. Манман одамлар ўзларини бошқалардан афзал деб ҳисоблаб, бошқаларни ҳақорат қилишгача боради. Улар учун энг муҳими — ўз обрўйини сақлаб қолиш, ҳатто бу йўлда атрофдагиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузишга тўғри келса ҳам.
Аммо ҳаётда ҳақиқий улуғлик ва ҳурмат кибр билан эмас, балки самимийлик, меҳнат ва камтарлик билан қўлга киритилади. Чунки кибр инсонни юқорига кўтармайди, балки узоққа бормайдиган йўлга бошлайди. Буюк инсонлар ҳар доим камтар бўлишган, уларнинг улкан ютуқлари ҳам авваламбор меҳнат ва ҳурматга асосланган.
Шундай экан, ҳақиқий буюклик – бу кибр ва манманликдан воз кечиб, ҳақиқатга юз буриш ва инсонларга одилона муносабатда бўлишдир.

Кибрли одам ўзига шунчалик ишонадики, у бошқаларнинг фикрини тинглашни ҳам истамайди. Бундай одамлар кўпинча муваффақиятларини ўз меҳнати билан эмас, балки ўзларининг "устунликлари" билан боғлайдилар. Улар учун муваффақият — тақдирнинг ёки зеҳниятнинг мукофоти, аммо бунинг ортидаги меҳнат ва ҳаракат ҳақида ўйламайдилар.
Манманлик эса кибрнинг бир кўриниши бўлиб, у инсонни ўзини ортиқча мақташга, бўрттириб кўрсатишга, ҳатто ёлғонларга ҳам олиб келади. Манман одамлар ўзларини бошқалардан афзал деб ҳисоблаб, бошқаларни ҳақорат қилишгача боради. Улар учун энг муҳими — ўз обрўйини сақлаб қолиш, ҳатто бу йўлда атрофдагиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузишга тўғри келса ҳам.
Аммо ҳаётда ҳақиқий улуғлик ва ҳурмат кибр билан эмас, балки самимийлик, меҳнат ва камтарлик билан қўлга киритилади. Чунки кибр инсонни юқорига кўтармайди, балки узоққа бормайдиган йўлга бошлайди. Буюк инсонлар ҳар доим камтар бўлишган, уларнинг улкан ютуқлари ҳам авваламбор меҳнат ва ҳурматга асосланган.
Шундай экан, ҳақиқий буюклик – бу кибр ва манманликдан воз кечиб, ҳақиқатга юз буриш ва инсонларга одилона муносабатда бўлишдир.
👉 @islom_asilbekov 👈
❤2👍2💯1
#бекатдаги_ўйлар
Эрталаб уйғонганимда, атрофимга бироз диққат билан назар ташладим. Одатдаги ҳодиса – тонг, ёруғлик, тириклик... Лекин бугун қалбимда қандайдир бошқача туйғу пайдо бўлди. Ҳар куни такрорланадиган, оддийдек туюладиган бу лаҳза аслида нечоғли беқиёс эканини ҳис қилдим.
Ётоғимдан туриб, ойна қаршисида бироз ўзимни кузатдим. Кечаги мен ва бугунги мен орасида нимадир ўзгардими? Йўқдек. Лекин қалбимда қандайдир енгиллик бор эди. Ҳар кун янги бир сафардек, биз эса ўзимизнинг қиссаларимизни ёзишда давом этамиз...

Кўзимни очганим – яна бир бор ҳаёт бағрига қайтганимни англатарди. Қанча инсонлар бугун тонгни қарши олиш бахтига муяссар бўлмади? Мен эса бу лаҳзани ҳис этиш, нафас олиш, янги кунга шоҳид бўлиш имкониятига эгаман. Буни ўйлаб, ички бир шукроналикни ҳис қилдим.
Ётоғимдан туриб, ойна қаршисида бироз ўзимни кузатдим. Кечаги мен ва бугунги мен орасида нимадир ўзгардими? Йўқдек. Лекин қалбимда қандайдир енгиллик бор эди. Ҳар кун янги бир сафардек, биз эса ўзимизнинг қиссаларимизни ёзишда давом этамиз...
👉 @islom_asilbekov 👈
👍5❤🔥1❤1👏1
#бекатдаги_ўйлар
СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?
АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда.
- Сиз учун энг дахшатлиси бу нима. .... деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди. Шу вақт аэропортнинг кутиш залига дўппи кийган, оқ яктакда бир мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг дахшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм. Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб. Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат. Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган журналистга Мўйсафид деди:
- Энг дахшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир.

... Сиз кимсиз? ... Тафаккур қилинг!
👉 @islom_asilbekov 👈
👍3❤2😢1
#бекатдаги_ўйлар
Кунларнинг бирида қалам ўчиргичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчиргич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчиргич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб менга кўмак бериш учун яратилганман.
Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман.
👉 @islom_asilbekov 👈
📝 Қалам ва ўчиргич

Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.
👉 @islom_asilbekov 👈
⚡2❤1
#бекатдаги_ўйлар
Ҳаётда одамлар ҳар хил бўлади. Бири – фақат ўзи ҳақида ўйлайди, ҳамма нарсани ўз томонига тортади. Бунақаларни кўрганда, хўжайинликка ўрганиб қолган эски тешалар эсга тушади. У ҳар доим "Менга! Менга!" дейишдан чарчамайди.
Бошқаси эса, аксинча, ўзини қурбон қилиб, доимо "Сенга! Сенга!" деб яшайди. У рандага ўхшайди – ўзини тугаллаб, ўзгалар учун йўл очади. Аммо шундай ҳолатлар бўладики, бундай инсонларнинг борлигини ҳам сезмай кетамиз, улар жимгина ўз ҳаётини бошқаларга бағишлаб, охир-оқибат йўқолиб кетади.
Ҳаёт – бу арра каби. Фақат ўз манфаатингни ўйласанг, эски теша бўлиб қоласан. Фақатгина берсанг, рандадек йўқолиб кетасан. Лекин барчага бирдек, ҳаётни адолатли кечирсанг, арра каби тўғри йўлни топасан.

Энг тўғри йўл эса аррага ўхшашдир. Ҳам ўзи учун, ҳам бошқалар учун яшаш, ҳам олиш, ҳам бериш, ҳам бурчни бажариш, ҳам ҳақингни талаб қилиш. Арра ёғочни икки томонлама кесади, бир томонга ҳам, иккинчи томонга ҳам адолатли бўлади. Шундай яшаш керакки, ёлғиз ўзинг эмас, атрофингдагилар ҳам бахтли бўлсин.
Ҳаёт – бу арра каби. Фақат ўз манфаатингни ўйласанг, эски теша бўлиб қоласан. Фақатгина берсанг, рандадек йўқолиб кетасан. Лекин барчага бирдек, ҳаётни адолатли кечирсанг, арра каби тўғри йўлни топасан.
👉 @islom_asilbekov 👈
👍6❤1👏1
#бекатдаги_ўйлар
Tun zulmatida charaqlagan oy o‘zini quyosh deb da’vo qilsa ham, tong uni fosh qiladi. Haqiqatning nuri yolg‘on niqoblarini eritib yuboradi. Kechaning aldovlari tong nurlari bilan tarqaladi. Kim aslida kimligini bilmoqchi bo‘lsang, shunchaki tongni kut...

👍4🥰3❤1
#бекатдаги_ўйлар
Юрагимда туғён урган туйғуларни сўзларга солиш осон эмас. Баъзан инсон нимагадир ета олмаслигини била туриб ҳам уни излашдан тўхтамайди. Бу ахмоқлик эмас, бу – яшашнинг ўзи. Орзусиз ҳаёт – тирикликнинг сояси, муҳаббатсиз йўл – мазмунсиз саёҳат.
Мен ҳам излайман. Ҳар сафар умидларим синганда, ҳар сафар ёлғизлик бағримни ёнаётганда ҳам… Чунки мен яшаяпман. Ва яшаш – излаш демак!
👉 https://t.iss.one/islom_asilbekov 👈

👍5❤1🙏1
#бекатдаги_ўйлар
Кеча кечқурун ишдан қайтиб келаётганимда, йўл четида бир нарсага кўзим тушди. Қора қўлпор ит шамолдан титраб, очликдан ожизланган ҳолда ётарди. Кўзлари умидсиз, аммо ичида ҳали ҳам бир иссиқлик бордек. Унинг юзига қарадим – гўё кимдир меҳрибонлик қилади, деб кутиб ётарди.
Қадамларим секинлашди. Юрак нима қилишни била олмай, иккиланарди. “Кўз юмгин-да, ўтиб кет...” деган фикр ҳам ўтди хаёлимдан. Лекин қандай қилиб? Қандай қилиб унинг йиғилар даражадаги умидли нигоҳларини кўриб, ҳеч нарса бўлмагандек кетиш мумкин?
Олиб кетдим. Озиқландирдим. Иситдим. Энг муҳими – меҳр бердим. Ундан олган туйғу эса бошқа нарсалардан устун эди: бу туйғу яхшилик қилишнинг шоду хурсандлиги эди.
Биз инсонмиз. Инсоннинг юраги раҳм-шафқат билан безанган бўлмаса, у юрак эмас, шунчаки тўқима бўлади. Агар сенга муҳаббат ва меҳр берган бўлсалар, уни бошқаларга ҳам улаш – бу инсонийликнинг энг олий мезонидир.

Тиз чўкиб, секингина қўлимни узатдим. У менга қаради, бир лаҳза иккимиз ҳам сўзсиз тикилиб турдик. Кейин аста-аста бошини қўлимга қўйди. Шу пайт нафақат ит, балки мен ҳам бирозгина илиқлик ҳис қилдим.
Олиб кетдим. Озиқландирдим. Иситдим. Энг муҳими – меҳр бердим. Ундан олган туйғу эса бошқа нарсалардан устун эди: бу туйғу яхшилик қилишнинг шоду хурсандлиги эди.
Биз инсонмиз. Инсоннинг юраги раҳм-шафқат билан безанган бўлмаса, у юрак эмас, шунчаки тўқима бўлади. Агар сенга муҳаббат ва меҳр берган бўлсалар, уни бошқаларга ҳам улаш – бу инсонийликнинг энг олий мезонидир.
👉 https://t.iss.one/islom_asilbekov 👈
👍5❤1🙏1
#бекатдаги_ўйлар
Сиз ҳеч пайқаганмисиз: ёлғонни, ҳурматсизликни ёки шахсий чегараларни бузилишини қабул қила олмайдиган одамлар доимо мураккаб, токсик ёки ёмон деб аталади?
Улар ўз қадриятлари ҳақида баланд овозда гапирмайдилар – улар улар билан яшайдилар. Ва бу атрофдагиларни ёки ўзгаришга мажбур қилади, ёки уларни йўлдан олиб кетади.
Ўзингиз бўлишдан қўрқманг. Одамларга кўрсатинг: сиз билан фақат яхши, ҳалол ва ҳурмат билан муомала қилиш мумкин. Бошқа йўл йўқ.
✍ Наримон Мамадов

Бундай одамлар ўзларини манипуляция қилишга йўл қўймайдилар. Улар ўз ҳиссиётларининг, вақтларининг ва меҳнатларининг қийматини биладилар. Бу эса, ўзгаларнинг чегараларини осонликча бузишга ўрганганларни қўрқитади.
Улар ўз қадриятлари ҳақида баланд овозда гапирмайдилар – улар улар билан яшайдилар. Ва бу атрофдагиларни ёки ўзгаришга мажбур қилади, ёки уларни йўлдан олиб кетади.
Ўзингиз бўлишдан қўрқманг. Одамларга кўрсатинг: сиз билан фақат яхши, ҳалол ва ҳурмат билан муомала қилиш мумкин. Бошқа йўл йўқ.
✍ Наримон Мамадов
👉 https://t.iss.one/islom_asilbekov 👈
👍3❤2❤🔥1💯1
#бекатдаги_ўйлар
Ҳеч кимсани ўзингиздан паст санаманг... Биласизми ўша одам катта бир тарих...
...Сиз балки унинг босиб ўтган, яхшидек кўринган тарихида хатто бир кун ҳам яшолмассиз..?!
Сизни эса ўзингизгина биладиган, эсласангиз титроқ босиб, йиғлаб юборадиган йўлингиз бор. Ундаям биров яшаб беролмайди. Орқага қарасангиз... юрагингиз орқага тортади, тўғрими?
Ҳамма чиройли ҳадялар олдинда. Айтимку ўша қийин ва сизни қийнаган ўтмишга бошқа қараманг...
Ҳа-я, агар ўзингиз яхши бўлсангиз Аллоҳ атрофингизга ўзингиздек яхшиларни жамлаб қўяди, ишонаверинг. Нолиманг азизим... нолиманг!💕 🤲
✅ https://t.iss.one/islom_asilbekov ✅
Ҳеч кимсани ўзингиздан паст санаманг... Биласизми ўша одам катта бир тарих...
...Сиз балки унинг босиб ўтган, яхшидек кўринган тарихида хатто бир кун ҳам яшолмассиз..?!
Аммо у яшади...🌺
Сизни эса ўзингизгина биладиган, эсласангиз титроқ босиб, йиғлаб юборадиган йўлингиз бор. Ундаям биров яшаб беролмайди. Орқага қарасангиз... юрагингиз орқага тортади, тўғрими?
Қараманг.... Бўлди....
🍃
Ҳамма чиройли ҳадялар олдинда. Айтимку ўша қийин ва сизни қийнаган ўтмишга бошқа қараманг...
Ҳа-я, агар ўзингиз яхши бўлсангиз Аллоҳ атрофингизга ўзингиздек яхшиларни жамлаб қўяди, ишонаверинг. Нолиманг азизим... нолиманг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏2❤1❤🔥1🙏1🕊1🤗1
#бекатдаги_ўйлар
Ehtimol, sen faqat ildizlar orasida ko‘rinuvchi narsani shoxlar orasidan qidirayotgandirsan. Balki, yuragingdagi cho‘kkan orzularni osmonga talpinayotgan umidlar soyasidan izlayotgandirsan. Ammo har bir ildiz — yer bag‘ridan chiqqan haqiqat, har bir shox esa — osmonga uzalgan tasavvurlar.
Men ham shunday edim. Yillar davomida mo‘'jizalarni uzoqlardan izladim, aslida esa ular poyam ostida jim turardi. O‘zimni yetuk daraxtlarning tepasida, beg‘ubor osmonlarda ko‘rishni orzu qildim, lekin orzularim aslida qumli tuproqlarda ildiz otib yotgan ekan.
Qidirishing to‘xtamasin. Ammo bil: ba'zan eng kerakli narsa qadar oddiy va beozor joyda yashirinadi. Uni ko‘rish uchun esa yurakning ko‘zini ochish kerak.

Endi tushundim: ba'zan ko‘z ilg‘amas, pastda yashirin hayot — eng haqiqiy hayot. Va shoxlar orasidan ko‘ra, ildizlar orasida topilgan haqiqat ko‘proq barakot beradi. Sabot bilan yashash, ko‘ngilni tozalash, o‘zini tabiatdek sokin va sabrli qilish kerak ekan.
Qidirishing to‘xtamasin. Ammo bil: ba'zan eng kerakli narsa qadar oddiy va beozor joyda yashirinadi. Uni ko‘rish uchun esa yurakning ko‘zini ochish kerak.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥3❤1👍1🥰1🙏1💯1
#бекатдаги_ўйлар
Кўзларим бир лаҳзага уша “пишлоққа” тушди. Ҳаром билан безалган, лекин ширинлик ниқоби ортига бекинган бир манзара эди бу. Юрак “йўқ” деди, нафс эса “бир марта ҳеч нарса бўлмайди” деб қичқирди. Ақлим жим бўлиб қолди.
Инсон ҳаромга тикилгани заҳоти ич-ичидан бир нарса узилади. Бу имон чироғи. У бир зумда сўнмайди, аммо қопқон яқин. Биринчи қадам — кўз, кейингиcи — юрак, сўнг тананинг ҳаракати...
Мен тушундим: ҳаромга қараш бу оддий кўз ҳаракати эмас. Бу — Аллоҳнинг огоҳлантирган чизиғидан ошиб ўтиш. Бу — нажот эшигидан узоқлашиш.
Қопқонга тушманг. Ҳали кеч эмас.
✅ https://t.iss.one/islom_asilbekov ✅
Кўзларим бир лаҳзага уша “пишлоққа” тушди. Ҳаром билан безалган, лекин ширинлик ниқоби ортига бекинган бир манзара эди бу. Юрак “йўқ” деди, нафс эса “бир марта ҳеч нарса бўлмайди” деб қичқирди. Ақлим жим бўлиб қолди.
Шайтон тузоғини гўзал қилиб қўяр экан. У ҳаромни жило бериб, жозиба билан безайди. Қопқон устидаги пишлоққа тикилган сичқон сингари, мен ҳам юрагимдаги ожизлик билан уша манзарага қараб қолдим. Фақат қараб... лекин шу “қараш”нинг ўзи ҳам таназзул сари қўйилган биринчи қадам эди.
Инсон ҳаромга тикилгани заҳоти ич-ичидан бир нарса узилади. Бу имон чироғи. У бир зумда сўнмайди, аммо қопқон яқин. Биринчи қадам — кўз, кейингиcи — юрак, сўнг тананинг ҳаракати...
Мен тушундим: ҳаромга қараш бу оддий кўз ҳаракати эмас. Бу — Аллоҳнинг огоҳлантирган чизиғидан ошиб ўтиш. Бу — нажот эшигидан узоқлашиш.
Бугун мен сизга биргина илтимосим бор: қопқондаги пишлоққа эмас, нажот сари боқинг. Ҳаромдан кўзингизни тортинг. Чунки Аллоҳ кўз билан бошланган сирли қулашларнинг гувоҳи бўлади. Ва У кечиради — агар кеч қолмасангиз.
Қопқонга тушманг. Ҳали кеч эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🙏2❤1👏1🕊1💯1
#бекатдаги_ўйлар
Нега дуо қилаётганимизда кўзимизни юмамиз? Нега орзу қилганда, қаъри чуқур хаёлларга чўмганимизда ҳам кўзларимизни юмамиз? Ҳатто кимгадир ҳадя узатганда, самимий бир сўз айтганда ёки меҳр тўла қучоқ очганда нега кўзларимизни беркитиб қўямиз?
Орзу қилиш бу — қалбнинг парвона каби учиб, яқин келажакнинг нурини тутишга уриниши. Унда кўзлар етарли эмас. Одам орзу қилар экан, ўз оламидаги энг пок, энг самимий ҳислар билан гаплашади. Шу боис ҳам кўзлар юмилади — фақат қалб гувоҳ бўлсин, деб.
Гўзал ва беғубор онлар кўз билан кўрилмайди. Улар қалб билан ҳис этилади. Шу сабаб биз кўзимизни юмамиз – ташқи дунёдан узилиб, қалбдаги муҳтарам маконга кириб олиш учун. Бу маконда ёлғиз қалб ва Роббимиз бор. Ёлғиз қалб ва орзу. Ёлғиз қалб ва бир сўзсиз муҳаббат.
Кўзни юмиш — бу қалбни очиш демакдир.
✅ https://t.iss.one/islom_asilbekov ✅
Нега дуо қилаётганимизда кўзимизни юмамиз? Нега орзу қилганда, қаъри чуқур хаёлларга чўмганимизда ҳам кўзларимизни юмамиз? Ҳатто кимгадир ҳадя узатганда, самимий бир сўз айтганда ёки меҳр тўла қучоқ очганда нега кўзларимизни беркитиб қўямиз?
Бу саволлар тўғри. Чунки бундай лаҳзаларда инсон кўзи билан эмас, қалби билан кўради. Кўз – бу ташқи дунёга очиқ дераза. Қалб – бу ички оламнинг чексиз макони. Дуо қилганда биз ҳаётнинг зоҳирига эмас, ботинига юзланамиз. Кўзни юмамиз — чунки дунёвий тасвирлар чекланади, қалб тасаввури эса чексиздир.
Орзу қилиш бу — қалбнинг парвона каби учиб, яқин келажакнинг нурини тутишга уриниши. Унда кўзлар етарли эмас. Одам орзу қилар экан, ўз оламидаги энг пок, энг самимий ҳислар билан гаплашади. Шу боис ҳам кўзлар юмилади — фақат қалб гувоҳ бўлсин, деб.
Ҳадя – бу моддий нарса эмас, балки маънавий туйғуларнинг кўзгусидир. Бахт, муҳаббат, эҳтиром, миннатдорлик... Бунақа ҳислар юракдан чиқади. Шунинг учун бировга ҳадя бераётганда, қалбимиз гапиради, кўзларимиз эса сукунатга чўмади.
Гўзал ва беғубор онлар кўз билан кўрилмайди. Улар қалб билан ҳис этилади. Шу сабаб биз кўзимизни юмамиз – ташқи дунёдан узилиб, қалбдаги муҳтарам маконга кириб олиш учун. Бу маконда ёлғиз қалб ва Роббимиз бор. Ёлғиз қалб ва орзу. Ёлғиз қалб ва бир сўзсиз муҳаббат.
Кўзни юмиш — бу қалбни очиш демакдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3❤🔥1👍1🥰1👏1🤗1🫡1
#бекатдаги_ўйлар
Туғиласан, улғаясан... Дунёни ўрганасан. Нималарнидир ўзгартирмоқчи бўласан. Нималардир ўзгаргандай бўлади. Сен истагандай ўзгаришига ҳаракат қиласан. "Янглиш бу" дейсан. Кейин… Кейин эса чарчайсан. Ҳамасини қўйиб юборасан. "Нима бўлса бўлсин" дейсан. Аслида ҳамма нарсада ҳикмат бўлганини, ҳатто янглишнинг ҳам аслида "янглишлиги" тўғри бўлганини англайсан. Илоҳий иродага таслим бўласан. Ҳеч нарса сенга боғлиқ эмаслигини, бўлмаганини ҳам тушунасан. Индамай кузатишга, сукутга ўтасан… Демак шундай бўлиши керак! Рози бўласан битилганига…

👍2🕊2❤1❤🔥1🥰1👏1🆒1