Islom Asilbekov
1.37K subscribers
5.1K photos
929 videos
5 files
2.47K links
"Буюк ақллар ғояларни, ўрта ақллар воқеаларни, майда ақллар эса инсонларни муҳокама қиладилар."

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#нишонга_урилган_сўзлар

«Ишонган тоғларингизга қор ёққан вақтда энг гўзал чора тоғ билан қорни ёлғиз қолдиришдир...»

Мавлоно Жалолиддин Румий

@islom_asilbekov
2🔥1👏1
#нишонга_урилган_сўзлар

Бир киши испаниялик машҳур рассом Пабло Пикассога: сиз мана шундай бир-бирига қоришиб кетган рангбаранг чизиқлардан бошқа нарсаларни чизолмайсиз шекилли?-деди.

Шунда Пикассо қаламини олиб ерда ётган бир дона буғдой донини чизди. Расм шу даражада табиий чиққанидан, донлаб юрган товуқ югуриб келиб донни чўқишга ҳаракат қилди.

Буни кўрган киши Пикассога: шунчалик маҳоратингиз бор экан, нега шундай нарсаларни чизмасдан, қаердаги ноаниқ нарсаларни чизасиз?-деди.

Пикассо босиқлик билан: чунки мен расмни товуқлар учун чизмайманда, деди.

@islom_asilbekov
😁3🔥1👏1
#нишонга_урилган_сўзлар

Бир қишлоқда бир кишини 2 ўғли бор. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик безорилик бўлса ўшаларни қўли бўлар экан. Охири уларни тарбия қилолмай отаси қишлоқ имомига мурожаат қилибди. Имом уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб имом ҳузурига келибди.

Имом катта ўғилни чақириб:
- Қибла қани? - деб сўрабди.

Бола ҳеч ким ўргатмаганидан тушунмай анқайиб қолибди. Имом:
- Сенга қибла қаёқда деябман, - дебди. Бола индамай қараб тураверибди, Жаҳли чиққан имом: - Ҳой мусулмоннинг боласи, қибла қани?! - деб бақирибди. Шунда ака-ука туриб қочишибди. Укаси:
- Ака, нима бўлди, нега қочдик? - деб сўраса:
- Ука, қоч, имомнинг қибласи йўқолибди, мендан кўришяпти. Сен олмаганмидинг...

П/С: Фарзандларингиздан ҳеч қачон нолиманг. Улар сиз эккан уруғлардир. Вақтида қаров бўлмаса, ҳар қандай уруғ ҳам хароб бўлади!

@islom_asilbekov
11💩1
#нишонга_урилган_сўзлар

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.

Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто, эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.

@islom_asilbekov
👍31💯1
#нишонга_урилган_сўзлар

"Одам зоти умри давомида ҳамма нарсага эришиши мумкин. Билимга ҳам, давлатга ҳам, обрў-эътибору мартабага ҳам. Аммо битта нарсани, агар у табиатан зуваласига қўшилмаган бўлса, минг чиранмасин тополмайди. Буни фаросат дейишади."

✍️ Носиржон Фозилов

@islom_asilbekov
6💯2🤔1
#нишонга_урилган_сўзлар

Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди. Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.
Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.
– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.
Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.
– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.
Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:
– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.

Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Улар қанотлари борлигини англаб етмай дарахт шохида ўтираверишади. Ҳаёт айримлар ўтирган шохни синдиради ва шундагина улар уча олишларини тушунишади. Айримларнинг ҳамма нарсаси борлиги учун ўтирган жойларини йўқотишдан қўрқиб учишни исташмайди. Балки ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир бор парвоз қилишимиз учун кимдир биз ўтирган шохни арралаши керакдир? Баъзан бошида ёмондек туюлган воқеа ҳам парвоз қилишимиз учун имконият тақдим этиши мумкин.

@islom_asilbekov
3👏2👍1🕊1
#нишонга_урилган_сўзлар

Чумолидан сўрабдилар:
—Қаерга кетяпсан?.
—Каъбага,- дебди у.
— Бу юришда қачон етиб борасан?
— Етиб боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса шу йўлда ўламан-ку? - дебди чумоли олий мақсад йўлида қатъийлик кўрсатиб.

👉
@islom_asilbekov 👈
7🔥3💯1
#нишонга_урилган_сўзлар

«Фақат менга, менга дейдиган теша каби бўлма!
Фақат сенга, сенга дейдиган ранда каби ҳам бўлма!
Ҳам сенга, ҳам менга дейдиган арра каби бўл!»

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

👉
@islom_asilbekov 👈
🔥422🤩2
#нишонга_урилган_сўзлар

"Одам зоти умри давомида ҳамма нарсага эришиши мумкин. Билимга ҳам, давлатга ҳам, обрў-эътибору мартабага ҳам. Аммо битта нарсани, агар у табиатан зуваласига қўшилмаган бўлса, минг чиранмасин тополмайди. Буни фаросат дейишади."

✍️ Носиржон Фозилов

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ.
👍31💯1
#нишонга_урилган_сўзлар

ИККИ ҚУРБАҚА

Ўтмишда бир подшо тахтда ўтираркан, икки тиззасига иккита қурбақа қўйиб оларкан ва ҳузурига келган доно кишилардан: “Қаранглар-чи, қайси тиззамдаги қурбақа чиройли?” дея сўрар экан. Агар унга: ўнг тиззангиздагиси дейишса ҳам, чап тиззангиздагиси ёки иккиси ҳам дейишса-да ўлимга буюраркан.

Бир куни унинг ҳузурига бечораҳол кишини олиб келишибди.
– Айт-чи, қайси тиззамдаги қурбақа чиройли?– деб сўрабди подшо.
– Подшоҳим, мен олим эмасману, лекин ҳар икки қурбақа ҳам сизнинг тиззаларингизга ярашиб турганини кўраяпман.– дебди ҳалиги киши.

Подшо аёнларига тезда зарбоф тўн ва минг тилла танга келтириб унга совға қилишни буюрибди.

П/С: Ҳамма қатори эмас, бошқачароқ фикрлашни, ҳикмат билан гапиришни ўрганайлик...

👉 @islom_asilbekov 👈
👍511👏1
#нишонга_урилган_сўзлар

"Кеча қўшним очликдан вафот этди. Таъзиясига қўй сўйиб, зиёфат беришди."

✍️ Али Шариатий

👉
@islom_asilbekov 👈
👍31😢1😨1
#нишонга_урилган_сўзлар

ИККИ ҚУРБАҚА

Ўтмишда бир подшо тахтда ўтираркан, икки тиззасига иккита қурбақа қўйиб оларкан ва ҳузурига келган доно кишилардан: “Қаранглар-чи, қайси тиззамдаги қурбақа чиройли?” дея сўрар экан. Агар унга: ўнг тиззангиздагиси дейишса ҳам, чап тиззангиздагиси ёки иккиси ҳам дейишса-да ўлимга буюраркан.

Бир куни унинг ҳузурига бечораҳол кишини олиб келишибди.
– Айт-чи, қайси тиззамдаги қурбақа чиройли?– деб сўрабди подшо.
– Подшоҳим, мен олим эмасману, лекин ҳар икки қурбақа ҳам сизнинг тиззаларингизга ярашиб турганини кўраяпман.– дебди ҳалиги киши.

Подшо аёнларига тезда зарбоф тўн ва минг тилла танга келтириб унга совға қилишни буюрибди.

П/С: Ҳамма қатори эмас, бошқачароқ фикрлашни, ҳикмат билан гапиришни ўрганайлик...

👉
@islom_asilbekov 👈
👍41🆒1
#нишонга_урилган_сўзлар

Қадим замонда подшоҳлардан бирининг саройи олдида норози бўлган халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.
Подшоҳ аъёнларидан сўрабди:
— Ташқарида нима бўляпти?
— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, — дебди аъёнлар.
Подшоҳ:
— Нега улар “Бўлди бас!”, “Етар!”, “Ортиб кетди” деб бақиришяпти, — деса, аъёнлари:
— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, — дебди.
Хурсанд бўлиб кетган подшоҳ:
— Унақада ҳамма солиқларнинг нархини ошириб юборинглар, — деган экан.

👉
@islom_asilbekov 👈
👍41😢1
#нишонга_урилган_сўзлар

Яланғоч ёлғон ёки самимий ёлғон шундай ёлғондирки, унинг ёлғонлигини ҳамма билади, аммо эътироз билдирмайди, ундан нафратланмайди, кўниб яшайди. Энг даҳшати, бундай ёлғон айтилганда гулдурос қарсаклар бўлиши, ёлғонга қарсак чалаётганингизни ўзингиз билиб туришингиз.

✍️ Хуршид Йўлдошев

👉
@islom_asilbekov 👈
👍31🔥1
#нишонга_урилган_сўзлар

Бир қишлоқда бир кишини 2 ўғли бор. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик безорилик бўлса ўшаларни қўли бўлар экан. Охири уларни тарбия қилолмай отаси қишлоқ имомига мурожаат қилибди. Имом уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб имом ҳузурига келибди.

Имом катта ўғилни чақириб:
- Қибла қани? - деб сўрабди.

Бола ҳеч ким ўргатмаганидан тушунмай анқайиб қолибди. Имом:
- Сенга қибла қаёқда деябман, - дебди. Бола индамай қараб тураверибди, Жаҳли чиққан имом: - Ҳой мусулмоннинг боласи, қибла қани?! - деб бақирибди. Шунда ака-ука туриб қочишибди. Укаси:
- Ака, нима бўлди, нега қочдик? - деб сўраса:
- Ука, қоч, имомнинг қибласи йўқолибди, мендан кўришяпти. Сен олмаганмидинг...

П/С: Фарзандларингиздан ҳеч қачон нолиманг. Улар сиз эккан уруғлардир. Вақтида қаров бўлмаса, ҳар қандай уруғ ҳам хароб бўлади!

👉
@islom_asilbekov 👈
👍41🙏1
#нишонга_урилган_сўзлар

"Бир парча гўшт итни не кўйларга солмайди..."

Онор де Балзак

👉
@islom_asilbekov 👈
👍51💯1
#нишонга_урилган_сўзлар

Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди:
— Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман.
Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши  қараб туриб:
— Агар Аҳмад сени чақирмаса, деди.
Бой буни эшитмагандай давом этди:
— Азизим, Бейкоздаги дала ҳовлимга бу йил янги  қўшимчалар киритаман.
Дарвеш яна:
— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.
Бой бунга ҳам аҳамият бермай давом этди:
— Келаси ой Ҳиндистонга катта бир тижорат карвони жўнатаман. Бу тижоратдан катта фойда кутяпман.
Дарвеш яна:
— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.
Бой ортиқ чидолмади, жаҳли чиқиб:
— Афанди, агар Аҳмад сени чақирмаса деб турибсиз, ким ўзи бу Аҳмад?, — деди.
Дарвеш хотиржамлик билан:
— Қорача Аҳмад қабристони, деб жавоб берди.

👉
@islom_asilbekov 👈
1👍1👏1💯1
#нишонга_урилган_сўзлар

Yigit:⠀
— Ko'risha olamizmi?⠀
Qiz: ⠀
— Yo'q! To'ydan keyin...⠀
Yigit:⠀
— To'ydan keyin ering ruxsat bermaydi-ku!

👉
https://t.iss.one/islom_asilbekov 👈
👍3😢21
#нишонга_урилган_сўзлар

Суҳбат асносида бир одам иккинчисидан сўрабди:

- Айтчи, сен мол-дунё, бойлигингни яхши кўрасанми ёки гуноҳларингними?
Иккинчи одам жавоб берибди:
- Қизиқмисан, инсон ҳеч замонда ҳам бойлиги туриб, гуноҳини яхши кўрадими? Албатта мен бойлигимни яхши кўраман, у билан менинг мартабам белгиланади, эҳтиёжларим қонади. Гуноҳимни нега яхши кўришим керак, ахир у бошимга битилган бало-ку?!

Шунда савол берган одам дебди:
- Аллоҳнинг ишлари жуда қизиқ. Дунёдан кетар чоғингда яхши кўрганингни ташлаб ёмон кўрганингни ўзинг билан олиб кетасан. Шуни ҳеч ўйлаб кўрдингми...?

🔈 https://t.iss.one/islom_asilbekov 👏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2💯21🥰1👏1

👍6🔥2👏211🥰1💯1