Islom Asilbekov
295 subscribers
4.67K photos
829 videos
5 files
2.12K links
Журналист Ислом Асилбековнинг шахсий телеграм канали.

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#шеърият_бекати

Кўнглимни чўктирди кўнгилсизликлар,
Кўнгилга яқин бир кўнгил изладим.
Кўнглимни оздирди кўнгилбозликлар,
Узмадим, Кўнгилдан кўнгил узмадим.

Кўнгилни коптокдай ўйнади ҳаёт,
Эзилиб-эзилиб синган кўнгилман.
Кўнгил ўйинини қўймади ҳаёт,
Кўнмаган кўнгилман, кўнган кўнгилман.

Бу дунё асли бир кўнгилзор эди,
Кўнгилни кўнгилдан кечирмаганлар.
Наҳотки сизда ҳам кўнгил бор эди,
Кўнглимнинг кўзини очирмаганлар?!.

Беҳзод Фазлиддин

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Илмнинг аввали чиройли эшитиш, сўнгра тушуниш, кейин ёдлаш, ундан сўнг амал қилиш ва охиргиси тарқатишдир.»

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳисалом

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#биласизми

Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони Каримни бизга араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

@islom_asilbekov
#нишонга_урилган_сўзлар

«Бу менинг ақлим, шунинг учун унда ўз фикрларингизни қидирманг...»

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Ёзувчи бўлсанг, энг зўри бўл. Йўқса, очдан ўлишнинг бошқа йўллари ҳам кўп...»

Габриэль Гарсиа Маркес

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#кун_фотоси

🇯🇵🇺🇿Yaponiya ko'chalarida Oʻzbekiston tasviri tushirilgan Avtobus

Yaponiyaning Nagoya shahrida Oʻzbegim Avtobusini uchratishingiz mumkin.
2020-yil 19-dekabrda Nagoyada Toshkent kunlari nishonlanadi. Shu munosabat bilan Nagoya shahar meriyasi tomonidan jamoat transporti boʻlgan - avtobus, Oʻzbekistoning turizm salohaiyatini targ'ib etuvchi dizaynda tayyorlandi.

Chet elda vatanimiz tasvirlari tushgan avtobus koʻzni quvontiradi va bizni xursand qiladi.😊🥰🙈

@islom_asilbekov
#таъзия

“Шум бола”даги Омон вафот этди

"Шум бола" фильмидаги Омон образи орқали телетомошабинлар қалбида бир умрга михланиб қолган Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этибди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Шерзод Қудратхўжаев фамилиясини ўзгартирди

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ўз фамилиясидаги –ев қўшимчасидан воз кечди. У «Ўзбекистон 24» радиоканали эфирида бу ҳақида изоҳ берар экан, энди ўзлигини топганини ва бундан буён унинг шарифи Қудратхўжа деб юритилиши маълум қилди.

@islom_asilbekov
#айтишларича

⚡️Талабалар жорий йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Президент куёви янги лавозимга тайинланди

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти этиб сайланди

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Насиҳат қиладиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж бор. Фатво берувчи кўп бўлур, бироқ тақво ила яшовчи оз...»

Жалолиддин Румий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#ҳаёт_сабоқлари

Маслаҳатгўй қўшнининг қилиғи

Бувимнинг китобхонликларини айтгандим, шу билан бир қаторда ҳар бир ишга мулоҳаза, узоқни ўйлаб ёндашувчи кайвони ҳам эдилар. Кунлардан бир куни уларнинг ҳолидан хабар олгани қўшни аёллар келишди. Бувим бир муддат тоғда, катта аммамларникида дам олиб келганликлари боис сафар таассуротларини эшитиш, қолаверса, тоғнинг шифобахш гиёҳларидан олиш истагида келган холалар бутун уйни бошига кўтаргудек чақчақлашиб ўтиришарди. Уларнинг орасидаги бир аёл роса насиҳатгўй экан, гаплари ҳам майин, менга роса ёқди...

Ҳа айтганча, набиралари ичида энг кичиги, эркатойи бўлганим учун доим бувимнинг ёнларида бўлардим. Бу галги гап-гаштак анча чўзилди. Кун ботай деганда қўшни аёллар ўрниларидан қўзғалишди. Шу пайт, кўзим ўша қўшни аёлнинг дастурхондан мевалар, ширинликлар ҳамда туршаклардан олиб киссасига сола бошлаганига тушди. Бу ҳам етмаганидек, ўзи билан эргаштириб келган арзандасининг чўнтакларига олмалардан солиб қўйди. Беихтиёр ҳанг-манг бўлиб қолдим.

Бу ҳолат ҳаммага, шу қатори бувимга ҳам ёқмади чоғи, чуқургина ҳўрсиниб, томоқ қириб қўйди. Табиатан бундай ҳолатларга орият жиҳатдан эътиборсиздек қараб, бирор жойга меҳмонга борса ҳам уй эгасининг ўзи солиб бермагунча бир дона туршак олиб келмайдиган бувимнинг таъби хира бўлганини сездим.

–Қутлуғ уйдан қуруқ кетмайлик, йўл олис бўлса, етиб боргунча эрмак қилиб кетамизда,–деди бояги аёл хотиржамгина эшик томон юзланаркан.

Меҳмонлар катта дарвозага етиб боришганда келинойимиз қўлларида олти нафар аёлларнинг ҳар бирига дастурхонга қўйилган егуликлардан солиб тайёрлаган олтита тугунча кўтариб, уларни кутиб турарди (буни бувим тайинлаб қўйганликларини кейинчалик билдим). Кутилмаган бу мулозаматдан меҳмонлар бояги жувонга истеҳзоли қарашди-да, тез-тез хайрлашиб кўчага чиқишди.

–Қулоқларингда бўлсин, зинхор эсларингдан чиқмасин, бирор жойга меҳмонга борган пайтингизда қанча есангиз, ичсангиз бемалол. Аммо ана у жувондек ножоиз ҳаракат қилиб, мени юзимни ерга қаратманглар. Бу атрофдагилар учун жуда ёмон одат бўлиб кўринади. Назари тўқ бўлинглар. Борига барака, йўғига сабрни ўрганинглар,–дея бувимнинг насиҳат қилганликларини ҳеч эсимдан чиқмайди...

Шу ўринда, иш юзасидан хизмат сафарларида бўламан. Меҳмондўст халқимизнинг бизни ҳурмат қилиб тузаган дастурхонидан насибамизни еб, шукрини айтиб юрган кунларнинг бирида бир ҳолат менинг ҳам диққатимни тортиб қолди.

Бир гурух журналистлар билан вилоятга сафарга чиқишга тўғри келди. Автобус манзилга кетишдан олдин бир аёл бизга қўшилди. Негадир уни ҳеч биримиз танимадик. Автобус манзил томон кетиб борар экан, орқа ўриндиқда ўтирган бир акамиз пастгина овозда айтиб қолдилар:

–Олдинги ўриндиқда кетаётган аёлни танийман. Ўтган бизни ҳижолатга қўйган эди.
–Тинчликми, туппа-тузик аёлга ўхшайди,–деб сўрадим.

–Кўзи очроқ экан. Ўша сафарда бизни тушликка олиб боришиб, яхшигина мехмон қилишди. Лекин дастурхонга фотиха қилиниб, турар пайтда опамиз официанткани чақириб, ёнида олиб олган термосчасига кофе дамлаб беришини айтиб қолса бўладими?..

Ҳақ эканлар. Бу гал ҳам шу ҳолат такрорланди. Кофе дамлатса майли эди, дастурхондаги салқин ичимликларни олиб сумкасига жойлаб олса бўладими. Барча ўз-ўзидан ҳижолат чекди. Унга хўмрайиб қаради. У эса бупарво эди.

Усти ялтироқ, ичи қалтироқ деб шуларни айтишса керак-да. Чиройли кийимларни кийиб, пардоз-андозни жойига қўйиб, ҳар икки гапининг бирида барчага маслаҳат соладиган, насиҳат қиладиган “ақилли”ларнинг асл башараси мана шундай давраларда кўринади чоғи...


Ислом АСИЛБЕКОВ,
ЎзЖОКУ талабаси.

("HURRIYAT" газетасининг 2020 йил 16 декабрь 47-сонидан олинди)

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Телеграм ишламай қолди!!!

Ярим соатга яқин вақт давомида Телеграм мессенжерида техник носозликлар кузатилди ва тармоқ бутунлай ишламай қолди. Айни вақтда Телеграм яна ишлашни бошлади.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Болаларингиздаги шўхликни ўлдирсангиз, ҳеч қачон донишмандларни вояга етказа олмайсиз.»

Жан Жак Руссо

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#дунё

⚡️Жанубий Кореяда барча автобусларга бепул Wi-Fi ўрнатилди

Жанубий Корея барча автобуслари бепул Wi-Fi билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди.

Барча шаҳар автобусларини бепул Wi-Fi билан таъминлаш дастури 2018 йилда йўлга қўйила бошланган бўлиб, 14 декабрь куни дастур тўлиқ амалга оширилди.

Корея Илм-фан ва технология вазирлигига кўра, мамлакат шаҳарлари бўйлаб жами 35 мингта автобус ҳаракатланади. Шулардан 29,1 мингта автобусни Wi-Fi билан таъминлашни марказий ҳукумат ўз бўйнига олган, 5906 та автобусни эса ушбу технология билан маҳаллий ҳокимиятлар жиҳозлашган.

❗️Суратда: Сеулдаги бекат таблоси кўриниши. Унда ҳаво ҳарорати, ҳавонинг ифлосланиш даражаси, келаётган автобус ва унинг қай даражада тўлганлиги кўрсатилган.

Манба: Газета уз телеграм канали

@islom_asilbekov
#айтишларича

⚡️Франция президенти Эммануэль Макрон коронавирусга чалинди. У етти кун давомида изоляция режимида бўлади ва фаолиятини масофадан давом эттиради.

@islom_asilbekov