Islom Asilbekov
296 subscribers
4.67K photos
829 videos
5 files
2.12K links
Журналист Ислом Асилбековнинг шахсий телеграм канали.

Кузатув, Талқин, Моҳият!!!
Download Telegram
#тезкор

❗️Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати” (Special Watch List) дан чиқарилганини эълон қилди. Бу юртимиз учун жуда катта ютуқ ва улкан халқаро эътирофдир.

@islom_asilbekov
#мутолаа

У шерикларига бир-бир юз суриб хайрлашди.
- Бекор қилаяпсан? – деди чипор балиқ.
- Ўзингни ўлимга рўбарў қилаяпсан, - деди ёлдор балиқ. – Бу фикрингдан ҳали ҳам қайт.
- Қарорим қатъий, - жавоб берди у ва шиддат билан сузиб, аквариум ичидан ташқарига отилди. Стол устига тушди, бир-икки сакрашдан сўнг гилам устига йиқилди. Шу пайт қаердандир мушук пайдо бўлиб чангалини ботирди. Унинг нозик тангалари мушук тирноқларига дош беролмади. Чангалдан мушукнинг тишлари орасига ўтди. Мушук “Кўриб қўйинглар...” дегандек аквариум томонда бошини адл кўтарди. Шу лаҳзаларда ёлдор ва чипор балиқнинг нигоҳлари унинг нигоҳлари билан тўқнашди. Балиқнинг кўзлари мағрур ва масрур эди....

Эзоп

@islom_asilbekov
#тезкор

⚡️Актёр Раҳмонали Суропов аҳволи ҳақида...

Аввалроқ актёр Раҳмонали Суропов оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Суроповнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди, дея хабар қилди EVERYDAY Uz мухбири.

Маълум бўлишича, актёрнинг юраги операция қилинган. Операция бир неча соат давом этган. Ҳозирда унинг аҳволи анча яхши экани маълум қилинди.

Актёрнинг фарзанди Сухроб Файзуллаев Суропов ҳафта сўнггида шифохонадан чиқишини айтди.

Актёрга соғлик-саломатлик тилаб қоламиз!!!

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Ҳаётимдаги ўзгариш нуқтаси онам менга телевизор кўришни ман қилиб китоб ўқишга мажбурлаган кундан бошланган...»

Бен Карсон
Машҳур болалар жарроҳи.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#Кун_тарихи

🗓 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

2003 йил 21 ноябрда Мексикада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси имзоланган бўлиб, 9 декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Ушбу кун 2004 йилдан бошлаб халқаро миқёсида ҳар йили нишонланади.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ.»

Лев Толстой

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#кун_солномаси

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

Улуғ халқнинг мангу қўшиғи она Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, бунданда юксак чўққиларни забт этишга ундайверади.

Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғулари билан муштарак бўлиб жаранг сочишни бошлаганига бу йил 27 йил бўлди.

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

@islom_asilbekov
#Биласизми

⚡️10 декабрь (1948 йил) Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрдаги учинчи сессиясида қабул қилинган ва барча БМТ аъзолари учун тавсия этилган ҳужжатдир. Декларациянинг матни - бу барча одамлар томонидан қўлланиладиган ҳуқуқларнинг биринчи глобал таърифидир.

Декларация 30 та моддадан иборат.

@islom_asilbekov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 10 декабрь (1992 йил) — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
#таъзия

Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом бугун 82 ёшида оламдан ўтди.

У Андижон вилояти Бўз (ҳозирги Бўстон) туманида туғилган.

Тўлан Низом 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвони, 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Инсон зоти бутун дунёни забт эта олиши мумкин, бироқ ўз тилини забт эта олмайди...»

Мавлоно Румий

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#биласизми

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида нечанчи бўлиб ўз конституциясини қабул қилган?

Собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг 15 та республика мустақилликка эришгач, ўзларининг конституцияларини қабул қилган. Қуйида кетма-кетлик билан танишишингиз мумкин:

🇹🇲 Туркманистон - 1992 йил 18 май;
🇪🇪 Эстония - 1992 йил 28 июн;
🇱🇹 Литва - 1992 йил 2 ноябр;
🇺🇿 Ўзбекистон - 1992 йил 8 декабр;
🇰🇬 Қирғизистон - 1993 йил 5 май;
🇱🇻 Латвия - 1993 йил 6 июл;
🇷🇺 Россия Федерацияси - 1993 йил 25 декабр;
🇧🇾 Беларус - 1994 йил 15 март;
🇲🇩 Молдова - 1994 йил 27 август;
🇹🇯 Тожикистон - 1994 йил 6 ноябр;
🇦🇲 Арманистон - 1995 йил 5 июл;
🇬🇪 Грузия - 1995 йил 24 август;
🇰🇿 Қозоғистон - 1995 йил 30 август;
🇦🇿 Озарбойжон - 1995 йил 27 ноябр;
🇺🇦 Украина - 1996 йил 28 июн.

@islom_asilbekov
#Тезкор

⚡️Умумтаълим мактабларининг қишки таътили вақтли бошланади

Жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Меҳр - кар эшита оладиган, сўқир кўра оладиган ягона неъматдир...»

Марк Твен

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ
#тезкор

⚡️Ҳамма талабалар 16 январдан бошлаб университетларда оффлайн режимда ўқишни бошлайдилар

2 ва 3 курс талабалари, шунингдек, ҳозирда онлайн ўқиётганлар учун анъанавий таълим 16 январда бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек Мактаб ўқувчиларининг 26 декабрдан бошланадиган қишги таътили 11 январгача давом этади. 11 январдан бошлаб Республиканинг барча мактабларида дарс бошланади, деб хабар берилмоқда.

@islom_asilbekov
#нишонга_урилган_сўзлар

«Farosat hammaga ham teng berilmasligini ko'rmoqchi bo'lsang, moshinasining eshigidan nos tupurayotganlarga boq...»

@islom_asilbekov
#кун_солномаси

Бугун Қирғиз халқининг атоқли адиби, ёзувчи Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.

@islom_asilbekov
#Bugungi_kun_hikmati

«Башараси хунуклигини билиб қолган маймун кўзгуни синдирибди. Ҳақиқатни ёқтирмайдиган одамларнинг ҳам шу маймундан фарқи йўқ.»

Нил Армстронг

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFkSiSlYvT9HNs4DrQ