#таъзия
Бу кулиб турган нигоҳлар энди йўқ...
Ўзбек журналистларининг онаси, таниқли адиба, фахрий журналист, Фарида она Усмонова бугун 101 ёшида вафот этди.
Она билан икки марта суҳбатда бўлган эдим. Жуда билими юқори, закий инсон эдилар. Суҳбатимизда шунга қойил қолган эдим-ки, Фарида она 1812 йилги Россия уруши ҳақида адашмай айтиб берган эдилар.
Куни кеча эса Президентимиз имзолаган фармонга мувофиқ, Фарида Усмонова «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган эди. Эшитиб қувонган, узоқ дуо қилган эдилар. Бугун эса... Афсус...
"-Журналистнинг қалби ёниб туриши керак. Ёнмаган, ўзидан учқун чиқармаган қалб билан ёзиш қийин. Қаламингиз ўткир, юрагингиз ёниб турса халқнинг кўнглига етиб борадиган материаллар ярата оласиз." деган сўзлари ҳамон қулоғим остида жаранглаб турибди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
@islom_asilbekov

Islom Asilbekov via @like
#таъзия
⚡️Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради
Таниқли журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Бойбўта Дўстқораев 79 ёшида вафот этди
Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 79 ёшида вафот етди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Бойбўта Дўстқораев 1942 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги “Оқтўнли” қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида 1969 йилдан иш бошлаган бўлса, қарийб ярим асрлик умрини ўқитувчи сифатида шу соҳада журналист кадрлар тайёрлашга ҳамда миллий матбуот тарихини изчил ўрганишга бағишлаган.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи” кафедрасининг мудири сифатида фаолият юритган. 2002-йил Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” шарафли унвони билан тақдирланган.

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.
2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби сифатида фаолият юритган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётганди.
Марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

⚡️ Ўзбек кино санъати ва маданияти оғир жудоликка учради
Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди
У 1940 йилда таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
Ижодий фаолияти давомида “Ажойиб хаёлпараст”, “Еттинчи жин”, “Еттинчи ўқ”, “Оловли йўллар”, "Абу Райҳон Беруний", “Водиллик келин”, “Ёр-ёр” фильмларида ва кўплаб спектаклларда роллар ижро этган.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ижод студияси” томонидан Бахтиёр Ихтиёров ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мени мафтун қилган эртаклар” ҳужжатли фильми суратга олинган.
Бахтиёр Ихтиёров Ўзбекистон халқ артисти унвони , "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Каналимиз номидан марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этамиз.

⚡️Таниқли дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди
Замонавий «дубляж қироли», ўзининг ширали овози билан киномухлислар меҳрини қозонган Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди.
Санжар Саъдуллаев Тошкент Давлат театр ва санъат олийгоҳининг «Драма ва кино актёри» бўлимини тамомлаган.
Дубляждаги фаолияти давомида кўплаб Болливуд ва Ҳолливуд юлдузлари, Туркия ва Корея сериалларидаги актёрларни «ўзбекча гапиртирган».
Каналимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳиндистон булбули, минглаб фильмларда кадр ортидан қўшиқларни ижро этган хонанда ва бастакор ЛАТА МАНГЕШКАР бугун 92 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

ЭДВАРД ВАСИЛЬЕВИЧ РТВЕЛАДЗЕ
Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши раиси Эдвард Васильевич Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди.
Эдвард Васильевич Ртвеладзе Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг қатламларини, Буюк Ипак йўлининг эски ва янги маршрутларини ўрганиб чиққан. Ўзбекистонда ва хорижда чоп этилган 840 дан ортиқ илмий мақолалар ва 41 монография муаллифи ҳисобланади. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.
Илмий фаолияти учун «Беруний» номидаги давлат мукофоти, «Буюк хизматлари учун» ордени, «Меҳнат шуҳрати» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ва унга аъзо нодавлат телерадиостанциялар жамоалари Эдвард Васильевич Ртвеладзенинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди
Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Шунингдек, актриса кинода самарали фаолият юритган.
Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Sonyа (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (Э’ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди.
Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон кино ва театр санъати оғир жудоликка учради
Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 22 март куни вафот этди
Марям Ихтиёрова 1939 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган.
У 1963 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1959 йилдан бошлаб Муқимий театрининг актрисаси бўлиб ишлаган.
1997 йилда унган Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони берилган.
Инна лиллаҳи инна илайҳи рожийун!

Ўзбекистон халқ шоири, таниқли олим ва моҳир таржимон Жамол Камол 84 ёшида вафот этди
У 1938 йилда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган.
1991—1996 йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раислик қилган. Румий, Шекспир, Пушкин ва бошқа таниқли адиблар асарларини ўзбек тилига моҳир таржима қилган.
П/С: 2017 йил Зомин семинаридан қайтишда Дўрмонда тўхтаган эдик. Эртаси куни водийга кетиш учун Тошкент шаҳрига кетаётсам Дўрмон йўлида бир мошина келиб тўхтади. "Шаҳаргами, ўтиринг, олиб бориб қўяман." деди. Биз узоқ суҳбат (адабиёт ҳақида) билан шаҳарга етиб келдик. Хайрлашиш пайтида пул узатсам олмадилар. Битта китоб берди, Румийдан таржималар эди. Жамол Камол таржималарини ҳам ўқиб турсангиз шуни ўзи кифоя дедилар...
Жойлари жаннатда бўлсин...🤲

Бугун Тошкентда истеъдодли ўзбек адиби Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Қувкалла қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1986).
Илк ҳикояси — «Кунсулувнинг хатлари». Шундан сўнг ёзувчининг «Орзуга тўла қишлок» (1989), «Овлоқ адирлар бағрида» (1990), «Чашма» (1991) ҳикоялар тўпламлари нашр этилган. «Чамбилбелнинг ойдаласи» (2006) асари муаллифи. Қоракалпоқ адиби Х. Тожимуродовнинг «Ов хангомалари» (1990) ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожеаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
Инна Лиллахи ва Инна илайхи рожиуьн!

Ўзбекистон халқ шоири, дилбар адиба Ойдин Ҳожиева узоқ давом этган хасталикдан сўнг бугун 81 ёшида вафот этди.
Ойдин Ҳожиева 1942 йил 22 апрель куни Бухоро (ҳозирги Навоий) вилояти Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида туғилди. 1965 йил ЎзМУнинг филология факултетини тугатди. «Шарқ юлдузи», «Саодат» журналларида ишлади, «Гулхан» журналини 9 йил бошқарди.
Илк китоби — «Шабнам» 1970 йил босилган. Бирин-кетин эълон қилинган «Манзиллар», «Мен севган қўшиқ», «Орзу гули», «Тароват», «Достонлар», «Хушхабар», «Мушфиқ онажон», «Чашмаларни излайман», «Тамал тоши», «Ишонч юлдузлари», «Кўзимнинг оқу қораси», «Паноҳим» каби шеърий тўпламларида табиатнинг гўзал васфи, истиқлол соғинчи, аёл қалби туғёнлари бетакрор ва юксак бадиий иқтидор билан тасвирланган.
Адиба Ўзбекистон Қаҳрамони, Санъат арбоби Иброҳим Ғафуровнинг турмуш ўртоғи эди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Ўзбекистон халқ артисти, раққоса Қизлархон Дўстмуҳаммедова 76 ёшида вафот этди
1946 йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат университети, Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини М.Қори-Ёқубов номидаги Ўзбек Давлат филармонияси балет солисти сифатида бошлаган.
Қ.Дўстмуҳамедова лирик раққоса, рақслари нафис ва жозибали ҳаракатларга бойлиги билан ажралиб туради. “Гўзал”, “Тонг маликаси”, “Гўзал тонг”, “Интизор”, “Бухоро юлдузи”, “Севги таронаси”, “Нозли” каби замонавий, шунингдек, “Муножот”, “Танавор”, “Мўғулчаи сегоҳ”, “Қоракўзим”, “Гулузорим”, “Савти мискин” ва билан мумтоз рақслари машҳур.
“Шашмақом” телефилмида қатнашган (1972), “Танавор” рақс ансамбли (Сиэтл, AҚШ)да ўзбек рақсларини саҳналаштирган. Дўстмуҳамедова ижодига бағишлаб “Нафосат гулдастаси” номли филм ишланган (1985). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган (2000).
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражъиййун.

Таниқли хонанда Ирода Искандарованинг ўғли вафот этибди. Ҳеч бир онанинг бошига фарзанд доғини солмасин.
Айтишларича, ўғли апендец бўлган экан. Операциядан соғ чиқмабди. Тўғри, ҳаммаси Аллоҳдан. Жон берувчи ҳам олувчи ҳам ўзи. Бироқ бизда тиббиёт анчагина ислоҳотга мухтож. Камчиликлар жуда кўп.
Яқинда "Ёшлар" канали журналисти, ундан олдин таниқли спортчи, бош мураббий аёл, яна бири эса таниқли блогер Митти Вайн ҳам айнан тиббиётдаги жароҳлик амалиёти пайтида кўз юмишган.
Ҳаммаси ҳам тасодиф бўлиши мумкин эмас... Афсус...

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшида вафот этди
Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейичалик, вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган.
Санъаткорнинг репертуаридан «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи» сингари кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, «Талқинроз», «Оққуш» сингари ўнлаб бастакорлик қўшиқлари ҳам ўрин олган. Айниқса, унинг «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби қўшиқлари тингловчилар қалбидан чуқур жой эгаллаган.
Нуриддин Ҳамроқулов 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг онаси вафот этди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида у отаси (Парпи Нурсаидов)дан ҳам айрилган эди.
Каналимиз жамоаси хонанда ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

"L'italiano" қўшиғи билан барча кўнгилларни эгаллаган италиялик машҳур хонанда Тото Кутуньо вафот этди.
Машҳур италиялик хонанда 81 ёшида вафот этган, бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар бермоқда. Аниқлик киритишича, қўшиқчи-муаллиф 22-август куни соат 16:00 атрофида Миландаги Сан-Раффаеле касалхонасида вафот этган.
"Узоқ давом этган касалликдан сўнг, қўшиқчининг сўнгги ойларда аҳволи ёмонлашган..."
1963 йилда ижодкор ўзининг "Toto e Tati" гуруҳини яратди (1975 йилда уни "Albatros" деб ўзгартирди) ва у билан бутун Италия бўйлаб чиқиш қилишни бошлади. 1975-йил бошида у шоир Вито Паллавиcини билан биргаликда "Oasis", "Uomo dove vai" қўшиқларини ёзган. Уларнинг қўшма қўшиғи - L'Été indien - франтсуз ҳит парадида (Жо Дассин томонидан ижро этилган), кейин эса АҚШда (Франк Синатра томонидан ижро этилганда) хитга айланди.
1990 йилда Тото Кутугно Загребда бўлиб ўтган "Evrovidenie" танловида ғолиб чиққан. Хонанда бир неча бор Россияга концертлар билан келган.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этибди
Маълумотларга кўра Шерали Жўраев Туркияда даволанишда эди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
@islom_asilbekov
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этибди
Маълумотларга кўра Шерали Жўраев Туркияда даволанишда эди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
@islom_asilbekov
#таъзия
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.
Минг афсуски, домла билан шу кунларда газета учун катта сухбат режа қилинган эди. Борар манзиллари ёруғ бўлсин. Чиндан ҳам Ўзбек адабиёти улкан устунидан, фидойи олимидан айрилди. Домла "Ўзбекистон Қаҳрамони"дек юксак унвонга сазовор инсон эдилар...
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън.

Ўзбекнинг "Бакир Назарови" энди орамизда йўқ!
Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди
Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган.
1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат-шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.