Islom Asilbekov via @like
#мутолаа
У шерикларига бир-бир юз суриб хайрлашди.
- Бекор қилаяпсан? – деди чипор балиқ.
- Ўзингни ўлимга рўбарў қилаяпсан, - деди ёлдор балиқ. – Бу фикрингдан ҳали ҳам қайт.
- Қарорим қатъий, - жавоб берди у ва шиддат билан сузиб, аквариум ичидан ташқарига отилди. Стол устига тушди, бир-икки сакрашдан сўнг гилам устига йиқилди. Шу пайт қаердандир мушук пайдо бўлиб чангалини ботирди. Унинг нозик тангалари мушук тирноқларига дош беролмади. Чангалдан мушукнинг тишлари орасига ўтди. Мушук “Кўриб қўйинглар...” дегандек аквариум томонда бошини адл кўтарди. Шу лаҳзаларда ёлдор ва чипор балиқнинг нигоҳлари унинг нигоҳлари билан тўқнашди. Балиқнинг кўзлари мағрур ва масрур эди....
Эзоп
@islom_asilbekov