imon.uz
4.03K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

📞 Давлатимиз раҳбари муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, юртдошларимиз учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.

🗣Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди.

😄Бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилгани таъкидланди. Ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди. Вазирлар Маҳкамаси бошчилигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тузилмалар ҳамкорлигида зиёратчилар учун барча шароит яратилди.

🕋 Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади.

🖥 Бу каби эътибор ва шароитларни арабистонлик мутасаддилар ҳам юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва дуоларини изҳор этмоқдалар.

📖 Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.

📞 Давлат раҳбари юртдошларимиз муқаддас Ҳаж ибодатини мукаммал адо этиб, соғ-омон келишларини тилади. Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.

🟢Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

manba
: https://president.uz/uz/lists/view/7285

#Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj
#haj2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#xabar #muloqot #ziyorat
😎 Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, меҳмонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди

✈️ Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Соҳа раҳбарлари билан мулоқотда бўлган юртдошларимиз муборак амалларни бекаму кўст адо этиш учун қилинган шароитлардан бениҳоя мамнунликларини изҳор этиб, мана шундай эзгу ишларга раҳнамолик қилаётган муҳтарам Президентимиз ва мутасаддилардан чексиз миннатдор эканларини билдирдилар.

Ҳақиқатан, ҳамюртларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мазкур меҳмонхонанинг фойелари кенг бўлиб, қулай ўриндиқлар жойлаштирилган ва зиёратчи ўз хонасига кўтарилмоқчи бўлса, етарли ададда лифтлар ишламоқда. Шу жойнинг ўзидан ишчи гуруҳ вакиллари зиёратчиларимиз талаб-истакларига доимо ҳозиржавоб бўлишмоқда.

Ҳар бир хонада ювиниш хонаси мавжудлиги, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганини таъкидлаш керак. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.

🍲 Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, салатлар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🏨 Меҳмонхонада тиббиёт хонаси ва ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, малакали шифокорлар ва тажрибали мутахассислар узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ҳарами шарифга 24 соат давомида автобус қатновлари йўлга қўйилган.

🗣Мана шундай саъй-ҳаракатлар юртимиздаги “Инсон қадри – улуғ”, деган юксак тамойил фуқароларимиз дунёнинг қайси бурчагида бўлса ҳам амалда эканини яққол намоён этади. Шу боис ҳам муқаддас заминларда улуғ ибодат учун яратилган қулайлик, эътибор ва эҳтиромдан бениҳоя руҳланган зиёратчиларимиз муҳтарам Президентимизга самимий ташаккурларини етказишни соҳа раҳбарларидан илтимос қилдилар.

🤲Муфтий ҳазратлари зиёратчиларимиз билан бирга пешин намозини адо этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳаж ва умра ибодатлари бардавом бўлиши ва бу борада давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган ишларига хайру барака сўраб дуолар қилдилар.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – ягона тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.


💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.


💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram |🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.

💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.

📝 Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.

Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги “Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг” (Мўминун, 52) ва «Албатта, мўминлар биродардирлар...» (Ҳужурот, 10) ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.

💬 Шунингдек, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.

🟢Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди.

Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2