🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР
✅ Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.
🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.
📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.
📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.
🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#misr #anjuman #muftiy #shayx

👍8
#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
☪️ МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
💼 Дорул улум Карачи Ислом университети профессори
Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.
Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...
✉️ БАТАФСИЛ
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
☪️ НАЗИР МУҲАММАД АЙЁД
💼 Миср Араб Республикаси Бош муфтийси
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.
1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.
2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.
Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.
2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...
✉️ БАТАФСИЛ
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
☪️ МАВЛОНО АРШАД МАДАНИЙ
💼 Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси
"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
✉️ БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.
Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.
Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.
1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.
2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.
Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.
2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...
"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА
😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.
💬 Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
⏺ Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
🗣 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ
🟢 Айни дамда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб бормоқда.
💬 Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.
⏺ Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
😄 Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.
Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
📢 ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИСМИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА
🗣 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.
💬 Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
📢 ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИСМИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА
🗣 Аввал хабар берганимиздек, шу йил 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.
✅ Бугун, 16 октябрь куни, мазкур нуфузли анжуман Кўҳна Хива шаҳрида ўз ишини давом эттиради.
💬 Тафсилотларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
👍1
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #xiva #anjuman
🗣ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
😄Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.
🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
🗣ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
😄Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.
💬 Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.
⏺️Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.
🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."
⏺Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
⏺Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
👍4
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – ягона тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
💬 Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.
💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
✅ Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.
🤝 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.
🟢 Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди.
✅ Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
✅ Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.
📝 Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.
Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги “Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг” (Мўминун, 52) ва «Албатта, мўминлар биродардирлар...» (Ҳужурот, 10) ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.
💬 Шунингдек, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.
https://t.iss.one/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#xabar #anjuman
📢 ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА 20 ДАН ЗИЁД МАМЛАКАТДАН 70 ДАН ОШИҚ УЛАМО ҚАТНАШМОҚДА
✅ Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, “Ҳинд уламолари жамияти” президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.
📋 Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
🌍 2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.
🤝 Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#xabar #anjuman
🗣 ИОРДАНИЯДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ КАСБ-МАҲОРАТИ ОШИРИЛАДИ
🤝 Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари халқаро конференция доирасида Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот ҳамда Қирол Абдуллоҳ II номидаги Имомлар малакасини ошириш институти директори Абдусаттор Алқуда билан учрашув ўтказдилар.
✅ Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, мамлакатлар раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга замин бўлаётгани, алоқаларни ривожлантириш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилгани, унда диний таълим, замонавий фатво ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланганига урғу қаратилди. Шунингдек, меҳмонларга Давлатимиз Раҳбари саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
🤝 Учрашув ниҳоясида замонавий фатволарни ишлаб чиқиш, диний соҳа ходимлари малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот олиб боришда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
✅ Диний идора Фатво маркази уламолари мазкур институтдаги ўқувларда мунтазам иштирок этиб келаётгани, иорданиялик уламолар мамлакатимиздаги анжуманларда доимий қатнашиб келаётгани, хусусан, Исломий илмлар дорулфунуни доктори Шайх Салоҳ Абул Ҳож фаоллиги учрашувда алоҳида таъкидланди.💬 Иордания муфтийси заминимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби мутафаккирлар етишиб чиққани, юртимиз уламолари дин ривожига катта ҳисса қўшгани, Ислом ақидасини ҳимоя қилишдаги беқиёс хизматларига урғу қаратди.🗣 Аҳмад Иброҳим Ҳасанот Самарқандда ўтаётган конференциянинг долзарблиги ҳақида гапириб, бугунги кунда мотуридийлик таълимотини чуқур ўрганишни тақозо этаётгани, мотуридийлик мактабининг илм-маърифат, мўътадиллик ва бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этишдаги ўрнини юқори баҳолади. Шунингдек, у ўзбекистонликлар файзу барака, илм-маърифатни араб оламидан эмас, балки ўзларининг ўтмишдаги буюк мутафаккирлари меросидан олишлари энг тўғри йўл эканини изоҳлади.🌙 Имомлар малакасини ошириш институти директори Абдусаттор Алқуда ушбу ўқув даргоҳи масжид имом-хатиблари тайёрланиши ва уларнинг малакаси ошириш, диний қадриятларни тарғиб қилиш, экстремизм ва бузғунчи ғояларга қарши курашиш ишлари билан шуғулланишини билдирди.
🤝 Учрашув ниҳоясида замонавий фатволарни ишлаб чиқиш, диний соҳа ходимлари малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот олиб боришда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#xabar #anjuman #samarqand
📢 ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
✅ Анжуман давомида иштирокчилар буюк бобомиз Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.
🌏 Маълумот ўрнида тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.
🖥 Эслатиб ўтамиз, muslim.uzда анжуманга оид қатор хабарлар эълон қилинган эди.
⏺ “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан БРИФИНГ
➡️ Батафсил
⏺ Халқаро анжуманда 20 дан зиёд мамлакатдан 70 дан ошиқ уламо қатнашмоқда
➡️ Батафсил
⏺ Кўҳна Самарқанд хорижлик уламоларни ҳайратга солди
➡️ Батафсил
⏺ Иорданияда диний соҳа ходимлари касб-маҳорати оширилади
➡️ Батафсил
⏺ Анжуман аҳамияти юқори баҳоланиб, юрт уламолари хизмати эътироф этилди
➡️ Батафсил
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 imon.uz 🎬 YouTube |🚀 | Telegram |🔵 Facebook
📍 Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Hilton Samarkand Regency” меҳмонхонасида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.
Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📃 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табригини Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов ўқиб эшиттирди.
💬 Табрикда Президентимиз қатнашчиларни улуғ алломалар юртига ташрифи ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётганини алоҳида қайд этган.💬 Шунингдек, мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номлари билан аталадиган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолият кўрсатаётгани, жумладан, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” китоблари илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгани таъкидлаб ўтилган.🟡 Ўз навбатида анжуман иштирокчиларига ўз ҳаётини ана шундай эзгу ишга бағишлаб келаётгани, Имом Мотуридий ва Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан бошқа улуғ алломаларимизнинг бой илмий-диний меросини ўрганиш йўлидаги машаққатли меҳнати, изланиш ва тадқиқотлари учун самимий миннатдорлик билдириб, уларга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятида янги ютуқлар ва конференция ишига муваффақият тилаган.
Матбуот хизмати
#xabar #anjuman #samarqand
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3