imon.uz
4.82K subscribers
9.74K photos
1.64K videos
22 files
20K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Assalomu alaykum. Bir narsa meni hech tinch qoymaydi. Bundan qanday qutulishni bilmayapman. Iltimos yordam bering. Ko'nglimga gumon oralaydi.Alloh haqida din haqida ko'nglimga har xil yomon hayollar keladi. Allox shoxid buni o'zim hech xoxlamayman. O'zidan o'zi shunaqa narsalar hayolimga keladi. Hayolimga kelishi bilan tovba qilaman. Dindor odamlardan so'rasam Alloxni ko'proq zikr qil deyishdi. Lekin foydasi bo'lmayapdi. Nima qilsam bu hayollardan qutulaman? Nima uchun bunaqa bo'lyapman.

Жавоб

Ва алайкум ассалом! Бу нарсадан хавотирга тушманг. Аслида бу нарса чин иймон аломатидир. Сиз имкон қадар кўпроқ Аллоҳнинг зикрида бўлинг. Намозларни вақтида адо қилинг. Тақволи ва илмли инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлинг.


ЎМИ фатво ҳайъати.
@imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

210. Ал-Барро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан туянинг гўштидан таҳорат қилиш ҳақида сўралди. У зот: «Ундан таҳорат қилинглар» дедилар. Қўйнинг гўшти ҳақида сўралди. У зот:
«Ундан таҳорат қилманглар», дедилар».


Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг
зоҳирий маъносидан туянинг гўштини еган одамнинг таҳорати кетади. Лекин бу ҳадис маълум вақт ва маълум сабаб учун айтилган ва кейин насх бўлиб, амалдан қолган.

Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
imon.uz @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС
"Ислом маърифати" кўрсатувининг мазкур сонида кишиларни маънавий маҳдудликлар сари етакловчи оғир гуноҳлардан бири ёлғончилик, ёлғоннинг зарарлари масаласида юртимизнинг етакчи уламоларидан.
👇
#АНОНС
Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан бу борада сўз юритадилар. Кўрсатув мобайнида Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифларнинг туб маънолари шарҳлаб берилади.

Ўтказиб юборманг, 29-январ, соат 19:30да Маданият ва маърифат телеканалида исломий маърифатдан баҳраманд бўлинг!

imon.uz @imonuz

Каналимизга обуна бўлинг.👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#Ибратли_хикоя

ҚИЗГИНАМ

Бисмиллаҳ, валҳамду даиман лиллаҳ. Вассолату вассалому ала Расулиллаҳ.
Олтмиш йилдан буён китоблар ёзаман, мавъизалар қиламан-у, лекин шу икки мақолам нашр қилинганчалик бошқа ҳеч қайси мақолам, китобларим нашр қилинмаган, айниқса “Қизгинам” номли мақолам қирқ олти марта нашр қилинди. Бу мен билганларим, балки мен билмаганларим ҳам бордир.
Мағрибу-машриқда ўқилганлиги, Ингилиз ва урду тилига таржима қилганидан сўнг ўқигувчиларга шоҳ асарга айланганлиги Шом, Урду, Миср ва Ироқда нашр қилинганлиги учун бирорта ҳарфини ҳам ўзгартирмасдан тақдим қилаяпман.
Бу мақолани эллик ёшга яқинлашганимда ёзган эдим. Хозир эса қарийиб саксондаман. Аллоҳ таолодан соғлигимни бардавомлиги, хотимамни чиройли бўлиши ва ўқигувчилар кўпдан кўп манфаатлар олиб, дуо қилишларини сўраб қоламан.

Эй қизим!
Қизгинам, мен ёшлик хаёллари, тасаввурлари билан видолашган, йигитлик навқиронлигидан узоқлашган, бир қанча шаҳарларга саёҳатда бўлиб, кўп инсонлар билан учрашиб, дунёни паст баландидан хабардор бўлган, салкам эллик ёшга кирган кишиман. Шу ёшгача кўрган тажрибларимдан келиб чиқиб айтаётган қуйидаги гапларимни жон қулоғинг билан тинглагин. Бу гапларни айтиш менинг вазифам деб билдим.
Дарҳақиқат хулқ-атворларни тузатиш, фисқ-фасоддан узоқ бўлиш, шаҳватларга берилмаслик ҳақида шу қадар кўп китоблар ёзганимиздан қаламлар сиёҳлари тугади, бу ҳақида қилинган даъватлардин тиллар чарчади. Шунга қарамасдан фисқ-фасод тарқалмоқда, мункар ишлар зиёда бўлмоқда, очиқ-сочиқлик, узоқни яхши кўраолмаслик кучайганидан ёмонлик доираси кенгайиб, бир шаҳардан бошқасига тарқалиб, ҳатто бу офатдан омонда бўлган бирор шаҳар топилмай қолди.
Бу балодан қандай қутулиш керак? Бу касалликнинг даъвоси нима? Нима учун бундай бўлди?.
Чунки биз шу бугунгача бу офотни ислоҳ қилиш эшигига қараб юрмадик, ҳатто унинг йўли қаерда эканини ҳам билмадик. Қизгнам бунинг ислоҳ эшиги олдингда ва унинг калити ўз қўлингда. Агар ислоҳ эшиги борлигига ишонсанг ва унга киришга ҳаракат қилсанг, албатта солаҳиёт топсан.
Тўғри, гуноҳ йўлидаги аввалги қадамни эркак киши босади, ҳеч қачон аёллар бу ўринда биринчи қадамни қўймайди. Лекин агар сен рози бўлмасанг, эркак киши бир қадам ҳам илгари юра олмайди, сен мулойимлик қилмасанг, уларнинг олдинга интилишга журати етмайди. У кирган эшикни сен очасан. Бу гўёки ўғрига қараб марҳамат киринг деб эшикни очиб, сени тунаб кетганидан кейин, эй одамлар ёрдам беринглар, ўғри тунаб кетди, деб бақирганингга ўхшайди. Агар барча эркаклар бўри, сен эса қуй каби эканлигингни билганингда, қўй бўридан қочганидек улардан қочган, уларни ҳаммаси ўғрилигини англаганингда хасис киши ўғридан эҳтиёт бўлганидек улардан йироқда бўлардинг.
Бўри қўйдан фақат унинг гўштини хоҳлайди, эркаклар эса сен учун энг азиз бўлган, уни йўқотганингдан кўра ўлганинг афзалроқ бўлган нарсангни хоҳлайди. Бу сенинг-иффатинг. Сен у билан шарафлисан, у билан фахирланасан, у билан яшашга лойиқсан. Эркаклар иффатини барбод қилган қизнинг ҳаёти, бўри гўштини еганидан ўлган қўйга нисбатан юз баробар ёмонроқдир. Аллоҳга қасамки, вояга етган қизни кўрган йигит албатта хаёлида уни кийимларидан холи қилиб тасаввур қилади.
Иккинчи марта қасам ичиб айтаманки, баъзи эркакларнинг: “Эркаклар қизларнинг фақат одоб-ахлоқларига қарайди, уларга самимият билан гапиради ва ишончли дўст бўлади”,- деган гапларига ишонмагин... Давоми бор.

Шайх Али Тантовийнинг
“Я бинтий”
асаридан

Усмонали ОРАЛОВ таржимаси
imon.uz @imonuz
#ДУО

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай
дедилар: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима – биродарим Юнус
алайҳиссаломнинг
(балиқнинг қорнига тушиб
қолганида)

зулматларда туриб,
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»

(Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, мен (ўзимга) зулм
қилувчилардан бўлиб қолдим) деб қилган
дуосидир»

(Анбиё сураси, 87-оят).

Ибн Сунний ривояти.
Саъднинг ривоятида шундай дейилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор
мусулмон Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Роббига қилган дуосини – «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»ни айтиб,
дуо қилса, дуоси ижобат бўлади»,
дедилар.

Термизий ривояти.
imon.uz @imonuz
Солиҳа аёлнинг беш хусусияти бор:

1⃣ Дин ва гўзал хулқ соҳиби.

2⃣ Эрига итоатли.

3⃣ Эрининг мол-мулкини сақловчи.

4⃣ Яхшилик йўлида эрига кўмаклашувчи.

5⃣ Фарзандларини ахлоқли қилиб тарбия қилувчи.


imon.uz @imonuz
​И. А. Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан Қуръон хатм қилинди.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкен шаҳар вакиллиги қорилари томонидан юзга яқин хатмлар қилинди.
Марҳум президентнинг оилалари томонидан Ислом Абдуғаниевич ҳаётига оид нодир расмлар ва воқеалар мажмуаси ўлароқ китоб нашр этилди. Китобда 1992 йил ҳаж мавсуми ва унда мустақил Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти, ўша даврда ЎМИнинг муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ ва Ислом Абдуғаниевичнинг Каъбаи Муаззамадан эҳромда чиқиб келаётганлари акс этган суратлар ҳам берилган. Китобда марҳум президентни хотирлаб муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов жаноблари, "Ислом ота" жомеъ масжиди имоми Жасурбек Раупов ва бошқа кўпгина фаолларнинг илиқ хотиралари ҳам келтирилган.
Марҳум президентнинг 80 йиллик юбилейини 30 январ куни кенг нишонланиш кўзда тутилмоқда.

ЎМИ нинг Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот котибияти.
@imonuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун ҳафтанинг биринчи Душанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 29-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
13-куни

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!


imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН_ОЯТИ

Бақара сураси, 286 оят.
imon.uz @imonuz
#КУН_ОЯТИ
Бақара сураси, 286-оят.
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
Ҳамма нарсани дақиқ-дақиқларигача билувчи Аллоҳ ҳар бир жон ҳам нимага ярайдию нимага ярамайди яхши билади. Бандаларига меҳрибонлигидан, имкони ва ҳаққи бўлса ҳам, ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди:
“Аллоҳ ҳеч 6ир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”.
Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариклари банданинг имкони даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Ҳар бир банданинг:
“Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан”.
Охиратда ошна-оғайничилик, воситачилик, насли-насабига қараш ёки бошқа имтиёзлар ўтмайди. Ҳар бир шаҳс ўзи учун ўзи жавоб беради. Шундай экан, ҳар бир банда иймон-ихлос билан Аллоҳнинг амрини бажариши ва доимо унинг ўзига ёлвориб дуо қилиши зарур:
“Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин”.
Мўмин банда бор имконини ишга солиб Аллоҳнинг фармонига мувофиқ иш юритишга ҳаракат қилади. Бу борада кўпгина тўсиқларни енгиб, қийинчиликларга бардош беради. Лекин у фаришта ҳам эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилиб қўяди ёки баъзи нарсаларни унутиб, эсдан чиқаради. Шунинг учун ҳам дуонинг аввал-бошида мазкур нарсалар учун азобга тутмасликни Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўрамоқда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларининг ушбу дуосини қабул этган.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
“Умматимдан уч нарса-хато, эсдан чиққан ишлар ва мажбур қилинганлик кўтарилди”, деганлар.
“Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин”.
Маълумки, Аллоҳ таоло аввал ўтган умматларга улар қилган осийликлари учун қийин-қийин таклифлар юборган.
Баъзиларига тавба қилиш учун ўзини ўлдиришни амр қилган бўлса, бошқаларга нажосатни кетказиш учун кийимини кесишни буюрган. Шунга ўхшаш оғир ишлар Ислом умматига ҳам бўлмаслиги сўралмоқда:
“Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин”.
Мўминлар Аллоҳнинг амри қанчалик бўлса ҳам бажаришга доим тайёрлар. Лекин Аллоҳнинг раҳмати кенглигидан умидвор бўлиб, ўзларини кичик фаҳмлаб, бу дуони қилишмоқда.
“Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт”.
Мўмин банда ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам, бандалик бурчини тўлиқ адо эта олмаслигини яхши билади. Шунинг учун доимо ўзига Аллоҳнинг афви, мағфирати ва раҳматини сўраб туради.
“Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб эт”.
Ҳақиқатан, мўмин бандага Аллоҳнинг Ўзидан бошқа хожа йўқ. Ёрдамчи йўқ. Шунинг учун ҳам мўминларнинг ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардан бири-кофир қавмлар билан бўладиган курашда Унинг Ўзидан ғолибликка ёрдам сўралмоқда.
“Бақара” сурасининг охиридаги икки оят ҳақида бир қанча ривоятлар келган. Жумладан:
Имом Насоий ибн Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
“Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:
“Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди”, деди. Ундан 6ир фаришта тушди ва Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳузурларига келиб:
“Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, сураи “Фотиҳа” ва “Бақара” сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан”, деди”.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар Алайхиссалом:
“Сураи “Бақара” нинг охирги икки оятини ўқи, улар менга аршнинг остидаги хазинадан берилган”, деганлар.
Бошқа бир ҳадисда: “Ким “Бақара” сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади”, деганлар...
@imonuz
«Биз қалбини Ўз зикримиздан ғофил
қилиб қўйганларга итоат қилма»
(Каҳф сураси, 28-оят).

Оятда «тилини» эмас, «қалбини» дейиляпти, чунки
ғафлатнинг ўрни қалбдир. Қанчадан қанча тилида зикр, аммо қалби беэътибор кимсалар бор! Аллоҳдан хушуъли қалб ва зикрли тил сўраймиз!
@imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

211. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олов теккан нарсадан таҳорат», дедилар
».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийи Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок Ансорий ал-Хазражий, куниялари Абу Саиддир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилганларида бу киши 6 ёшда эдилар. Ана ўша йили оталари вафот этади. Бадр ғазотида қатнашмоқчи бўлганларида ёшлари кичкина бўлгани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб юборадилар. Уҳуд ғазотида қатнашганлари тўғрисида ихтилофлар бор. Хандақ ғазотида қатнашиб, хандақ қазиш, тупроқ ташиш ишлари билан машғул бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, «бу бола мунча ҳам яхши», деб марҳамат қиладилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котибларидан эдилар. Ваҳийларни ёзиб олиш билан бирга ёдлаб ҳам борардилар. Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтказиб чиққан уч нафар ансорларнинг бири эдилар.
Абу Бакр ва Усмон розияллоҳу анҳумларга Қуръони каримни мусҳаф ҳолатига келтириб, ёзиб берган киши ҳам шу зот эдилар.
Бу киши фиқҳ, мерос, қироат илмларида етук олимлардан эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зайд бу умматнинг илм денгизидир», деб марҳамат қилганлар.
Шунингдек, яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ичларингизда фароиз илмларини Зайд ибн Собит яхши билади», деб айтганлар.
Халифа Умар розияллоҳу анҳу агар Мадинадан ҳаж қилишга ёки бирор сафарга отлансалар, Зайдни ўз ўринларига халифа қилиб кетардилар. Усмон розияллоҳу анҳу ҳам шундай қилганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу у кишидан дарс олар эдилар. Бир куни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу чиқиб, отларига минмоқчи бўл¬ган¬ларида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турардилар. Зайд бундан қайтардилар. Шунда Ибн Аббос: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», дейдилар. Зайд эса Ибн Аббоснинг кафтларидан ушлаб ўпиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига шундай муомалада бўлишга буюрилганмиз», дейдилар.
Зайд вафот этганларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Бугун умматнинг олими вафот этди, шоядки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига Ибн Аббосни ўринбосар қилса эди», деб дуо қилганлар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб 92та ҳадис ривоят қилдилар. Бу зотдан Ибн Умар, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Саҳл ибн Ҳунайф, Абу Саид ал-Худрий ва бош¬қа улуғ саҳоба розияллоҳу анҳумлар ривоят қи¬лишди.
Бу зот ҳижратнинг 45 йили вафот этдилар. Вафотлари муносабати билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари Ҳассон ибн Собит бу кишига марсия ўқидилар.
У киши ривоят қилган олов теккан нарсадан мурод оловда пишган гўштдир. Бу ҳам аввалги ҳадисга ўхшаб насх бўлиб, амалдан қолган ҳадислардан ҳисобланади. Бу маънони қуйида келадиган ҳадис амалга оширган ва тасдиқлаган.

Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
imon.uz @imonuz
#Савол
Assalomu alekum aziz ustozlar mening savolim shundan iboratki bizlar Far'onadan Toshkentga kelish uchun uzoq yo'l yuramiz shu vaqt ichida namoz vaqti bulganda namozni qanday tarzda o'qish kerakligi haqda keyin bazibir haydovchilar mashinada o'qishni maslahat berishadi mashinada namoz O'qishlik joizmi javobingiz uchun oldindan raxmat olloh szlardan rozi bulsin....

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Сизлар йўлда намозларни қаср қилиб ўқийсизлар. Намознинг суннатларини машинада ўтириб ўқишингиз жоиздир. Аммо фарзларини машинадан тушиб, барча амалларини мукаммал адо қилиш лозимдир.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#Савол
Assolomelekum ilm ahli. Bir savolim bor edi. Internetda bir sayt bor ekan bunga pul kiritib valyuta sotib olar ekansiz va u valyuya ko'tarilgan paytda sotib foyda olar ekansiz. Bu halolmi ? Raxmat

Жавоб
Ва алайкум ассалом! Агар биткоинни назарда тутган бўлсангиз, буни уламолар жоиз эмас деб фатво беришди.

ЎМИ
фатво ҳайъати.
@imonuz
#ФАТВО

ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР

 1-ФАТВО

Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда, кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб, ичига сув етказиш шарт эмас.

«Оламгирия», «Сирожия», «Қозихон», «Муҳит».

imon.uz @imonuz
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
@imonuz