#Савол
Ассалому алайкум домла кайнона билан кул берип куришса боладими яни куйов бола
Жавоб
Ва алайкум ассалом! Қайнона ва куёв шариатда бир бирига маҳрам бўлади. Улар қўл бериб сўрашиши қатъий ҳаром эмас. Лекин, уларнинг ўртасида ҳиссиёт ва шаҳват қўзғалса, куёв ва хотиннинг никоҳи абадий бузилади. Мана шу хавф-хатар эътиборидан ёлғиз қолиши, қўл ушлаши мумкин бўлмайди.
ЎМИ фатво ҳайъати
@imonuz

Assalomu alaykum. quron musobakasi va shunga ohshash turlihil musobakalarda kiz bola qatnaship bolmedi diyishadi. Nomahramlar koriwadi diyishadi. Shunga nima disiz
Жавоб
Ва алайкум ассалом! Илм учун мумкин, ният ўзини кўрсатиш бўлса, жоиз бўлмайди. Лекин, ташқаридан ҳеч ким “У ўзини кўрсатиш учун чиқди” –деб даъво қилолмайди.

#КУН_ҲАДИСИ
209. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайт қилдилар, сўнгра таҳорат олдилар. Бас, Савбонни Дамашқ масжидида учратдим ва ўша нарсани унга зикр қилдим. У: «Рост айтибди, у кишига мен сув қуйиб берган эдим», деди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Шарҳ: Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисни далил қилиб, Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари қайт қилган одамнинг таҳорати кетади, деганлар.
Бу ҳадиснинг ровийидан бири Дамашқ шаҳрининг масжидида Савбон розияллоҳу анҳуни кўриб қолиб, Абу Дардо «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайт қилиб, қусганларидан кейин таҳорат қилганлар, демоқда, сен нима дейсан?» деган экан. Шунда Савбон розияллоҳу анҳу: «Абу Дардо рост айтибди, ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларига сувни мен қуйиб берган эдим», деган эканлар. Бу эса ҳадиснинг маъносини, ҳужжатлик қувватини яна ҳам кучайтиради.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
☪ imom.uz @imonuz

АЗОННИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Мусулмонлар яратганнинг улуғлигини эслаб, буйруқларини адо этиб, қайтарган ишларидан ўзларини тийишлари учун намоз фарз қилинди. (Анкабут сурасининг 45-оятида) бежиз:
"Намоз гуноҳдан, ёмон ишлардан қайтаради", дейилмаган. Мусулмонлар ўртасида дўстлик алоқалари мустаҳкамланиши, дунёвий ва ухровий ишлар ҳақида маслаҳатлашиб туришлари учун жамоат намозлари энг афзал намоз ҳисобланади. Намоз вақти бўлганда ғофилларни уйғотадиган, бепарволарни ҳушёр торттирадиган, одамларни йиғилишга ундайдиган бирон восита керак эди. Баъзилар одамлар кўриб келишлари учун намоз вақтида байроқ кўтарайлик, дейишди, лекин бундай усул уйқудагиларни уйғотолмаслиги, ғофилларни сергак торттиролмаслиги учун бу фикрга қўшилишмади. Айримларнинг баланд тепалик устида гулхан ёқиш фикрини Расулуллоҳ яҳудийларга тақлид деб рад этдилар. Насронийлар цингари занг чалиб ибодатга чорлаш фикри ҳам кўпчиликка ўтиришмади. Алалоқибат азон айтиб, намозга чорлаш усули маъқул топилди.
Шу кунларда Абдуллоҳ ибн Зайид Ансорийнинг тушида бир киши: "Намозга чақирувчи азонни сенга ўргатиб қўяйми?" деб сўради. Абдуллоҳ бажону дил рози бўлди. Нотаниш киши: "Икки марта Аллоҳу Акбар (Аллоҳ ҳаммадан улуғдир), икки марта Ашаду ал-ла илаҳа иллаллоҳ (Бир Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман), икки марта Ашаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ (Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман), икки марта Ҳайя алас-солаҳ (Тезроқ намозга келинглар), икки марта Ҳайя алал-фалаҳ (Нажот топишга шошилинглар), икки марта Аллоҳу Акбарни айтиб, бир марта Ла илаҳа иллаллоҳ дейилади, деб ўргатди. Абдуллоҳ кўрган тушини Расулуллоҳга айтган эди, у киши: "Жуда яхши туш кўрибсан. Бу нарсани Билолга ўргат, унинг овози сеникидан жаранглироқ. Азонни у айтгани яхши", дедилар. Худди шундай тушни Умар ҳам кўрган экан.
Пайғамбар алайҳис-саломнинг муаззинларидан бири Билол, иккинчиси Абдуллоҳ ибн Умму Мактум эди. Ҳазрати Билол бомдод намозининг азонида "Ҳайял алал фалаҳ" дан кейин икки марта "Ассолату хойрун мин ан-навм" (Намоз уйқудан яхшироқ) деган гапни қўшиб айтди. Расулуллоҳ бу гапни маъқуллаб эътироф этдилар. Сарвари олам рамазон ойининг саҳар пайтлари икки марта Азон айтишни буюрганлар. Биринчиси, саҳарликка ухлаб қолганларни уйғотиш учун, иккинчиси бомдод намозига чақириш учун айтиларди. Расулуллоҳ, Абу Бакр ҳамда Умар халифа бўлган даврларда Жумъа намозида имом минбарга чиққанда биринчи азон айтиларди. Усмоннинг даврига келиб одам беҳад кўпайиб кетгач, Заврода азон иккинчи марта қўшилганини имом Бухорий ривоят қилади. Ҳишом ибн Абдумалик тахтга чиққанда Усмон Заврода қўшган азонни минорада, кейинчалик масжиднинг ичида, хатиб минбарга кўтарилганда айтиладиган қилди. Масжидда хатибнинг олдида айтилган азон Ҳишом ибн Абдумалик пайдо қилган бидъатдир. Азондан мақсад намозга чорлаш, масжид ичидаги кишиларни ибодатга чақиришнинг ҳожати йўқ. Қолаверса, ичкарида айтилган азонни ташқаридагилар эшитмайди. Шайх Муҳаммад ибн Ҳож "Мадҳал" номли китобида бу хусусида баҳс юритади.
Ҳофиз "Фатҳул Борий" номли асарида ёзилишича, Жумъа намозидан аввал баъзи жойларда дуо-дуруд ўқилади, баъзи жойларда йўқ. Бу масалада салаф солиҳларга — Исломнинг аввалидаги уламоларга эргашиш керак, дейди. Тарихдан маълумки, муаззин минорада азон айтаётган пайтда Расулуллоҳ минбарда ўтирганлар, хутбани ўқигач, намозни бошлаганлар. Бундан бошқа хатти-ҳаракат кейин пайдо қилинган бадъатдир.
Иқомат айтиш масжид ичида намозга даъватдир. Иқоматнинг иборалари ҳар хил бўлгани учун мазҳаб имомлари ўртасида ихтилоф бор.
Муҳаммад ибн Идрис
Шофеий* мазҳабида "Қод қомати салот" (Намоз ҳозир бўлди) ибораси такрор, ҳолганлари бир мартадан айтилади. Имом Молик ибн Анас* мазҳабида ҳаммаси бир мартадан, Абу Ҳанифа Нумон* мазҳабида эса ҳаммаси икки мартадан айтилади.
*Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий исломда арбаа дейиладиган тўрт мазҳабдан учинчисинши асосчисидир. Шофеий мазҳаби Миср, Ироқ, Сурия, Ҳижоз, Яман, қисман Афина, Ҳиндистон, Хуросонга тарқалган.
*Имом Молик иби Анас Моликий мазҳабининг асосчиси. Бу мазҳаб Мадина, Ҳижоз, Басра, Миср, Марокаш, Судан, Нишопур, Яманда тарқалган.
👇👇

*Абу Ҳанифа Нумон куфалик бўлиб, имом Азам номи билан машур. У кииш тўрт мазҳабдан биринчиси — ҳанафия мазҳаоининг асосчиси. Имом Аъзам ҳижрий 80 (мелодий 699) йили туғилиб, ҳижратнинг 150-йили Бағдодда вафот этган. Ҳанафия мазҳаби бошқаларга қараганда кенг тарқалган. Ироқ, Миср, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Орта Осиё, Хитойдаги мусулмонлар шу мазҳабданёир.
Тўртинчиси Ҳанбалий мазҳаби бўлиб, асосчиси имом Аҳмад иби Ҳанбалдир. У ҳижрийнинг 164 (мелодий 780) йили Бағдодда туғилиб, 241 (мелодий 855) йили вафот этган. Ҳнибалий мазҳаби асосан Ироқ, Сурия, Мисрга кенг ёйилган.
Муҳаммад Хузарий
“НУРУЛ ЯҚИЙН” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

Тавассул ҳақида
Миср фатво идорасининг тавассул ҳақида келиб тушган саволларга жавоблари
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ва ул зотнинг саҳобалари ва аҳли байти вакиллари билан васила қилиш ҳукми.
Давоми.....👇👇👇 https://imon.uz/?p=1526&preview=true
☪ imon.uz @imonuz

АЗОН ВА УНИ БАЛАНД АЙТИШ ФАЗИЛАТЛАРИ
Азон - Ислом дини шиорларидан бири бўлган амалдир. Бошқа динларнинг ҳам ўз ибодатларига чақириғи бўлгани каби, мусулмонларнинг ҳам ибодатлар учун чақириғи бўлмиш азони бордир.
Яҳудийлар ибодатлари учун дуд чалишади. Христианлар қўнғироқ чалишади. Мусулмонлар эса Аллоҳ таолони улуғлашдан иборат бўлган азон калималари билан ибодатга чақиришади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни мазах ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл юритмайдиган қавмлигидандир”.
(Моида, 58).
Шайҳ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Нидо деб, жаҳрий даъватга айтилади. Ушбу оят билан азон Қуръон оятлари ила машруъ бўлгани собит бўлган. Баъзи ақлсиз тоифалар азон айтилганида “эшак овози каби бақиришади”, дейишди ва уларга раддия ўлароқ ушбу оятлар нозил бўлди”.
Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида шундай дейди:
“Азон айтилганда мазах ва ўйин қилувчилар гўёки шайтон каби бўлишиб, ҳадисга кўра шайтон азон овозини эшитганида орқасидан ел чиқариб қочади. Бу тоифа эса, Ислом шиори ва энг афзал ибодат бўлмиш намозга азон айтилса, уни эшитмаслик учун ҳаракат қилишиб, уни мазах ва ўйин қилишар эди”.
“Тафсири Табарий” да шундай келтирилади:
“Суддийдан ривоят қилинади: Мадинада насоролардан бўлмиш бир киши бўлиб, қачон муааззин “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ”, “Гувоҳлик бераман-ки Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир”, деб айтса, “Бу ёлғончи ёниб кетсин-да”, дер эди. Бир куни кечқурун ухлаб ётганида хизматчиси қўлида олов идиш билан кириб, идишдан ўт сачраб, ёнғин бошланди ва ўша насоро киши аҳли оиласи билан ёниб кетиб, ҳалок бўлди”.
Ушбу маълумотлардан биз азонни масхара ва ўйин қилувчилар, унга қарши курашувчилар ҳолати аянчли бўлишини билиб олдик.
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъа ал-Ансорий ал-Мозинийдан ривоят қилинади, унга отаси бундай хабар қилган экан:
“Абу Саъид ал-Худрий унга: “Назаримда сен қўйлар ва даштни яхши кўрасан шекилли. Қўйларинг ичида ёки даштда турган чоғингда намозга азон айтадиган бўлсанг, овозингни баланд кўтар. Зотан, муаззиннинг етиб борган овозини бирор жин, инсон ёки бирор нарса эшитса, қиёмат кунида албатта унга гувоҳлик беради”.
Абу Саъид розияллоҳу анҳу: “Ушбу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман”, деди.
Имом Бухорий ривояти.
Ҳадис сиёқидан ҳар қандай мусулмон киши, қаерда бўлса ҳам, покиза жой бўлса азон айтиб намоз ўқиши, айтганда ҳам баланд овоз билан жаранглатиб айтиши маълум бўлмоқда. Ана шунда уни азон айтганига қиёмат куни эшитган ҳар бир нарса унинг фойдасига гувоҳлик берар экан. Шиори Исломнинг ана шундайин улуғ фазилати бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча ҳўл-у қуруқ гувоҳлик беради”, деб айтдилар.
Абу Довуд ривояти.
Муааззин-азон айтувчининг овози қанчалик узоққа етса, ўшанча мағфират қилинар ва барча эшитган нарсалар унинг азонига шоҳидлик беришар экан.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки намозга азон айтилса, шайтон азонни эшитмаслик учун ел чиқариб, ортига қарамай қочади...”, деб айтдилар.
Имом Бухорий ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Зайд у зотга тушида азон айтиш ўргатилганини айтганида “Боргин-да, уни Билолга ўргат, азонни у айтсин, албатта унинг овози сеникидан баландроқ”, деб айтганлар.
Ушбу ҳадислардан азон улуғ фазилатларга эканлиги, уни айтиш сабабли қиёмат кунида савобларга эга бўлиниши, барча азон овозини эшитганлар у ҳақида гувоҳлик бериши ва азонни баланд овоз билан айтиш улкан фазилатларга сабаб бўлишини билиб олдик.
Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий раҳимаҳуллоҳ азон ҳақида шундай дейди:
“Билмоқ лозим-ки, азон калималари еттитадир.
“Аллоҳу акбар”, “Аллоҳ улуғдир” , яъни Аллоҳ таоло (бирон бир) обиднинг ибодатига ҳожати бўлмаган, улуғ ва беҳожат Зотдир. Мана бу мубҳам бўлган маънони таъкидлаш учун ушбу калима тўрт маротаба такрорланади.
“Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман”. Яъни,

Гувоҳлик бераман-ки: Аллоҳ таоло Ўзининг кибриёлиги ва ибодатлардан беҳожатлиги ила, фақат унинг Ўзигина ибодат қилишга лойиқ бўлган Зотдир.
“Ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ”, “Гувоҳлик бераман-ки: Албатта Муҳаммад алайҳис салом У Зотнинг расулидир”. Яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вассалом Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг расули ва ибодатлар тариқини мубаллиғи (етказувчиси) дир. Ибодатлар Аллоҳ таолога лойиқ ҳисобланиши учун, фақатгина у зот алайҳис-салом таблиғи ва рисолати орқали олинган бўлиши лозим. Суннатга номувофиқ ибодатлар – ибодат ҳисобланмайди.
“Ҳайя алас солааҳ” , “Ҳайя алал фалааҳ”, “Намозга шошилинглар” ва “Нажотга шошилинглар”. Бу икки калималар намозхон бандаларни намозни адо қилишликка ва шу сабабли нажот топишга бўлган чақириқдир.
“Аллоҳу акбар”, “Аллоҳ улуғдир”. Яъни, бирон кимсанинг ибодати ҳам У зотга лойиқ бўлишидан улуғ ва беҳожат бўлган Зотдир. Биронта банда У Зотга лойиқ бўлган ибодатни адо қила олмайди. Аммо, Аллоҳ таоло бандаларнинг ибодатларини Ўз фазли ва раҳмати ила қабул ва мақбул қилади.
“Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳдан бошқа биронта ҳам илоҳ йўқдир”. Яъни, шубҳа йўқ-ки, фақатгина ёлғиз Аллоҳгина ибодат қилиш учун мустаҳиқ Зотдир. Ва бирон кимсадан У Зотга лойиқ ибодат қилиш содир бўлмайди.
Энг улуғ ибодат бўлмиш намозга, мана шундайин энг улуғ калималар ила чақириладики, буни тушуниш, англаб олиш лозим”.
Юқорида келтирилган ҳадис мазмунига кўра, шиори Ислом бўлмиш ушбу азоннинг яна бир фазилати шу экан-ки, уни эшитганда инсоннинг энг ашаддий душмани бўлмиш шайтонлар орқасидан ел чиқариб, азон овози етмайдиган жойгача қочиб қолишар экан. Демак, баралла айтилган азон садолари маълум миқдор вақтгача шайтонларни ҳайдаб солар экан. Демак, микрафонларда баралла янграётган азон садолари юртимизга баракотлар келтиришга, жиноятлар, ёмонлик-шароратларни камайишига сабабчи бўлар экан.
Ушбу маълумотлар биз намозларимизга айтаётган, Ислом шиори бўлмиш азоннинг нақадар аҳамиятли эканига далолатдир. Бугунги кунда Аллоҳни улуғловчи, шайтонларни қувгувчи ушбу азон садолари микрафонлар орқали юртимизда баралла янграмоқда! Ин шаа Аллоҳ бунинг барака ва самараси тезда билиниб, юртимиз масжидларидаги жамоат кўпайиб кетиши, юртимизга баракотлар ёғилиши ажаб эмас. Зеро, осмонида баралла азон садолари янграётган юрт баракотларга тўлиб, тараққиёти янада ривожланишига шубҳа йўқдир.
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

#ДУО
Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга
шундай дедилар: «Қийинчилик пайтларида
айтиладиган калималарни сенга ўргатайми?
«Аллоҳ, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай`а», дегин»
(Аллоҳдир, Роббим Аллоҳдир, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман).
Абу Довуд, Ибн Можа ривояти.

Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.
Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.
1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.
2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.
4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.
5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.
6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.
7) Уйғатгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
mehrob.uz саҳифасидан

Безовта бўлиб, ухлай олмаганда ўқиладиган дуо
Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
(Маъноси : "Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун ҳафтанинг еттинчи Якшанба куни.
Мелодий сана: 2018 йил.
Январъ ойининг 28-куни
Ҳижрий сана: 1439 йил.
Жумодул аввал ойининг
12-куни
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!
☪ imon.uz Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

Бақара сураси, 285-оят.
Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: “Эшитдик ва итоат қилдик (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир”, дедилар.
Ушбу ояти карима ва кейинги оят иккалови ўзларида ушбу суранинг хулосасини мужассам қилгандир. Бу икки оятнинг ҳар бир сўзи улкан маъно англатади. Уларда ақийда, иймон ҳусусиятлари, банданинг ўз Робби билан бўладиган ҳоли, фарз қилинган амалларга муносабат ва бошқалар келган.
“Расул унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам”.
Пайғамбарнинг иймонидай кучли иймон бўлмайди. Чунки у тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб олинган иймондир. Оятда ўша иймонга мўмин бандаларнинг шерик қилиниши улар учун улкан шарафдир.
“Барча, Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига иймон келтирди”.
Бу киёматгача инсониятнинг барчасига йўлбошчи бўладиган умматга ҳос иймондир.
Аллоҳга иймон келтириш исломий тасаввурнинг асосидир. У ҳаётий йўлнинг негизидир. Одоб, аҳлок, иқтисод, сиёсат хуллас банданинг ҳар бир ҳаракати ва нафасининг ҳам асосидир.
Аллоҳга иймон келтиришнинг маъноси - Унинг илоҳликда, тарбиякунандаликда ва ибодатда ягона Ўзи ҳақдор эканини эътироф қилишдир. Инсоннинг қалбига, виждонига, ҳаётидаги ҳар бир ишига хўжайинлик ягона Аллоҳга ҳос, деб эътироф қилишдир. Бу ишларда Аллоҳга ҳеч қандай шерик йўқ.
Унинг яратувчиликда шериги йўқ. Хамма нарсани Ўзи яратган.
Тасарруфотда ҳам Унинг шериги йўқ. Барча ишларни ягона Ўзи тасарруф қилади.
Унинг ризқ беришда шериги йўқ. Ҳаммага ягона Ўзигина ризқ беради.
Унинг фойда беришда шериги йўқ. Ҳаммага фойдани ягона Ўзигина беради.
Унинг зарарли нарсаларни халқ қилишда шериги йўқ. Ҳамма зарар етказувчи нарсаларни халқ қилишни ягона Ўзи амалга оширади.
Борлиқдаги каттаю кичик ҳар бир нарса Аллоҳнинг изни ва иродаси билан бўлади.
Унинг ибодатга ҳақдорликда шериги йўқ. Барча ибодат ва барчанинг ибодати ягона Аллоҳнинг Ўзигадир. Унинг итоатга ҳақдорликда ҳам шериги йўқ. Барча тоат ва барчанинг тоати ягона Аллоҳнинг Ўзигадир.
Унинг бандалар қалби ва виждонига хожа эканлигида ҳам шериги йўқ. Ҳамманинг қалби ва виждонига ягона Аллоҳнинг Ўзи хожадир.
Унинг бандалар ҳаётига раҳнамолик қилишда ҳам шериги йўқ. Ҳамманинг ҳаётий йўлини, қонунларини, иқтисодини, муомалаларини ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи кўрсатиб беради. Шомил иймон, Аллоҳга иймон келтириш худди шуни тақозо қилади.
Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтириш Аллоҳга иймон келтиришнинг ичида бор. Фаришталарга иймон келтиришга Аллоҳ буюрган. Шунинг учун ҳам иймон келтириш лозим бўлган барча нарсалардан олдин Аллоҳга иймон мустаҳкам бўлиши керак, дейилади. Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтириш ҳис этиш аъзолари таъсирига тушмайдиган, улардан юқори бўлган ғайб нарсаларга иймон келтиришнинг бир қисмидир. Инсонни яратган Аллоҳ унинг табиатида ғайб нарсаларга қизиқиш борлигини билганидан, ушбу ғайбий нарсага-фаришталарга иймон келтиришга буюрган.
Ўзи билан доимо фаришта бирга юришига, яхши-ёмон барча ишларни ёзиб боришига ва фаришталарнинг бошка хусусиятларига иймон келтирган одам фақат яхшилик қилиб, ёмонликдан четда бўлади. Бундай ҳис-туйғу эса ҳар бир одам боласи учун зарурдир.
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсалардан бири ҳам ғайбий нарсаларга, жумладан, фаришталарга ишонишдадир. Бундай иймони бор инсон ҳис этиш аъзолари чегарасида тор жойда ўралиб қолмайди. Балки тасаввур доираси чексиз бўлади.
Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш ҳам Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймондан ўсиб чиқадиган иймондир. Илоҳий китобларга иймон келтиришга Аллоҳнинг Ўзи буюрган. Аллоҳга ишонган одам Ундан келган хабарларга ҳам ишониши керак.
Аллоҳнинг Пайғамбарларига иймон келтириш ҳам Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймондан ўсиб чиқадиган иймондир. Пайғамбарларга иймон келтиришга Аллоҳнинг Ўзи буюрган. Аллоҳга ишонган одам Унинг Пайғамбарларига ҳам ишониши керак.
....👇

“Унинг Пайғамбарларидан бирорталарини ажратмаймиз”.Яъни Аллоҳ юборган барча Пайғамбарларга бирдек иймон келтирамиз. Бирорталарини ажратиб кўймаймиз. Шундай қилиб, мусулмон уммати ҳамма Пайғамбарликларнинг ягона ва оҳирги меросхўри бўлиб қолган.
Иймон неъматидек улуғ неъмат мусулмонларга насиб қилган. Бу иймон уларни икки дунё саодатига етказади.
“Ва эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар”.
Буларни фақат Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига ва Пайғамбарларига ҳақикий иймон келтирган кишиларгина айта оладилар.
Аллоҳ томонидан келган ҳар бир нарсани эшитиш, Аллоҳдан бўлган ҳар бир амрга итоат қилиш ҳақикий мўминнинг ишидир.
Аллоҳдан келган ҳар бир хабарни эшитиб, ҳар бир амрга итоат қилиб туриб, яна мўмин киши ўзида нуқсон борлигини ҳис қилади ва:
“Эй Роббимиз, мағфиратингни сўраймиз”, дейди. Эътибор қилинг-а, аввал эшитиш, кейин итоат қилиш ва ниҳоят, мағфират сўраш. Баъзи бир гумроҳлар эшитмайди ҳам, итоат қилмайди ҳам, лекин мағфиратни даъво қилади.
Мўмин кишининг бунчалик серташвиш бўлишига сабаб бор, чунки у қайтиб бориш Аллоҳнинг Ўзига эканлигини жуда яхши билади.
Банда эшитишга ва итоат қилишга доим тайёр тургани билан Аллоҳ таоло унинг тоат даражасини, нимага қодиру нимага қодир эмаслигини яхши билади ва унга тоқатидан ташқари таклиф қилмайди.

Ассалому алайкум. Чой дамлангандан кейин уни уч маротаба қайтариш борасида тушунча берсангиз. Исломда бу бор нарсами, қайтариш бўлса унда нима мақсад бор, қайтармасдан ҳам ичса бўладими? Жавоб учун раҳмат
Жавоб
Ва алайкум ассалом.Буни борасида шариатда ҳеч қандай кўрсатма йўқ.Бу ишлар урфда вужудга келган ишлар бўлиб уни шариатга боғламаслик керак.Қандай ҳолда ичсангиз ҳам бўлаверади.
ЎМИ фатво ҳайъати.

Ассалому алейкум умрингиз зийода болсин.Тушимда 3 марта азроил алайхи саломни курганман. Аввало кимлигини фарклай олмаганман, кимсан деб сораганимда азроил мен боламан деб жавоб берган ва тушимда жонимни олиб койган. Учаласидахам бир хил ходиса боган. Кегингисида жаброил алайхи салом билан болган. Жаброил алайхи саломлигини узини айткан. Сухбатимиз шундай давом эткан: шундай буюк зотни мени бир оддий бандисида нима вазифаси бор экан деб сураганимда. У сени кунин битди азроил оркамда турибти обкеткани келдик деб жавоб берган. Ва мен шу холатда йиглаб товба килиб тайормаслигими айтиб, ота онамни розилигини олволишим керагини айтдим. Оллохим броз вахт беришини илтижо килгандим ва шунда улар гойиб болган. Бу тушка мана 3йил болди. Охирги 4ойдан бери назаримда ажалим якинлашкандай болаверади, куркув ураб олган. Хайолимдан улим кетмей колган. Нима маслахат берасиз. Бу тушларнинг маноси канака болиши мумкун.
Жавоб
Ва алайкум ассалом.Ўлимни эслаб унга тайёргарлик кўриб юриш яхши,лекин тушингизга жуда ҳам суяниб тушкунликка берилиб қолишингиз тўғри эмас.Чунки ҳар банданинг Аллоҳ таола тарафидан белгилаб қўйилган муддати бордир.

Assalomu Aleykum aziz ustozlar! Savolim shundan iboratki erkak kishini sochi to'kilsa, o'rniga soch ektirsa bo'ladimi? Javob uchun oldindan rahmat?
Жавоб
Ва алайкум ассалом! Ҳа, тўқилган сочларнинг ўрнига соч эктириш жоиздир. Чунки бу айб кўринган нарсани асл ҳолига келтириш ҳисобланади, яъни, Аллоҳ яратган хилқатни ўзгартириш эмасдир.