#Биласизми
Тананинг «ёлғон ёки рост гапириш» қарорига жавобгар қисми
كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعًۢا بِٱلنَّاصِيَةِ (١٥)
نَاصِيَةٍ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٍ (١٦)
«Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз! Ёлғончи, хатокор пешонасидан!» (Алақ сураси, 15-16-оятлар)
Инсон мияси тўрт асосий қисмдан иборатдир, улар: фронтал лоб, париетал лоб, темпорал лоб ва оксипитал лоблардир. Миянинг олд қисми бўлган «фронтал лоб» — мулоҳаза қилишда, ҳаракат қилишда, эмоциялар ва тил билан боғлиқ вазифаларда иштирок этади. У, ҳаракатни мувофиқлаштирувчи ва режалаштирувчи мотор пўстлоғини (cортех), мураккаб (когнитив) вазифаларга жавоб берадиган «префронтал cортех»ни ва сўзлашиш учун жавоб берадиган «Брока ҳудуди»ни (Броcаъс ареа) ўз ичига олган.
❗️Илмий манбалар миянинг «префронтал cортех» қисмига қуйидагича изоҳ беришган: «афтидан», «префронтал cортех»нинг электрик қўзғалиши бизнинг ёлғон гапириш қобилиятимизни оширади. Миянинг бу қисми, бошқа вазифалар қатори, ёлғон ёки рост гапириш қарорига жавобгар бўлиши мумкин. «Префронтал cортех»нинг юқори фаоллиги, биз ёлғон гапириш ёки гапирмасликни қарор қиладиган жараённинг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Аммо бу бизга ёлғоннинг ўзи ҳақида маълумот бермайди.”
❗️Миянинг ушбу қисми ва унинг функциялари ҳақидаги маълумотлар билан ўн тўрт аср муқаддам нозил бўлган Қуръони Каримдаги бир неча оятлардаги сўзлар орасида кучли ўхшашлик бор. Замонавий тиббиёт олимлари бу маълумотларни фақат бир неча ўн йил олдин аниқлашган, холос.
❗️Ёлғон бошнинг пешона қисмида шаклланишини 14 аср аввал яшаб ўтган, ёзишни ҳам ўқишни ҳам билмаган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаердан билганлар? Бу гапларни у зот тўқиб чиқарган эмаслар. Шубҳасиз, Қуръон — Аллоҳ таолонинг мўъжиз Каломидир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шунда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар уни қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгиси зоҳир бўлади.
6. Қалби мулойим бўлади.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтади.
8. Дўзахдан нажот топади.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён туради».

#Биласизми!
ТИЛ СУЯГИ
Фақат биргина суяк бошқа суяк билан боғланмаган
📌 Одам тили — шиллиқ парда билан қопланган мускулдан иборат. Овқатни чайнаш, ютиш ва гапиришда қатнашади. Тил 3 қисм: тор қисми — тил учи, бирмунча кенг ва қалинроқ қисми — тил негизи (илдизи), бу 2 қисм ўртаси — тил танасига бўлинади. Тилнинг асосий қисмини чин ва скелет мускуллари ташкил этади. Чин мускуллар узунасига, кўндаланг ва вертикал йўналишда. Тилни суякларга бириктирадиган скелет мускуллари эса жуфт энгактил, энгактил ости ва бигизсимон ўсиқ мускулларидан иборат бўлиб, Тилнинг осон ҳаракат қилишига ёрдам беради.
📌 Инсон скелетидаги барча суяклар ҳам бир-бирига боғланган эмас. Булардан бири — тилости суягидир. Ушбу суяк одамларга гапириш, нафас олиш ва ютинишда хизмат қилади.
Тилости суягини синиши жуда кам ҳолларда учрайди ва ўлимдан кейинги текширувда тилости суягининг синиқ ҳолда топилиши марҳум бўғилганини ёки осилганини англатиши мумкин.
هَـٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِی مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِینَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّـٰلِمُونَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ
«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

#БИЛАСИЗМИ
ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР
• Қуръони карим оятлари эркак ва аёлни тенглаштирган: “эркак” сўзи 24 маротаба тилга олинган бўлса, “аёл” сўзи ҳам шунча тилга олинган.
• Қуръони каримдаги энг узун сура “Бақара”. Энг қисқа сура эса “Кавсар” сурасидир.
• Ашаддий мушрик Абу Жаҳл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган муқаддас Қуръон оятларини яширинча эшитиб юрган. Чунки унга ояти карималарни тинглаш ёққан.

#БИЛАСИЗМИ?
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЪЗИ САБАБЛАРИ:
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
Каналга уланиш учун
устига босинг!👇

#Биласизми?
ШИФО ОЯТЛАРИ
"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).
6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Қуръоний хулқлар:
1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).
2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).
3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг)!» (Шуаро сураси, 215-оят).
4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).
5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).
6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).
7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).
8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).
9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим, (улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!
10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).
11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).
Манба: "Ҳикматлар" китоби.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.
️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

МЎМИНЛИК ШАРАФИГА КИМЛАР ҲАҚЛИ
ٱلتَّئِبُونَ ٱلۡعَٰبِدُونَ ٱلۡحَٰمِدُونَ ٱلسَّئِحُونَ ٱلرَّكِعُونَ ٱلسَّجِدُونَ ٱلۡأٓمِرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱلنَّاهُونَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡحَٰفِظُونَ لِحُدُودِ ٱللَّهِۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ (١١٢)
«Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!»
(Тавба сураси, 112-оят).
Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар:
«Тавба қилувчилар» — билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қилиб қайтадилар. Гуноҳларга чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар.
«Ибодат қилувчилар» – Роббларига доимий равишда, ихлос билан ибодат қиладилар, Унинг амрларини бажариб, наҳйиларидан қайтадилар.
«Ҳамд айтувчилар» – яъни Аллоҳ таолога ҳамду сано ва мақтовлар айтиб, шукр қилиб яшайдилар.
«Рўза тутувчилар» — бу ҳам мўмин банданинг энг улкан сифатларидандир. Аллоҳнинг розилиги учун ўз ихтиёри билан емоқ-ичмоқ ва турли лаззатли ҳамда шаҳватли нарсаларни тарк этиш олийжаноб сифатдир.
«Рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар» – намоз ўқувчилар, яхшилаб ўқувчилар. Намоз диннинг устуни бўладию, мўмин кишининг асосий сифати бўлмасмиди?
«Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар» – буни шариат тилида амру маъруф, наҳйи мункар дейилади, яъни мўмин киши фақат ўзини ўйлайдиган худбин шахс бўлмайди. Балки ўзига етган яхшиликларнинг бошқаларга ҳам етишини ўйлайди. Бунинг учун амалий ҳаракат ҳам қилади. Чунки Ислом дини унга ўзгаларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришни фарз қилгандир.
«Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир». Дунёдаги ҳар бир яхшию ёмон ишни Аллоҳ таоло Ўз дини орқали баён қилиб, чегаралаб кўрсатиб қўйгандир. Мўмин инсон ана ўша чегаралардан чиқмайди. Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларига тўғри амал қилиб яшайди. Ушбу сифатларга эга бўлганлар – мўминлардир. Эй Пайғамбар:
«Ва мўминларга хушхабар бер!» Мазкур сифатларни ўзларида мужассам қилганлари учун улар икки дунёнинг саодатига сазовордирлар.
"Тафсири Ҳилол" китобидан.

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:
1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.
2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.
3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.
4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.
Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz