imon.uz
4.52K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_hadislari | 15-Hadis

🌙 Jannat eshiklari ochilur va hech qachon yopilmas....

🤲 #Allohim_bizni_Ramazonga_yetkaz!

manba: islom.uz
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
РЎЗАДОР ДЕБ КИМНИ АЙТАДИ?

– Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган
киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий
аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни
сўзламайди.
– Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл
урмайди.
– Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
– Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан
манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан
омонда бўлсин.
– Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган
ҳақиқий рўзадир.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТИШ УЧУН “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🔸 Аввал хабар берганимиздек
, айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг I йиғилишида иштирок этиш учун 🇹🇷 Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибдилар.

Бугун, 15 апрель куни муфтий ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда жума намозини адо этиш учун қадимий ва бетакрор 🕌 “Аё София” масжидига ташриф буюрадилар.

🟢 Мазкур сафарга оид муҳим янгиликларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ РАМАЗОНДАГИ АЖРИ

Рамазонда аёлларнинг ажри нақадар улкан бўлмаса?!
Улар учун рўза тутиш ажри, хонадон юмушларидаги ажр
ва рўзадорни ифтор қилдиришдаги ажр!

Аллоҳим! Заифаларга раҳм қил ва Ўзинг уларнинг
чанқоқликларига барҳам бер!


Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Инсон золимдир

Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у
(инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган сифат, одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ
"ИЛОҲИЙ ИШҚ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
БУ КИМСАДАН ЭҲТИЁТ БЎЛ

"Одамлар сўзларини сенга етказиб турадиган кимсадан эҳтиёт бўл. Бу кимса албатта сенинг гапларингни ҳам бошқаларга етказиши бегумондир".

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.

Одамларнинг сўзларини бошқаларга етказиб роҳатланадиган тоифалар авваллари ҳам бўлган. Ҳозирги кунларда эса жуда кўпайиб кетди.
Бу тоифа дўст тутишга умуман нолойиқ бўлиб, ҳеч қачон самимий бўлишмайди.
Кимларнингдир биз ҳақимиздаги сўзларини етказар экан, бирон сўз айтишимизга маҳтал бўлиб туради. Айтсак, бошқаларга уни ҳам етказиши шубҳасиздир.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳузурига бир кимса келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда номақбул гапларни сўзлади, деди.
Шунда буюк имом:
- Агар ростан сўзлаган бўлса ҳам, буни менга айтишнинг нима кераги бор?
У кимса камондан менга ўқ отиб, ўқи тегмаган экан. Сен ўша ўқни олиб, юрагимга санчаябсан.
Хоҳласанг тавба қилишинг мумкин, деди.

Оят ва ҳадисларда чақимчиликдан қайтарилган.
Лекин, шунақа чақимчи инсонларга иғво ва фасодларига йўл қўйишдан ҳазир бўлайлик.

Зотан, бировга вафо қилмаган кимса, бизга ҳам ҳеч қачон вафо қилмаслиги шубҳасиздир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам тавба эшиги қиёмат куни ва ўлим ғарғарасигача очиқлигини айтганлар.


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Ташриф #Хатми_Қуръон

Бугун 15 апрель куни Жиззах вилояти бош имом-хатиби Ш.Рашидов туманидаги "Жиззахлик" жоме масжидига Хуфтон намозига ташриф буюриб, "Хатми Қуръон фазилати" тўғрисида намозхонларга маъруза қилиб бердилар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz|Telegram|Facebook|Youtube|Jizzaxhanafiy
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ

Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

16-апрель Шанба кунги тақвим
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(04:17 --- 19:09)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
Савол: Ҳайз кўрган аёл рўза тутиши мумкинми?

Жавоб: Ҳайз, нифос кўрган аёл рўза тутиши, ёлғиз қолганида ҳам рўзадор каби еб-ичишдан ўзини тўхтатиб туриши ҳаром саналади. Одамлар орасида эса ўзини еб-ичишдан тийиб, рўзадорга ўхшатиб туриши рамазонга ҳурмат ва ҳаё саналади.


┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик узоқ қилади», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Изоҳ: «Етмиш кузлик» дегани етмиш йиллик масофачалик дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_hadislari | 15-Hadis

🌙 Jannat eshiklari ochilur va hech qachon yopilmas....

🤲 #Allohim_bizni_Ramazonga_yetkaz!

manba: islom.uz
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz|Telegram|Facebook|Youtube|Jizzaxhanafiy