imon.uz
4.12K subscribers
10.5K photos
1.79K videos
22 files
20.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ЭСЛАТМА:

Рўзадор учун агар уни биров сўкса ва уришса «мен рўзадорман» деб айтишлиги ҳадисда зикр қилинди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам «Рўза (дўзахдан) қалқондир. Унда фосиқлик қилманг ва жоҳиллик қилманг. Агар унга биров сўкса ё урушса икки марта «мен рўзадорман» деб айтсин» деганлар.
Имоми Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

«Мен рўзадорман» деган сўз қандай айтилиши устида ҳам уламолар ихтилоф қилишган. Биринчи қавлга кўра: Рўзадор буни тили билан овоз чиқариб айтади. Сўкаётган ва уришаётган киши эшитиб тўхтатиши учун.
Иккинчи қавлга кўра: Рўзадор буни овозсиз секин айтади. Ўзига ўзи рўзадорлигини эслатиб қўйиш учун. Учинчи қавлга кўра: Агар бу рўза фарз рўза бўлса, унда тили билан овоз чиқариб айтади. Агар бу рўза нафл рўза бўлса, унда махфий айтади. Бунга сабаб агар бу нафл рўза бўлса риёдан узоқроқ бўлиши учун дейилди.

Шайхулислом Ибн Таймийя айтадилар: Ҳадиснинг мазмунига кўра овоз чиқариб айтишлик тўғрироқдир. Бу аниқ бир калимадир ва у тилсиз айтилиши имконсиздир. Калом бошқалар эшитадиган сўздир. Тили билан «мен рўзадорман» деса, унинг раддия қилишдан тўсаётган узри аён бўлади. Тажовуз қилаётганга ҳам бир эслатма бўлади.
(Минҳожуссунна асаридан 5 жуз 197 саҳифа)

Ва яна унинг сўзларидан, агар рўзадорни сўксалар у тили билан «мен рўзадорман» дейиши жоиздир. Бу рўзаси фарз рўзами ёки нафлми фарқи йўқ.
(Ал ихтиёрот китоби 108 саҳифа)

Рўзадорнинг «Мен рўзадорман» деб овоз чиқариб айтишида 2 та фойда бордир:

1 фойда: «Мен рўзадорман» деганда, сўкилаётган киши сўкаётган кимсага қарши туришга ожизлиги сабабли эмас, балки рўзадорлиги сабабли қарши турмаётгани маълум бўлади. Чунки, ожизлиги сабабли қарши турмаётган бўлса, бошқалар олдида шарманда бўлиши мумкин.

2 Фойда: Бу билан сўкувчига рўзадор одам бировни сўкмаслигини эслатиб қўяди. Нимагаки, у сўкувчи ҳам рўзадор бўлиши мумкин ва икки рўзадор ҳам рамазонда сўкишишдан эҳтиёт бўлмоқлари лозим.

Рўза тарбия мадрасасидир. Ювошликни, сабрни ва сидқни (тўғрисўзлиликни) таълим беради. Макоримул ахлоқни ва сўз ва амалларнинг яхшисини ҳис қилдиради. Рўзадор сўкмайди, беҳуда ва ёлғон сўз гапирмайди ва ғазаб қилмайди. Алдамайди ва ваъдага хилоф қилмайди. Амалларни вақтидан кечиктирмайди. Унинг тили зикрда ва сукут қилганда қалби фикрда бўлади. Рўзанинг вақти ҳам қисқадир. Агар киши шу қисқа муддатни ҳам шу каби рўзанинг савобига таъсир қилувчи ва ҳақиқатини кетказувчи нарсаларга сарф қилса адашган бўлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб

РАМАЗОНДА ИНСОН ВАФОТ ЭТСА...

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ёшлигимда рўза пайтда инсон вафот этса жаннатий бўлади, деб эшитгандим. Бу гап ростми? Агар у одамнинг гуноҳлари кўп бўлсачи?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу, иймон ва солиҳ амалларга боғлиқ. Рамазон ойида қанча-қанча иймон келтирмаган бутпараст ва кофирлар ҳам вафот топишади. Оят ҳадислар асосида уларни ҳеч қанақасига жаннатий деб бўлмайди. Фосиқларни ҳам. Жаннатий бўлиш қайси кун ёки ойда вафот топишга боғлиқ эмас, балки иймон ва солиҳ амалларга боғлиқ. Албатта агар мўмин бўлса, рамазон ҳурмати ва файз-баракотидан насиба ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
УМИД!

Эрталабгача бу ҳаётда бормизми, йўқмизми, бунга кафолат беролмаймиз, лекин кечқурин эрталаб уйғониш учун соат қўнғироғини керакли вақтга қўямиз. Бу УМИД дейилади..!

Жаннатга киришга ҳам барча инсонлар УМИД қилади, лекин кўплари савоб иш ва ибодат қилмайди... Қизиқ, унда нимага УМИД қилар экан...? Қирғоқ бўйида балиққа умидвор бўлиб ўтирса-ю, сувга қармоқ ташламаса, ўз-ўзидан балиқ келиб қўлга илинармикан?
ТАФАККУР қилиб кўринг...

Илҳом Қаҳҳоров.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ

Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

17-апрель якшанба кунги тақвим
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(04:15 --- 19:10)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
https://t.iss.one/imonuz
imon.uz pinned a photo
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
МОҲИЯТ НИМАДА?

САВОЛ: Нега доим ифторликни тезроқ қилишга, саҳарликни эса кечиктиришга тарғиб қилинади? Бунинг боиси нима?

ЖАВОБ: Ифторликни тез, саҳарликни кеч қилиш деганда уларни белгиланган вақтдан аввал ёки кейинга суриш эмас, балки Аллоҳ таолога ўзининг ожизлигини изҳор этиб, саҳарликнинг охирги вақтига қадар еб, вақти кирган заҳоти тўхташ, ҳамда ифторнинг илк вақти кирган заҳоти оғиз очиш назарда тутилади.

Бу икки қоида «Мен оғзимни эртароқ ёпаман», «Мен сал туриб очарман» деб, саҳарлик ва ифтор вақтини писанд қилмаслик, ибодатни енгил санаш каби КИБР аломатларининг олдини олишдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Рамазон киришидан олдин: «Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан», деб айтар эдинг. Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!
Рамазон ҳали олдинда, шошиб қол!


Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб

САВОЛ: Ассалому алайкум. Шу йилги закотни тарқатиб бўлган одам, яна закотга ҳақдор одамни учратса ва унга кейинги йилги закотни ҳисобидан закот берса бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бир неча йиллик закотни олдиндан бериш жоиздир. Шунга кўра закотни адо қилиб бўлган киши келаси йил учун ҳам олдиндан закот берса бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon_hadislari | 15-Hadis

🌙 Jannat eshiklari ochilur va hech qachon yopilmas....

🤲 #Allohim_bizni_Ramazonga_yetkaz!

manba: islom.uz
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЁТИЙ ҚИССА

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.

Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.

Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»

Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.

Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.

Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.

Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!


©Умму Амина таржимаси
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
ЭҲТИЁТ БЎЛ!

Кундузи рўза тутиб, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларнинг ҳожатини чиқариб юрсанг-да, кейин бошқа бир кишилар келиб, барча ҳасанот ва яхшиликларингни олиб кетишидан эҳтиёт бўл!

ҒИЙБАТ ҚИЛИШДАН САҚЛАН!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб

САВОЛ: Ассалому алайкум. Онам беморликлари сабабли рўза тутмадилар. Мен онам учун фидя берсам бўладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Агар онангиз соғлиги туфайли рўза тута олмаса, сиз онангиз номидан фидя беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
БАҲОНА ҚИЛМАЙ ҚЎЯҚОЛ, ЭЙ НОДОН!

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан. Йигит:
-Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган,- деди. Шунда мен:
-Шунинг учун намоз ўқимайсанми?- десам, «Ҳа», деди. Мен:
-Унда нима учун овқат еяпсан?- дедим.
-Нима учун емай?!- деди у ҳайрон бўлиб. Мен:
-Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор,- дедим.
-Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!- деди. Мен:
-Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?- дедим.

Изоҳ: Шундай гапларни айтиб юрувчи кишилар, аслида, ўзининг дангасалигини, гуноҳлар ичида юрганлигини оқлаш учун баҳона қилади, холос. Ҳар бир банда ўз амали учун ўзи жавоб беради, шунинг учун бошқаларни баҳона қилмай қўяқолайлик.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ

Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

18-апрель душанба кунги тақвим
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(04:13 --- 19:11)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
САВОЛ: Ассалому алайкум. Нафақадаги эркак киши ўз қизига ва набираларига закот берса бўладими? Қизи бошқа хонадонда яшайди, рўзғори ҳам бўлак?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Закотни фарзандга, набирага, ота-онага ва аёлига бериш мумкин эмас. Қайнота закотини куёвига бериши жоиздир. Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
АЙЁР ДУШМАН ХУРОФОТ ВА ИЛМСИЗЛИКДАН ФОЙДАЛАНАДИ!

Ньюдеҳлида Британия элчиси ўз машинасида мамлакат консули билан кетаётган эди. Йўлда бир талабанинг сигирни тепаётганини кўриб қолишди. Элчи ҳайдовчига дарҳол машинани тўхтатишини буюрди. Машинадан ялангоёқ тушиб "муқаддас" сигир томон югурди. Уни тепаётган йигитни итариб юбориб, сигирни баданини силаб-сийпалаб, йўловчиларнинг кўз ўнгида сигирдан авф-мағфират сўрай бошлади. Оломонни ҳайрон қолдириб сигирнинг сийдигига чўмилди, юзларига суркади.

Бегона бир кишининг сигирни бунчалик икром қилганини кўрган ҳиндлар сигирга сажда қилишди. Кейин сигирни тепган талабани янчиб ташлаш учун унга ташланишди.

Кийимларидан сийдик томиб турган ва сочлари ҳўл элчи машинага келиб консулнинг ёнига ўтирди. Консул жирканиб туриб сўради:
-Сиз ҳақиқатдан ҳам сигирга ибодат қилаяпсизми?!

Элчи жавоб берди:
-Жаноб! Талаба йигитнинг сигирни тепиши бу уйғониш ва биз хоҳлайдиган ақидани тепишидир. Агар ҳиндларнинг ақидани тепишларига индамай қараб турсак улар эллик йил илгарилаб кетишлари мумкин. Ана шунда биз борлиғимиз ва ҳаётий манфаатларимизни бой берамиз. Бу ердаги биринчи вазифамиз ҳеч қачон бунга рухсат бермасликдир. Зеро биз билимсизлик, хурофот, ахмоқона ақида бошқа жамиятларни бўйсундириш учун асосий қуролларимиздан бири эканини биламиз.

©Абдулқодир Полвонов
Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
УНДА СИЗ СЎРАЙСИЗ...
(Ибратли ривоят...)

Бир бола жума намозидан қайтиб келаётган эди, йўлда бир даҳрий (Худога ишонмайдиган, атеист) киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:
– Болакай, қаердан келяпсан?
– Жума намозидан қайтяпман.
Даҳрий билиб турса ҳам боладан яна сўради:
– Жума намозида нима қилдинг?
– Имом домланинг хутбасини эшитдим.
– У хутбада нималарни гапирди?

– Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.

– Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?!

– Мен аввало имомнинг гапларига албатта ишонаман. Кейин, иншааллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан ҳам сўраб оламан.

– У жаннатга тушмаса-чи?
– У ҳолда сиз сўрайсиз...

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
САДАҚА - ҲУЖЖАТ

“Садақа – ҳужжат”. Садақа имоннинг саломат эканини исботловчи ҳужжатдир.

Чунки мунофиқлар ҳам намоз ўқишса-да, лекин эътиқоди тўғри бўлмагани боис, гарчи мол-дунёлари кўп бўлса ҳам, садақа қилишни ўзларига оғир олади. Чунки бой киши ўз молидан садақа қилиб юрса, қиёмат куни сўроқ қилинаётганда моли унинг фойдасига ҳужжат бўлади.

Баъзилар: “Садақа инфоқ-эҳсон қилувчи бандага далил бўлиб, у молини сарфлаш хусусида саволга тортилмайди”, дейишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz