imon.uz
4.51K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Кун_ҳадиси
#Ҳадисни қалбга муҳрла!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Золим ёки мазлум бўлсин, биродарингга ёрдам бер», деганларида, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг расули, мазлумга-ку ёрдам бераман, золимга қандай қилиб ёрдам бераман?» деди. Шунда у зот: «Зулмдан уни тўхтатсанг ёки манъ қилсанг, ана ўша ёрдамдир»
, дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши бирор яхшилик қилса, Аллоҳ таоло охирати учун яхшиликларини захира қилиб қўяди ҳамда тоати қилишига ярашасини дунёда ҳам ризқ қилиб беради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:

«Аллоҳ таоло: «Эй, Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим.

Эй, Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман.

Эй, Одам боласи, агар Менга ерни тўлдирадиган гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарса билан Менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман», деди».


Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига яқинлаштириб, бир томонини қўйиб тўсади-да, гуноҳларига иқрор қилади ва уларни биласанми?- дейди. У мўмин: “Ҳа, эй Раббим! деб гуноҳларига иқрор бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унга қарата: “Дунёда ўша гуноҳингни яширган эдим. Бу кунда ўша гуноҳларингни кечираман”, дейди ва унга яхшиликлар китобини берилади...”.

Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: “Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади", дедилар".

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар ерда ёмонлик зоҳир бўлиб, пайдо бўлса, Аллоҳ таоло ер аҳлига балосини туширади.
Агар уларнинг ичларида солиҳ кишилар бўлса, одамларга етган бало уларга ҳам етади. Сўнгра (солиҳлар) Аллоҳнинг раҳматига қайтишади"
, деб айтдилар.

Имом Табароний "Мўъжам ал Авсат"да ривоят қилганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлардан бир одам у кишига: «Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор, сизлар уни ўқийсизлар. Агар биз, яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида эди, ўша кунни байрам қилиб олар эдик», деди. «Қайси оят?» деди. «Бугунги кунда динингизни мукаммал қилдим, сизга Ўз неъматимни батамом қилдим ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», ояти», деди. Шунда Умар: «Биз ўша оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган кун ва жойни жуда яхши биламиз. У зот жума куни Арафотда тик турган эдилар», деди».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизни улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат
куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Дўстларингизни таклиф қилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир
кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик узоқ қилади», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Изоҳ: «Етмиш кузлик» дегани етмиш йиллик масофачалик дегани. Бу ўзбек тилидаги «Етмиш баҳорни қарши олди», деган жумлага ўхшайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ РЎЗАДОР ҲОЛЛАРИДА КУН КАТТИҚ ИСИГАН ПАЙТДА УСТИЛАРИДАН СУВ ҚУЙГАНЛАРИ

Бунга куйидаги хадислар далил бўлади:
Абу Бакр ибн Абдурахмон розияллоҳу анҳу баъзи сахобалардан шундай ривоят келтиради: "Мен Расулуллоҳни тепаликда кўрдим. У зот рўзадор ҳолларида чанқоқлик ёки иссикдан устларидан сув қуяётган эдилар”.

Бу танага раҳм қилиш, нафсга енгиллик бериш, ва уни ибодатга фаол бўлишга ундашдир. Чунки рўзадан кўзланган асосий мақсад – Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш ҳамда хузуъ туфайли нафс яхши кўрган ва лаззатли бўлган нарсаларни унга тақдим қилишдир. Нафсни азоблаш, унга озор бериш ва уни қорайтириш эмас.

Ғусл қилиш ва кийимни ҳўллаб олиш ҳам бошдан сув қуйишнинг ҳукмидадир.

“Расулуллоҳ алайҳиссалом рамазонда” китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
‌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

1) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

(Имом Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

ҚУРБОНЛИК

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Каналга уланиш👇🏼
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

‌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

1) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

(Имом Муслим ривояти)


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1.Саломга алик олиш.
2.Касални бориб кўриш.
3.Жанозага эргашиш.
4.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5.Акса урганга жавоб қайтариш",
дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:" Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1.Йўлиққанда салом бериш.
2.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3.Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4.Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5.Касал бўлса, бориб кўриш.
6.Жанозасида қатнашиш".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан: ўргатган ва тарқатган илми, ортидан қоладиган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган Қуръони, бино қилган масжиди, ғариб мусофирлар учун қурган уйи, оқизган ариғи ёки ўз молидан қилган жорий садақаси бордир. Соғлик ва тириклик чоғида мазкур нарсаларни қилса, уларнинг савоби ўлимидан кейин ҳам етиб туради", дедилар".

Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Ҳузайма ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:
Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки” деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра:
“Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур”, дедилар”.


Насаий ривоят қилган

Банда учун жаннатнинг эшиклари очилишига моне бўладиган етти катта гуноҳ қуйидагилар:
1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таологи ширк келтирмоқ.
2. Аллоҳ қатлини ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмоқ.
3. Етимнинг молини емоқ.
4. Рибодан мол топиб емоқ.
5. Сеҳр билан машғул бўлмоқ.
6. Урушда орқага қараб қочмоқ.
7. Мўмина, покиза аёлларни зинода айбламоқ.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:
«Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатувчи кишидир»

(Имом Бухорий ривояти).

https://t.iss.one/imonuz