imon.uz
4.45K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Ризқдаги сир

Ашобдан Нофий ривоят қилади:
Мен тижорат молимни Шом ва Мисрга юборардим. Иттифоқо бир сафар молимни Ироққа юбордим ва келиб мўминларнинг онаси Ҳазрати Оишага дедим:
- Молимни Шомга юборар эдим. У ерни қўйиб бу сафар Ироққа юбордим, нима дейсиз?
- Бундай қилма. Сенга эски тижорат жойингга нима бўлди? Зеро, мен Аллоҳ Расули (с.а.в.) “Аллоҳ бирингизга бир жойдан ризқ бераётган бўлса, аҳволи бузилмагунча ёки иши тескари кетмагунча у ишни ташламасин” деганларини эшитганман”.


Ибн Можадан ривоят қилинади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Олиймақом таваккулчи

Ҳижрий ўттиз иккинчи сана.
Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шарҳи.
Ўша пайтдаги Ислом давлати бошлиғи, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шаҳар кўчалари бўйлаб юриб кетмоқдалар.
У киши кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечорахол чўпонча Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бетоб бўлиб қолганларини эшитиб, ташвишга тушдилар.
Абу Зобядан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Масъуд ўлим тўшагида ётганида Усмон ибн Аффон кўргани келди ва унга:
• “Нимадан шикоятинг бор?” деди.
• “Гуноҳларимдан”, деди.
• “Нимани хоҳлайсан?” деди.
• “Роббимнинг раҳматини”, деди.
• “Сенга табиб юборайми?”, деди.
• “Табиб (Аллоҳ) Ўзи касал қилди”, деди.
• “Атоингни беришни буюрайин”, деди.
• “Тириклигимда ўзимни тийдим. Ўлимим олдида унга ҳожатим йўқ!” деди.
• “Қизларинга керак бўлар”, деди Усмон.
• “Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Мен уларга ҳеч камбағаллик етмаслигидан умидворман. Қизларимга ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик кўрмайди”, деганларини эшитганман”, деди”
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида ҳам ҳар бир нарсада Аллоҳ таолога суяниш қандай бўлиши борасида дарс ўтдилар.

“Руҳий тарбия” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Насиҳат

Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Очларни тўйғизингиз, беморлар ҳолини сўрангиз ва асоратга тушиб қолганларни озод айлангиз!» — деб айтганлар.
Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмакни буюрдилар.

«Қуйидагиларни одат қилингиз!» — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни.
2. Касални бориб кўрмоқни.
3. Чақирилган жойга бормоқни.
4. Мазлумга ёрдам бермоқни.
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни.
6. Саломга алик олмоқни.
7. Акса урган киши«Алҳамду лиллоҳ» деса, унга«Йарҳамукаллоҳ» демоқни.


«Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар:
1. Кумуш идиш тутмоқдан.
2. Тилла узук тақмоқдан.
3. Ипакли кийим киймоқдан(эркаклар назарда тутилган).
4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан.
5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан.
7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».


“Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
04. ОДОБНИНГ МАНБАИ
Шайх Муҳаммад Содиқ/Муҳаммад Юсуф
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"ОДОБНИНГ МАНБАИ"

15 : 50 дақиқа
💾 14 : 05 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшашга уринган эркакларни ва эркакларга ўхшашга уринган аёлларни лаънатладилар».
Тобароний ривояти.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Эркак кишига кумуш узук жоизлигига иттифоқ қилинган. Шундан бошқа нарсалар – кумушдан безалган билакузук, тирсакдан юқорига тақиладиган билакузук ва шода тақиш эркакларга ҳаром эканини жумҳур уламолар таъкидлаган, чунки бунда ўзини аёлларга ўхшатиш бор бўлиб, бу эса ҳаром ишдир.

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
4-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:12
Қуёш 04:55
Пешин 12:27
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:41

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун пайшанба,
ҳафтанинг тўртнчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 4-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
1-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ
"Дўзах эгалари ва жаннат эгалари тенг бўлмаслар. Жаннат эгалари, ўшалар ютуққа эришувчилардир".
(Ҳашр сураси, 20-оят.)

Роббим! Раҳматинг ва мағфиратингдан умидвормиз! Бизни жаннат эгаларидан, ютуққа эришувчилардан қилгин! Омин!

https://t.iss.one/imonuz
#Гуноҳи кабиралар

Макр-ҳийла

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43-оят).
Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:
«Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир» (Нисо сураси, 142).
Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да, зулматда қолиб кетадилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедилар-да, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар
(Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади»
(Термизий, Абу Довуд ривояти).
Яъни, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқкўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

"Гуноҳи кабиралар" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Бурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни ўргатардилар.

«Ассаламу ъалайкум аҳлад дияри минал муминийна вал муслимийн. Ваинна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Ас`алуллоҳа лана валакумул ъафийаҳ»

(Маъноси: мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншоаллоҳ бизлар ҳам сизларга албатта, йўлиқурмиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайман)».

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОНА

• Онадан сўралди:
- Фарзандларингиздан қай бирини яхши кўрасиз?
• Она жавоб берди:
- Касалини яхши кўраман токи тузалгунича;
- Мусофирини яхши кўраман токи қайтгунича;
- Кичигини яхши кўраман токи каттайгунича;
- Ҳаммасини яхши кўраман токи ўлгунимча!

©️ Маҳбубий

https://t.iss.one/imonuz
05. ОДОБНИНГ ҒОЯСИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамммад Юсуф
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"ОДОБНИНГ ҒОЯСИ"

10 : 09 дақиқа
💾 09 : 03 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
#ДУО
Саҳобалардан бири айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий келиб, «Эй
Аллоҳнинг Расули, шу кеча мени чаён чақиб олиб, тонг
отгунча ухлаганим йўқ»
, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кеч кирганда:
«Аъуузу бикалимаатиллааҳит тааммати мин шарри
маа холақ»


(Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, иншааллоҳ, ҳеч нарса зарар бермайди».

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
5-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:13
Қуёш 04:55
Пешин 12:27
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:40

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун жума,
ҳафтанинг бешинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 5-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
2-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
"Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кару кўр ҳамда эшитувчи ва кўрувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ибрат олмайсизларми?"
Ҳуд сураси, 24-оят.

Тафсир
Кофир билан мўминнинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Кофир кўр ва кар одамга ўхшайди. Мўмин эса, кўзи, қулоғи бутун, ҳам кўриб, ҳам эшитадиган одам кабидир. Куфри туфайли қалб кўзи кўр, ибрат қулоғи кар бўлиб қолган кофир бу дунёнинг ҳақиқатини кўролмайди, эшитолмайди. Ҳаммаёққа урилиб, туртилиб-суртилиб юради. Иймони сабабли қалб кўзи ва ибрат қулоғи очиқ бўлган мўмин эса, ҳамма нарсани кўриб, эшитиб, яхши йўлни танлаб, тўғри ва шаҳдам юради.

Аллоҳим! Тўғри ва шаҳдам ҳолда, Ўзинг рози бўладиган йўлдан юрмоғимизни насиб қилгин! Омин!

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Дуолар қабул бўлади.

#Ҳадислар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

https://telegram.me/imonuz
Жаннат боғларидан бир ҳаво келди,
Жомий масжидидан хуш садо келди,
Одамлар юзида қувонч жонсарак,
Азиз дўстларим, ЖУМА муборак!

https://telegram.me/imonuz
МУСУЛМОН БЎЛГАН ЯҲУДИЙ ҲИКОЯСИ

«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
— Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.
— Нима учун?

— Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда «қул ҳаққи» деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг ҳақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
— «Қул ҳаққи» нима дегани?
— Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.

Бир илм одамининг олдига бордик. «Қул ҳаққи» тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.

Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
— Муҳтарам! Мусулмонларда «қул ҳаққи» деган тушунча бор экан. Мусулмонлар ҳаётларида бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар эканлар. Бизда бу ҳақда нима дейилган?
— Бизда агар «қул ҳаққи» деган тушунча бўлганда, ҳеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда ҳар нарса «ҳалол».
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган бир молни агар тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади....

Қандай разиллик!

Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда бир мол, гарчи душманинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган...

Қандай олийжаноблик!

Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим.»

Бир ғайри муслимни мусулмон бўлишини истасангиз, уни масжидларга олиб боришингиз, маърузалар тинглатишингиз шартмас. Фақат, улар билан муомалотда бўларкансиз, мусулмонларнинг феълатворига муносиб ҳаракат қилинг.
Бировнинг ҳаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз ҳам шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz