imon.uz
4.45K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ЛАБИРИНТДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИ

Устоз шогирдини тоғ этагига олиб борди. У ерда деворлари тик ва баланд лабиринт қурилганди. Томи бўлмаганидан йўлакларнинг ичига қуёш нури тушар, ёп-ёруғ эди. Уста шогирдини лабиринтга киритиб, чиқиш йўлини топишни буюрди. Шогирд йўлаклар орасида бутун кун ва тун бўйи адашиб юрди, борган сари боши берк йўлларга кирди. Ҳориб-чарчаб, мадори қолмай, йиқилди ва уйқуга кетди.
Кимдир елкасидан туртаётганини сезиб, кўзларини очди. Тепасида устози турарди:
– Ортимдан юр, – деб буюрди у.
Лабиринтдан чиқишгач, устоз тоғ томон йўл бошлади. Чўққига кўтарилгач: “Пастга қара!” деди. Улар турган жойдан лабиринт кафтдек намоён эди.
– Бу ердан туриб чиқиш йўлини топиш осон-а?
– Албатта, – деди шогирд устозига жавобан. – Диққат билан қаралса бўлгани.
– Қани, чиқиш йўлини топ-да, эсингда сақлаб қол.
Тоғдан тушишгач, шогирд лабиринтга ишонч билан қадам қўйди ва қийналмай тезда чиқиш йўлини топди. Шундан сўнг устози унга бундай насиҳат қилди:
– Вазиятдан қанча узоқлашиб, унга қанчалик тепадан қарасанг, тўғри қарор қабул қилишинг шунчалик осон бўлади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ким Ислом динининг ривожи учун илм ўрганса, сиддиқлардан бўлиб, даражаси пайғамбарлардан кейинги ўринда туради.

Изоҳ: Бу илм Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақийда каби шаръий илмлар бўладими ёки Аллоҳнинг қудратини, қонуниятларини ўрганадиган астрономия, кимё, физика ёки бошқа фойдали илмлар бўладими, фарқи йўқ. Муҳими – холис Аллоҳ учун деган ниятда бўлса кифоя.

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
6-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:14
Қуёш 04:56
Пешин 12:28
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:40

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун шанба,
ҳафтанинг олтинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 6-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
3-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

هُوَ ٱلَّذِى خَلَقَكُم مِّن طِينٍ ثُمَّ قَضَىٰٓ أَجَلًا وَأَجَلٌ مُّسَمًّى عِندَهُۥ ثُمَّ أَنتُمْ تَمْتَرُونَ

(Анъом сураси, 2-оят.)

У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган зотдир. Белгиланган ажал эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак келтирасиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Таом узатилганда ёлғондан «иштаҳам йўқ» дейиш...

Одатланиб қолинган ёлғонлардан бири: «Таом егин» дейилганида: «Иштаҳам йўқ» - дейиш. Иштаҳаси бўлиб туриб, ҳеч сабабсиз бундай дейиш манъ қилинган ишдир.
Мужоҳид Асмо бинти Умайснинг шундай деганини ривоят қилади: «Расули акрам Оишанинг ҳужрасига кирадиган кечаси мен ҳам бошқа аёллар билан бирга у ерда эдим. Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳнинг ёнида бир коса сутдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Расули акрам сутдан ичдилар, сўнг уни Оишага узатдилар. Оиша: «Уяляпман» - деди. Шунда мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлини қайтарманг, олинг» дедим. Оиша бироз тортиниб сутдан ичди. Сўнг Расули акрам: «Дугоналарингга ҳам узат» - дедилар.
Йўқ, биз хоҳламаяпмиз, - дедик.
— Очлик билан ёлғон ҳеч қачон жамланмайди,
- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
— Эй Оллоҳнинг расули, биз бир нарсани хоҳлаб турган ҳолда, хоҳламайман, деса, бу ҳам ёлғон саналадими? - сўрадим.
— Албатта ёлғон ёлғон деб, ёлғон гапирувчи аёл ёлғончи деб ёзилади, - дедилар Оллоҳнинг расули
».

Ибн Абу Дунё ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Даҳшатли якунланган воқеа...

Ривоят қилинадики, Мисрда намоз ўқиш ва азон айтиш учун масжидга боғланиб қолган бир киши бор эди. У ибодатга берилган, тақводор эди. Кунлардан бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага чиқди. Миноранинг ёнгинасида зиммий насронийнинг ҳовлиси бор эди. У ҳовлига кўз ташлади ва насронийнинг қизини кўриб қолди. У чиройли қиз эди.
Киши ўзини йўқотиб қўйди ва азонни ташлаб, қизнинг олдига тушди.
Қиз ундан сўради: «Нима юмушинг бор?» «Сени хоҳлайман ва сенга уйланаман». «Сен мусулмонсан, отам мени сенга бермайди». «Насроний бўламан». «Ундай бўлса, майли...»...
У қизга уйланиш учун насоро динига кирди ва уларнинг ҳовлисида қолди. Худди шу куннинг ўзида ҳовлидаги бир тепаликка чиқди-да, ерга йиқилиб ўлди. У дини билан муваффақият қозонмади, қиз билан бирга яшашга ҳам улгурмади.

Аллоҳдан макр-синови, хунук оқибат ва ёмон хотимадан паноҳ беришини сўраймиз. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Истисно билан қасамхўр бўлмайди

Аллоҳ таоло:
Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб), зинҳор бир нарсани: “Буни албатта қилгувчиман”, дема. Унутсанг, Роббингни эсла ва: “Ажаб эмаски, Роббим мени рушд (сифатида) бундан-да яқинроқ нарсага ҳидоят қилса”, дегин,” деган

(“Каҳф” сураси, 23-24-оятлар).

Шарҳ: Ушбу ояти каримада инсон ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлишини бирор лаҳза ҳам унутмаслиги, қилмоқчи бўлган ишини доимо Унинг хоҳишига боғлаб, “Иншааллоҳ, қиламан”, дейиши лозимлиги ҳақида сўз кетмоқда.
Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқдир. Ҳар бир иш Аллоҳ таоло хоҳласа, бўлади, хоҳламаса, бўлмайди. Шунинг учун инсон бу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги, келажакдаги режа ва ишларини Аллоҳнинг хоҳишига боғлаб гапириши лозим. Аллоҳ таоло ояти каримада:
Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб), зинҳор бир нарсани: “Буни албатта қилгувчиман”, дема”, демоқда.
Яъни Келажакда бир иш қилмоқчи бўлсанг, доимо “Иншааллоҳ, қиламан”, дегин. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб, нима бўлишини билмайсан.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
06. ИСЛОМИЙ ОДОБЛАРНИНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"ИСЛОМИЙ ОДОБЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ"

11 : 34 дақиқа
💾 10 : 06 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади;
– Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар
».

Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
7-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:15
Қуёш 04:56
Пешин 12:28
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:39

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

وَهُوَ ٱللَّهُ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَفِى ٱلْأَرْضِ يَعْلَمُ سِرَّكُمْ وَجَهْرَكُمْ وَيَعْلَمُ مَا تَكْسِبُونَ

(Анъом сураси 3-оят.)

У осмонларда ҳам, ерда ҳам Аллоҳдир. Сирингизни ҳам, ошкорингизни ҳам биладир.

Қилган касбу корингизни ҳам биладир. Осмонлару ерни яратган Зот, албатта, ягона Аллоҳ экани муқаррар. Бандалар нимани сир тутсалар, ҳаммасини билади. Ошкора нарсаларни билиши эса турган гап. Бандаларнинг қилган «касбу корларини», жумладан, ширк келтирган бўлсалар, уни, яхшилик ва ёмонлик қилган бўлсалар, уларни ҳам ҳаммасини билиб туради. Бинобарин, мукофот ёки жазо ҳам Унинг илкида.
Шундай бўлгандан кейин Уни ягона илоҳ деб, тан олиш, Унга иймон келтириш ва У айтганидек яшаш керак эди. Лекин улар буни қилмадилар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикматли_дунё
#Мулоҳаза

ЧИВИН ВА ПАШША

02 : 57 дақиқа
💾 01 : 81 mb

Яқинларингизга ҳам эслатинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Асмо бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
"Нарсаларингни (садақа бермасдан) сақлаб қўйма. Агар шундоқ қилсанг, Аллоҳ ҳам (сенинг ризқингни бермасдан) сақлаб қўяди», дедилар.
Бошқа ривоятда: «Молингни инфоқ, эҳсон қил. Уни санама. яна Аллоҳ ҳам сенга санаб бермасин. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. яна Аллоҳ ҳам сендан ушлаб қолмасин», деганлар».

Муттафақун алайҳ.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#Кун_ҳикояси

ФОЙДАЛИ ИШ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир боланинг қари бувиси бўлиб, у куни билан ҳаммага “Ибодатингни қил”, деб айтаверар экан. Бир куни бувиси ҳовлидаги ўриндиқда мудраб ўтирганида набираси ундан:
- Буви, ухлаяпсизми? – деб сўрабди.
- Йўқ ибодат қиляпман, - деб жавоб берибди бувиси.
- Хуррак отганингизни ўзим эшитдим-ку, қанақасига ибодат қиляпсиз?! – деб кулибди набираси.
- Мен ибодатга куч йиғиш учун ухлаяпман, демак, ибодат қиляпман.
- Унда мен нима қияпман?
- Сен ҳам ибодат қиляпсан. Билмаган нарсани сўраб билиш ҳам ибодат қилиш ҳисобланади.
- Ойим, дадам, бошқалар нима қилишяпти?
- Даданг ишда, ойинг овқат қиляпти, аканг мактабда, демак, улар ҳам ибодат қилишяпти. Умуман, кўзинг кўриб турган нарсанинг ҳаммаси ибодат қилади.
- Жонсиз нарсалар ҳамми? – Ҳайрон бўлиб сўради набира.
- Одамлар, жониворлар ва жонсиз нарсаларнинг ҳаммаси зиммаларидаги вазифаларини бажаришлари ибодат ҳисобланади.
Эй фарзанд, билгинки, жамият учун фойдали бўлган ҳар бир ишни сидқидилдан бажариш ибодат ҳисобланади. Аксинча, зиммасидаги вазифага эътиборсиз бўлиб, қўл учида бажариш эса атрофдагиларнинг ҳаққига хиёнат қилиш демакдир.

Агар жамиятдаги инсонларнинг ҳаммаси шу қоидага риоя қилиб яшасалар, турмуш ўз-ўзидан яхшиланиб бораверади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•


imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Одамлар тез тез ниқобларини алмаштириб турадилар, оқибатда ўзларининг хақиқий юзини ҳам унутиб қўядилар !

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#Мулохаза

Ё АХМОҚ, Ё МУНОФИҚ...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, - деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Авф этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт ахмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
"АХИР, УЛАР ТУЯЛАРГА ҚАРАБ, ҚАНДАЙ ЯРАТИЛГАНИГА БОҚМАЙДИЛАРМИ?!" (Ғошия сураси, 17-оят).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Аллоҳ барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир" (Сажда сураси, 7-оят).
"Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдиг-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!" (Муъминун сураси, 115-оят).
Эйнштейн шундай дейди: "Ким борлиққа ибрат назари билан қараса, унинг Яратгувчиси ноёб нарсалар ила кўнгилхушлик қилмайдиган Ҳаким Зот эканини билади".
Ушбу сўзлари билан олим: борлиқдаги барча нарса аниқ ҳисоб-китоб, ҳикмат, тартиб ва низом билан ишлайди, унга қараган киши бу ерда ҳар ишни палапартиш қилиб кетавермайдиган олий қодир Илоҳ мавжудлигини билади, демоқчи.
Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади: "Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (сайр қилур)" (Ар-Раҳмон сураси, 5-оят).
"На қуёш Ойга етиши мумкин ва на тун кундан ўзувчидир. (Қуёш, Ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалакда сузиб юрадилар" (Ёсин сураси, 40-оят).

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•
┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz