imon.uz
4.45K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:10
Қуёш 04:53
Пешин 12:27
Аср 17:40
Шом 20:00
Ҳуфтон 21:42

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
"У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир".
Ҳашр сураси, 24-оят.

Тафсир
Холиқ-яратувчи. Бариъу-йўқдан бор қилувчи. Мусаввир-махлуқотларнинг сувратини шакллантирувчи зот. Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин, ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин биз уларнинг тасбиҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким-барча ишларни ҳикмат билан қилувчи зотдир.

https://t.iss.one/imonuz
ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ!

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
-Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб, "менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
-Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди, - дебди.

Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
-Мен юрак дардига давоман, - деди...
Луқмони ҳаким;

-Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
-Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида! - дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтурмиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИБОДАТНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ УЧУН ҚИЛИНГ!

Куч тўплаш, соғликни тиклаш мақсадида ўқилган намоз (ёки озиш мақсадида тутилган рўза ёхуд “дунёни кўриб келиш” мақсадида қилинган ҳаж) бут санамга қилинган сажда (ибодат)кабидир. Зеро, сажда (ибодат) фақат Аллоҳ розилиги учун қилинади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим.
Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
УЙИМИЗ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ УЙИДЕК

Жалолиддин Румий бир куни уйларига келиб аёлларидан:
– Ейишга бирор нарса борми? – деб сўрадилар.
Аёллари:
– Уйимизда ҳеч нарса йўқ, – деди.
– Ростдан ҳеч нарса йўқми?
– Ҳа, ҳеч нарса йўқ.
– Умуман ҳеч нарса-я?
– Умуман ҳеч нарса.


Шунда Румийнинг қувончлари ичларига сиғмай:
Хоним, нақадар бахтлимиз-а? Уйимиз Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг уйларига ўхшабди, – дедилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
27. МАСКАН ЭГАЛАРИНИНГ ЎЗАРО ОДОБЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"МАСКАН ЭГАЛАРИНИНГ ЎЗАРО ОДОБЛАРИ"

15 : 36 дақиқа
💾 07 : 01 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
#ДУО

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг
Расули, менга бирор калима ўргатинг, уни эрталаб ва
кечқурун айтиб юрай»
, деганларида Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаганингда

«Аллоҳумма, фаатирос-самавати вал ард, ъаалимал
ғойби ваш-шаҳаада, Робба кулли шай`ин ва малийкаҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳ»


(Эй еру осмонни бор қилган, ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билувчи, ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳи бўлган Аллоҳим! Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Ўзингнинг паноҳингни тилайман) деб айтгин».

Абу Довуд ва Термизий ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун сешанба,
ҳафтанинг иккинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 2-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
шаввол ойининг
28-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

لِلَّهِ مُلْكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا فِيهِنَّ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌۢ

(Моида сураси, 120-оят.)

Осмонлару ер ва улардаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Ва У зот ҳар бир нарсага қодирдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКОЯ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир эркак икки аёлга уйланмоқчилигини дўстига айтди. Дўсти - «Икки аёлга адолат қилиш лозим, қанча адолат қилмагин адолат қилмадинг дея юзинга солади. Тавсия қилмайман» деди.
Адолат қилиш мумкинку ахир?! Дея икки аёлга уйланибди. Икки аёли билан Одил султон бўлиб яшабди.
Ҳақиқатдан адолат қилармиш, бирига берган меҳрни, ҳеч камитмай бошқасига ҳам берар экан. Уй-жойи, еб-ичиши, кийим-кечеги барча-барча эҳтиёжларида баробар кўриб, бирини бошқасидан кам қилмабди. Шу тариқа узоқ яшабди. Кунлар ўтиб, қазо экан ҳар икки аёли ҳам захарланиб, тенг вафот топибди. Қариндошлари маййитни ювишга ҳозирлик кўришаётса, маййит ювадиган битта эмас, иккита кераклигини айтибди. Одамлар ҳайрон бўлиб сабабини сўрасалар, «Хаётим давомида буларга адолат қилдим. Бир-биридан кам қилмадим, бирини кечга суриб, бошқасини олдинга ҳам қўймадим. Вафотида ҳам адолат қилмоғим лозим» деб жавоб қилибди-да, бир вақтни ўзида икки гўрков, икки ювучини ишга солибди. Барча маййит ҳозировларини баробар қилдирибди. Ҳар икки маййит тайёр бўлгач, мозорга олиб кетар пайт қарасалар эшик битта экан. Эр - «Шу ерда ҳам адолат қилишим лозим. Бирини олдин чиқариб, бошқасини кегин чиқарсам адолат бўлмай қолади» деб эшик олдига янги яна бир эшик қурдирибди. Ниҳоят ҳар иккисини ҳам тенг олиб чиқиб, тенг кўмиб келибди. Уйга қайтиб келиб «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ўлгунларига қадар адолат қила олдим» деб ўтириб, кўзи уйқувга кетибди. Тушига катта аёли кириб - «Мени эски нураган эшикдан чиқариб, ёш хотинизи янги чиройли эшикдан чиқардиза...?!!» дермиш.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
‌ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

1) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

1) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

3) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.

(Имом Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳижрий 700 санада мусулмон уламоларига намоз ўқимайдиган кишининг ҳукми зикр қилинганида, «Бу масала ифтирозий, яъни ҳали воқеликда содир бўлмаган иш», деб жавоб беришган, чунки улар намоз ўқимайдиган мусулмонни тасаввур қила олишмаган.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
03. ОДОБНИНГ АҲАМИЯТИ
Шайх Муҳаммад Содиқ
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"ОДОБНИНГ АҲАМИЯТИ"

02 : 48 дақиқа
💾 03 : 03 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
НОШУКУР БЎЛМАНГ

Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруғхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: "Агар туғилажак фарзандимиз қиз бўлса, сен билан менинг орам очиқ, яъни ажрашамиз", деб айтди.

Туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил бола туғди, дея хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб борди ва ўғил фарзандини кўриш истагида эканини айтди. У ўғил фарзандини кўргач юзи қорайиб, ғазабини ичига ютди. Чунки туғилган бола ногирон ва юзи таниб бўлмас дарадажада буришган эди. Дўхтир туғилган бола билан табриклаш учун отасининг олдига келганида, отаси: "Мен ўғил бола туғилишини хоҳлардим-у, аммо бу каби ногиронни хоҳламаган эдим", деди.

Шунда дўхтир: "Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Сен рози бўлармидинг?" деган эди, ота: "Ҳа", деди. Дўхтир соғлом қизни топшириб: "Муборак бўлсин! Қўйнингдаги ногирон болани хотининг туғмаган. Хотининг мана шу чиройли қизалоқни туғган", деб қуйидаги оятни ўқиди.

"Осмонлар ва ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини–туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта У (барча нарсани) Билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир"
(Шўро сураси, 49-50 оятлар).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
3-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:11
Қуёш 04:54
Пешин 12:27
Аср 17:40
Шом 20:00
Ҳуфтон 21:41

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун чоршанба,
ҳафтанинг учинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 3-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
шаввол ойининг
29-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَجَعَلَ ٱلظُّلُمَٰتِ وَٱلنُّورَ ثُمَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِرَبِّهِمْ يَعْدِلُونَ

Анъом сураси, 1-оят

«Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Сўнгра, куфр келтирганлар Роббларига (ўзгаларни) тенглаштирурлар».

«Ҳамд» - гўзал мақтовлар билан эслашдир. Дунёдаги жамики ҳамдлар Аллоҳга ходир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги китоби Қуръони Каримнинг бош сураси «Фотиҳа»ни, демакки, Қуръонни ҳам ҳамд билан бошлаган. Шунингдек, Ислом даъватини ва мушрикларга қарши ҳужжатлар келтирган гапларни ўз ичига олган тўрт сурага, жумладан, «Анъом»га ҳам ҳамд ила киришади.

(Бу оятда Аллоҳга келтирилаётган ҳамдлар осмонлару ерни, инсон кўзига кўриниб турган чексиз ва улка нарсаларни яратгани учун бўлиб, уларни яратган Зот ҳар қанча мақтовга сазоворлигининг эътирофидир. Шунингдек, зулматлар ва нур ҳам кишини лол қолдирадиган чексиз ҳодисалар ҳисобланади. Улар ҳақида фикр юритган ақлли инсон Алоҳга ҳамд айтмай иложи йўқ. Лекин шу ҳолатларни кўриб - билиб туриб, Роббларига ўзгаларни тенглаштирадиган кимсалар - мушриклар ҳам бор. Агар уларнинг инсофи бўлганида эди, осмонлар ва ерга назар ташлаб, уларнинг тузилиши, улканлиги ва ажойиботларидан ягона ва ҳар нарсага қодир Аллоҳгагина иймон келтиришни, бошқаларни Унга тенглаштирмасликни англаб олар эдилар.
)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz