Huquqiy axborot
366K subscribers
6.4K photos
494 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Сўровнома

Ҳурматли респондент! Қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишда иштирок этинг.

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

👉 https://bit.ly/37kcr1L

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул юридик ёрдам кўрсатади.

Саволларни йўллаш учун:

🔹 www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;
🔹Telegram-bot: @Madadnnt_bot;

Мурожаатларни қолдириш учун:

🔹 [email protected] электрон манзили.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (373-сон, 11.06.2020 й.) билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Фархадович Исламовга Геология фанлари университети ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига

📌 2020/2021-ўқув йили учун 9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади.

🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тартибда амалга оширилади.

🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйҳатдан ўтиш мумкин: https://bit.ly/2AXaEDU

🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:

ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
9-синфни тамомлаганлик тўғрисида маълумотнома;
3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат;
танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

Онлайн рўйхатдан ўтиш 2020 йил 30 июнга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак тор кўчаси, 10-уй.

☎️ Мурожаат учун: Телефонлар: (71) 241-72-44, (71) 241-75-54.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
❗️Аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий органлар билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларда манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги принципи амал қилади.

📌 Яъни, маъмурий иш юритиш давомида юзага келадиган, қонун ҳужжатларининг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий ҳужжатга ишониш оқибатида келиб чиққан зарар қанча вақтда қопланади?

⚠️ "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонунга кўра, манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан ёки муқаррар бўлган мулкий зарарнинг ўрни қопланади.

Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш маъмурий ҳужжатнинг мазмунига кўра манфаатдор шахс олиши керак бўлган наф миқдоридан ошмаслиги керак.

Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб манфаатдор шахс маъмурий ҳужжат бекор қилинганлиги ҳақида хабардор қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида тақдим этилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик бор

Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш5 млн 575 минг сўмдан 16 млн 725 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўланадими?

💰 Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

🔺Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиниши мумкин. Бунда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4749-сон, 12.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда:

👉 абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади;

👉 кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади;

👉 абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади;

• магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

☑️ Қарорга мувофиқ, давлат буюртмаси параметрлари:

➡️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
кечки таълим шаклига – 5 025 нафар этиб;

➡️ магистрлар тайёрлаш бўйича10 425 нафар этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади

📌 Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

🌐 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда quota.mineconomy.uz” ахборот тизими орқали шакллантирилади.

☑️ 2020 йил 20 июнга қадар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимоти, шунингдек, олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрларининг таълим тилларига қараб тақсимоти тасдиқланади.

📋 Қарорга мувофиқ, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда битирувчиларга асосий ҳамда қўшимча квалификация бериш тартиби ишлаб чиқилади.

🤾‍♀️ “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш амалга оширилади.

🔺 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 – Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.

💰 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
бакалавр_кундузги.pdf
4.8 MB
#Қабул_2020

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
бакалавр_сиртқи.pdf
5.2 MB
#Қабул_2020

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
бакалавр_кечки.pdf
1 MB
#Қабул_2020

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
магистратура.pdf
10.3 MB
#Қабул_2020

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари нималардан иборат?

Қуйидагилар ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари ҳисобланади:

👉 ўз меҳнати учун Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
👉 муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
👉 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
👉 иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
👉 касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
👉 қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
👉 ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
👉 жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:
👉 болаликдан ногиронлар;
👉 чин етимлар;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
👉 байналмилалчи-жангчилар;
👉 фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
👉 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
👉 чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидагилар:
👉 патологияли ҳомиладор аёллар;
👉 эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
👉 жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
👉 сил касаллигига чалинган шахслар;
👉 онкология касалликларига чалинган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏦 Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

❗️Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий тартиб-таомилни амалга ошириш жараёнида бошқа маъмурий органлардан ҳужжатлар ва маълумотлар олиш талаб этилганда, маъмурий иш юритиш “бир дарча” принципи бўйича амалга оширилади.

Бунда маъмурий орган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, манфаатдор шахсларнинг иштирокисиз, идоралараро ўзаро ҳамкорлик воситасида олади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot