Huquqiy axborot
367K subscribers
6.42K photos
517 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган маъмурий ҳужжат қандай ҳолатларда уни қабул қилган орган томонидан бекор қилинади?

Қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган маъмурий ҳужжат қуйидаги ҳолларда маъмурий орган томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин:

▫️ қонун талабларига мувофиқ ёки бундай имконият бевосита маъмурий ҳужжатнинг ўзида назарда тутилган бўлса;

▫️ агар кейинчалик ўзгарган ҳақиқий ҳолатлар туфайли ёки қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар асосида жамоат манфаатларига зарар етишининг олдини олиш мақсадида маъмурий ҳужжатни бекор қилиш зарур бўлса;

▫️ агар маъмурий ҳужжат билан қўшимча мажбуриятлар боғлиқ бўлса ва манфаатдор шахс уларни бажармаган бўлса;

▫️ агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжат асосида ўзига берилган пул маблағларидан, буюмдан ёки ҳуқуқдан мақсадли фойдаланмаётган бўлса;

▫️ агар маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш ушбу ҳужжат юборилган манфаатдор шахс фойдасига амалга оширилса ва бунда бошқа манфаатдор шахсларга қийинчилик туғилмаса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш борасида қуйидаги 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди:

• биринчи
– иқтисодиёт ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;
• иккинчи – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш;
• учинчи – банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;
• тўртинчи – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш;
• бешинчи – экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш;
• олтинчи – саноатда рақобатбардошликни кучайтириш;
• еттинчи – кичик бизнесни ривожлантириш;
• саккизинчи – рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналиши талабалари ўқишини Банк-молия академиясига кўчириши мумкин

“2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (365-сон, 08.06.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарор билан 2020–2025 йилларда Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

⚠️ Қарорга кўра, Академия Ўзбекистоннинг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🔰 Академиянинг бакалавриат ва магистратурасида:

🔺 давлат гранти маблағлари ҳисобидан – фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;

🔺 Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлар таълим олади.

➡️ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

📌 2021 йил 1 сентябрга қадар илмий мақолалар муаллифларининг ишларини молиялаштириш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади.

♻️ Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрга қадар Академия Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда бакалавриат дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Юртимизда янги мадраса очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси рўйхатга олинди. Шу билан диний идора тизимидаги ўрта махсус мадрасалар сони ўнтага етди.

Жорий йилда ушбу мадрасага ҳам талабалар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

💰 Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

👉 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

👉 даволаш-профилактика озиқ-овқати;

👉 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

👉 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олиш имтиёзига эга шахслар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, маъмурий орган уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириши лозим.

Агар қонунда белгиланмаган бўлса, жисмоний ва юридик шахслардан улар тақдим этган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
👉 ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;
👉 транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
👉 хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
👉 ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);
👉 қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
👉 содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
👉 ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
👉 ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
👉 асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
👉 ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
👉 ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;
👉 маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
👉 ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
👉 ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;
👉 ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (367-сон, 10.06.2020 й.) қабул қилинди.

⚠️ Қарорга мувофиқ, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

☑️ Қарор билан Институтнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Институт жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этади, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга оширади.

📋 Қарор билан мазкур Институт тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди.

Институт директори маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти 2020 йил 18 февралдаги тегишли Фармон билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган танлов ўтказилади

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (369-сон, 10.06.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ўтказилади.

🗓 Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январда танловни эълон қилади.

📝 Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳоланади.

🖥 Ташкилий ишчи гуруҳ ҳар йили 25 декабргача танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштириб, ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда юборади.

🏆 Танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс фойдасига бекор қилиш мажлис ўтказмасдан амалга оширилиши мумкин.

Маъмурий ҳужжатни манфаатдор шахс манфаатларига зид равишда бекор қилиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уни мажлисда қайта кўриб чиқиш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 19 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

👉 “Инновацион фаолият тўғрисида”ги;

👉 “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги;

👉 “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги;

👉 “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги.

📝 Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

📌 Шу билан бирга, Адлия вазирининг Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органи маъмурий иш юритишни қандай ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли?

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” ги Қонунга кўра, давлат органи маъмурий иш юритишни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:

👉 фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ёки жиноят суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган иш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар маъмурий ишни кўриш мумкин бўлмаганда;

👉 маъмурий иш юритишда иштирок этаётган жисмоний шахс вафот этганда, агар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилган тақдирда ёки маъмурий иш юритишда иштирок этаётган юридик шахс қайта ташкил этилганда;

👉 хатоларни тўғрилаш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилганда;

👉 манфаатдор шахсларнинг узрли сабабларга кўра келмаганлиги, агар уларнинг иштироки маъмурий иш юритишни тамомлаш учун зарур бўлганда;

👉 манфаатдор шахснинг талабига кўра маъмурий орган томонидан экспертиза тайинланганда.

Маъмурий иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш куни ичида юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

👉 фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:

• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
• базавий ҳисоблаш миқдори;
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори
жорий этилган.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори:

👉 1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади;

👉 меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;

👉 белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Базавий ҳисоблаш миқдори:

👉 солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;

👉 тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори:

👉 пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, педагогика таълим соҳасининг олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot