Huquqiy axborot
304K subscribers
6.74K photos
722 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада
такомиллаштирилади


“Янги Ўзбекистон” университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-151-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

❇️Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;

🔹халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

📋Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.

✔️2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

📝2027 йил 1 декабргача Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Университетда тиббиёт факультети ташкил этилади


🔰Қарорга кўра, Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:

🔸илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;

🔸илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

▪️илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.

🏢Университетда Европа стандартлари асосида Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультети ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади


“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

🏢Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;

🏛Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

🔰2025/2026 ўқув йилидан:

🔸Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;

🔸Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;

🔸академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;

🔸Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди


🔰Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

🔸педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

🔸олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

❇️2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

🏛2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

✔️2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистонда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилади


“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-152-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш;

🔹камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш;

🔹давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш;

🔹халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланишини таъминлаш, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” моделини жорий қилиш.

🏛Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади


Манба: ПҚ-136-сон, 08.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (263-сон, 28.04.2025 й.) билан “Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

📋Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

📝Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

✔️Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

▪️электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;
▪️онлайн-НКТ чекларида;
▪️божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);
▪️қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

📌Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги tasnif.soliq.uz расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

🔗Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларига бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари ўтказилади


“Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (264-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади:

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;

🔹педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

✔️Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

▪️“Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

▪️“Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

📝Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💸Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 баравари (525 млн сўм) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди


Манба: ВМҚ-214-сон, 09.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ал-Хоразмий университети ташкил этилади


“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-160-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

🏛Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

🔰Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

📋Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

📝В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

✔️Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади


🏛Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.

✔️Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.

🏢Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.

❇️Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:

▪️дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;

▪️ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Молиявий хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (279-сон, 29.04.2025 й.) билан “Молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди

🔰 Низом вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) фаолиятидаги молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартибини белгилайди.

📋 Низомга кўра, Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида хавфлар Хавфларни бошқариш қўмитаси томонидан бошқарилади.

✔️ Хавфлар қуйидаги тартибда баҳоланади:

🔹 хавф таъсирини аниқлаш;
🔹 хавф эҳтимолини аниқлаш;
🔹 хавф таъсири ва эҳтимоли натижаларини ўзаро бир-бирига кўпайтириш орқали хавф даражасини ҳисоблаш.

Хавф таъсирини аниқлашда қуйидаги омилларга белгиланган мезонлар асосида 1 - 3 балл берилади:

▪️хавфни бошқариш бўйича ташкилот назорати;

▪️ташкилотнинг ушбу хавф юзага келиши мумкин бўлган функциясининг автоматлашгани;

▪️хавфнинг юзага келишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқларнинг мавжудлиги.

📝 Бунда 3 балл тегишли хавф таъсирининг энг юқори даражасини ва 1 балл энг паст даражасини билдиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади


Манба: ВМҚ-233-сон, 17.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси жадаллаштирилади


Манба: ПҚ-142-сон, 15.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби белгиланди


“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида” ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3621, 01.05.2025 й.).

🔰Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди.

💸Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

✔️Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.

📃Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.

Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.

📋Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади


Манба: ПФ-66-сон, 14.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади


Фармон (ПФ-74-сон, 30.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;

🔹божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;

🔹озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;

🔹республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада мустаҳкамланади


Манба: ЎРҚ-1054-сон, 10.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади


Манба: ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади


Ҳукумат қарори (290-сон, 02.05.2025 й.) билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

☑️Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

✔️ Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

📝 Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

📃 Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

🔸 хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

🔸 ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

🔸 виза.

📋Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

🔴 1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

📌Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM