Huquqiy axborot
291K subscribers
6.75K photos
724 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Audio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Миллий ва жаҳон мусиқасининг сара асарлари янада оммалаштирилади


“Миллий ва жаҳон мусиқа санъати ютуқларини халқимиз орасида кенг тарғиб қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–231-сон, 28.07.2025 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 Фарғона миллий чолғулар оркестри;

🔹 Фарғона симфоник оркестри.

❇️ Шунингдек, режа бўйича Фарғона шаҳридаги “Ecо City” мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда ҳамда маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган бошқа жойларда Симфоник оркестр ва Миллий чолғулар оркестрининг концерт дастурлари ташкил этиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🪙 Қонунчиликка кўра, қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди:

🔹 "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

🔹 16 ёшгача ногиронлиги бор боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар).

📜 Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотнома ҳамда тегишли пенсия гувоҳномаси бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️ Лифтларнинг хавфсизлигига доир талаблар белгиланди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📝 Ҳокимликлар фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 1 майдан 15 сентябргача сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаши керак.

⚠️ Мазкур ҳудудлар бўйича маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув кодекси қабул қилинди


Қонун (ЎРҚ–1076-сон, 30.07.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.

🔰 Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️ Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

🔗 Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.

📋 Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;

🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.

🏛 Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.

🖼 Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув объектларидан сув сервитути асосида фойдаланиш асослари белгиланди


📙 Кодексга кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.

⌛️ Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.

✔️ Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:

▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.

Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.

📝 Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.

🔗 Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:

сувдан умумий фойдаланиш;
фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.

📋 Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланади


💰 Кодексга кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, жумладан:

🔹 сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;

🔹 сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;

🔹 сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;

🔹 сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.

✔️ Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади


Қонун (ЎРҚ–1077-сон, 30.07.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун билан айрим қонунларга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир қанча қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:

🔹 ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

🔹 қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;

🔹 ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (474-сон, 29.07.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амала оширилади.

Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

🔹 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь-май ойларида;

🔹 иқтидорли ўқувчилар учун – июнь-август ойларида.

🏛 Ҳар бир ҳудудда масканларга дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади.

✔️ Комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.

📜 Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олинади:

▪️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
▪️ хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
▪️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
▪️ олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
▪️асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

🔗 Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (475-сон, 30.07.2025 й.) билан “Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.

Кўрсаткичнинг намунавий шакллари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹 1-тоифа – полиетилентерефталат, полиетилинтерефталатгликол, полистирол ёки поликарбонат материалдан тайёрланган, ёритиш мосламали кўрсаткич;

🔹 2-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган, нур қайтарувчи қопламали кўрсаткич;

🔹 3-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган кўрсаткич.

📝 Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.

🚫 Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️ Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади


Манба: ВМҚ-457-сон, 22.07.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар

🪙 Қонунчиликка кўра, юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув транспорти воситаларидан фойдаланиш натижасида атроф-муҳит ифлослантирилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиллик компенсация ундирилади:

🔹 моторли қайиқ ва гидроцикллар учун – БҲМнинг 10 баравари;

🔹 катер учун – БҲМнинг 15 баравари;

🔹 яхталар учун БҲМнинг 25 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2025_йил_1_августдан

❗️ Иш ҳақи ва стипендиялар оширилди


Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади


Қонун (ЎРҚ–1078-сон, 31.07.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.

💸 Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.

❗️ Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

❇️ Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди


“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-240-сон, 30.07.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди.

📝 Ушбу Битим 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган.

📋 Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган вақолатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

🏛 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2025_йил_1_августдан

🗓 1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹 Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда янги тартиб жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Давлат органларида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади БАТАФСИЛ;

🔹 Айрим оилалар фарзандларини қабул қилган боғчаларга компенсация тўланади БАТАФСИЛ;

🔹 Иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Мебель технологлари малака сертификатларини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ;

🔹 Озиқ-овқатлар учун техник регламентлар мажбурийлиги бекор қилинади БАТАФСИЛ;

🔹 Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади БАТАФСИЛ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Давлат харидлари электрон тизимининг оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (476-сон, 30.07.2025 й.) билан “Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

📝 Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.

🔗 Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт.

📜 Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.

🚫 Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–238-сон, 30.07.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар тасдиқланди:

🔹 Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим;

🔹 Ўзбекистон Ҳукумати билан Франция Ҳукумати ўртасида расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятнинг амалга оширилиши тўғрисидаги битим.

🏛 Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

✔️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан шартнома асосида жамоат тартибини сақлаш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (477-сон, 30.07.2025 й.) билан “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📝 Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (ваколатли орган) томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

✔️Талабгор бунинг учун ваколатли орган ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.

⌛️ Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

🖼 Ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.

📋 Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM