Huquqiy axborot
358K subscribers
6.44K photos
533 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қандай масалалар киради?

🔰 Қонунчиликка кўра, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:

қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Конституция ва қонунларга зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тезликка риоя қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органи ҳужжатига ишониб ҳаракат қилган шахснинг ишончи Қонун билан ҳимоя қилинади

📃“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, манфаатдор шахс давлат органи томонидан берилган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
👉 ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;
👉 ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттириш бўйича бир қарорга келиши.

Қуйидагилар учун дастлабки синов белгиланмайди:
👉 ҳомиладор аёллар;
👉 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
👉 корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
👉 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари битирувчилари ўқишни тамомлагач 3 йил ичида биринчи марта ишга кираётганида;
👉 ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинадиган маъмурий ҳужжат шаклидан хабардормисиз?

☑️ “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий ҳужжат қоида тариқасида ёзма шаклда қабул қилинади.

📝 Ёзма маъмурий ҳужжат маъмурий органнинг ваколатли мансабдор шахси ёки коллегиал орган аъзолари томонидан имзоланиши ва маъмурий органнинг муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉 Онкологик касалликларга чалинганлар;
👉 Сил касаллигига чалинганлар;
👉 Мохов касаллигига чалинганлар;
👉 Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
👉 Руҳий касалликларга чалинганлар;
👉ОИВ касаллигини юқтирганлар;
👉 Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
👉 Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
👉 Байналмилалчи жангчилар;
👉 Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ялт-ялт этувчи кўк рангли ёки кўк ва қизил рангли чироқ-маёқчаси ва махсус товушли ишораси ёқилган транспорт воситалари яқинлашиб келаётган бўлса, пиёдалар қатнов қисмидан ўтмасликлари, унда ҳаракатланаётганлари эса, бу транспорт воситаларига йўл беришлари ва зудлик билан қатнов қисмини бўшатишлари керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Геология фанлари университети ташкил этилди

“Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган, Давлат геология қўмитаси таъсисчилигида давлат муассасаси шаклидаги Геология фанлари университети (Университет) ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

⚠️ Университет Давлат геология қўмитаси, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

💰Университетга талабалар Давлат геология қўмитаси буюртмаларига асосан шакллантириладиган ва ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📋 Талабалар Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий ОТМлари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.

☑️ Қарор билан Университетнинг Геоинновацион технологиялар маркази ташкил этилди, шунингдек Университетнинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кўпаяди

“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан:

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.

Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Якка тадбиркор гувоҳномасида унинг фотосурати акс эттирилади

🚫 Қарорга мувофиқ, жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинади.

📌 Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади.

🎫 Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.

💰Қарорга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фрилансерларга қатор ҳуқуқлар берилди

🔰 Қарорга кўра, Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистоннинг банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;

• контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ И.М. Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиалига қабул квоталари тасдиқланди

"2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида" Ҳукумат қарори (363-сон, 08.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига (Филиал) талабаларнинг қабул квотаси 345 (кундузги таълим шакли бўйича – 225, кечки таълим шакли бўйича – 120) ўрин миқдорида белгиланди.

❗️Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

☑️ Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади. Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot