Huquqiy axborot
364K subscribers
6.37K photos
469 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

⚡️ 1 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи жорий этилади

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

👉 жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади;

👉 з
арурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Комиссия қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акциялари давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилади.

Хайрия тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади: ⬇️

👉 Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;

👉 аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саховатпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;

👉 эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) расмийлаштириш ҳолати рақамларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Карантин даврида ходимларни масофавий ишлаш усулида ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Стикер расмийлаштириш жараёни – рақамларда

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорларга қуруқ картошка пюресини экспорт қилишга рухсат берилди

“Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғирсида” Ҳукумат қарори (193-сон, 01.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудида “Bo'stonliq kartoshkachilik markazi” МЧЖ, “Solanuz” МЧЖ, “Agrover-urug'chilik” МЧЖ, “Vernatural” МЧЖ ва "Sof tabiat agro" МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери ташкил этилади.

Қарор билан агрокластер фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

Жумладан, агрокластер уруғлик картошка етиштиради, уни вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтиради.

Уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар барча жисмоний ва юридик шахсларга ҳар бир тоннаси учун БҲМнинг 2 фоизи (4460 сўм)ни ташкил этади.

Қарор билан тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатиб_ўтамиз,

❗️Махсус стикерни олиш учун Давлат хизматлари марказига боришнинг фойдаси йўқ!

Аризалар қуйидаги ҳавола орқали фақатгина онлайн тарзда қабул қилинади
https://my.gov.uz/uz/service/337.

❗️Рухсатномангиз тайёр бўлганидан сўнг, my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетингизга хабар келади, ёки Давлат хизматлари маркази ходими Сизга қўнғироқ қилади.

Ариза ҳолатини текшириш учун мустақил равишда, қуйидаги ҳаволадан ўтсангиз, бас https://my.gov.uz/uz/site/task-view

❗️Илтимос, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини хавф остига қўйманг, Давлат хизматлари марказига борманг.

Барча керак бўлган маълумотларни юқорида айтиб ўтилган ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин.

Бизларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз. Саломат бўлинг!
#Биласизми

Хайрия тадбирларини марказлашган тартибда амалга ошириш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат-Диққат!

Ушбу стикер рухсатномалар бекор қилинган.

Улар ҳақиқий эмас!
#Биласизми

Рухсатнома бериладиган автотранспорт воситалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Масофавий ишлаш тартибидан хабордормисиз?

Масофадан ишлаш деганда ўзи нима тушунилади?

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.

Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин?

Биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар. Улардан кейин, бошқа ходимлар масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин.

Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми?

Албатта,
ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.

Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади?

Масофавий ишга ўтказилганда иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Меҳнат шартномасида масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади?

Бундай ҳолда, ходим ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда иш вақти ва давомийлигини мустақил белгилайди.

Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади?

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Ходимнинг масовафий ишда ишлагани унинг таътилга чиқишига таъсир қиладими?

Йўқ таъсир этмайди.
Бундай ҳолда ходим таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилига чиқиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тўлиқ сақлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Эҳтиёжманд шахсларга хайрия ёрдамларини манзилли етказиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Махсус рухсатнома (стикер) олиш бўйича энг кўп бериладиган саволлар

🤔 Автотранспорт ҳаракатини чеклаш бўйича талаб шахсий ҳуқуқларга дахл қилиш эмасми?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Бундай кескин чорага зарурат бормиди ўзи?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Чекловлар ўрнатилганда бундан фойдаланиб қолишни истайдиганлар топилади. Ушбу чеклов коррупцияни янада болалашига олиб келмайдими?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Рухсатномани олиш учун давлат хизматлари марказларига бориш учун ҳам кўчага чиқиладику, бу мумкинми?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муаммо бўлмоқда. Нега?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Рухсатномасиз ҳаракатланган шахсий автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо чораси кўрилади?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Қайси ҳолатларда шахсий автомобилдан фойдаланиш мумкин?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Таксиларнинг қатнови ҳам тўхтатиладими?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Мурожаатга асосан рухсатнома нима? У кимларга берилади?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Махсус рухсатнома кимларга берилади?
👉 Жавоб: бу ерда

🤔 Рухсатнома олиш кимларга шарт эмас?
👉 Жавоб: бу ерда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) расмийлаштириш ҳолати рақамларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш буйича Президент Фармони имзоланди.

Ушбу Фармонга кўра:

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади;

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин;

тўртинчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади;

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади.

Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам энди бекор қилинади.

Интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади.

еттинчидан,
аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қамраб олинади (ҳозирда 600 мингта).

Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

саккизинчидан
, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

❗️Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Карантин даврида боғча боласи ота-онасига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Карантин даврида махсус рухсатнома олиш талаб қилинган автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади.

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot