Huquqiy axborot
300K subscribers
6.73K photos
718 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Диққат_лойиҳа

❗️“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га мўлжалланган Давлат дастурининг асосий янгиликлари:


✔️ Лойиҳа Жаҳон банкининг умумэътироф этилган қуйидаги тавсиялари асосида тизимлаштирилди:

1️⃣ маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш;
2️⃣ аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш;
3️⃣ ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш;
4️⃣ ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш;
5️⃣ “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш.

🔖Қуйидагилар:

🔹лойиҳада акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;

🔹вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида иловада белгиланмоқда (лойиҳанинг 16-иловаси);

🔹 экология бўйича халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида чора-тадбирлар алоҳида иловада назарда тутилмоқда (лойиҳанинг 17-иловаси);

🔹 “Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда (лойиҳанинг 18-иловаси);

🔹 Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳар бир банди бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга масъул ижрочилар белгиланмоқда (амалда йил якуни бўйича);

🔹 ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотни аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича муносабат билдириш имконияти яратилмоқда (🟢яшил (аъло), 🟡сариқ (қониқарли) ва 🔴қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Фармон лойиҳасининг Атроф-муҳитни асраш йўналишида:


🔰 32 та шаҳарда аҳоли пунктларида пиёда ва велосипедда сайр қиладиган “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади (100 миллиард сўм);

🏢 64 та маҳаллада тажриба тариқасида ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этилади (130 миллиард сўм);

🌐 аҳоли пиёда юриши ва дам олиши учун соҳил бўйларида зарур инфратузилмани яратишга қаратилган 80 та лойиҳалар амалга оширилади;

📚 “Бир миллион яшил оила” ҳаракати йўлга қуйилиб, юриш ва югуриш, “яшил” транспортда ҳаракатланиш, озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тарғиб қилинади;

📋 “Яшил тадбиркор” платформаси
ишга туширилади ва ушбу тадбиркорларга “Шаффоф қурилиш” тизимида афзаллик бериш, халқаро бозорга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш каби чоралар кўрилади;

✳️ 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта “Марказий Осиё Эко Экспо” халқаро кўргазмаси ташкил этилади;

🗓 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ëввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ва рухсатномалар электрон аукцион орқали берилади;

📢 “Евро – 4” стандартидан паст бўлган мотор ёқилғисини сотиш чекланади ҳамда иссиқлик ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарида мазутдан фойдаланиш чекланади.

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Фармон лойиҳасининг “Яшил” иқтисодиёт йўналишида:


умумий қуввати 3,5 ГВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини фойдаланишга топшириш орқали уларнинг жами электр энергияси истеъмолидаги улуши 26 фоизга етказилади;

✳️ чиқиндилар утилизацияси, шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилади;

📜 йирик корхоналарда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, 6 тасида ESG ҳисоботи йўлга қўйилади (“Навоийуран”, “Ўзбекнефтгаз”, “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Uzairports”, “Uzairways”);

🏢 Европа Иттифоқининг иштирокида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч ва Ғузорда кам углеродли ривожланиш режалари ишлаб чиқилиб, 10 та ижтимоий объектларнинг энергия самарадорлиги оширилади;

🔍 ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланади;

🌐 1,8 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 77 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қуриш ва таъмирлаш таъминланади;

📢 пахта ва ғалла майдонларини қисқартиришдан бўшаган камида 100 минг гектар ер майдонлари деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун 200 минг нафар аҳолига ижарага берилади;

⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси мазмуни


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Ўзбекистон Республикаси дин соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

❗️Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

🔖Блогер – ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа контентни, фойдаланувчилар муҳокама қилиши учун жойлаштирувчи шахс.

📋Инфлюенcер – онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда 10 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

✔️Онлайн-платформа ва веб-сайт фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий принциплари:
🔹қонунийлик;
🔹фойдаланувчи ҳуқуқлари устуворлиги;
🔹қонунга мувофиқ ҳар қандай маълумотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш;
🔹контентга нисбатан цензурага йўл қўймаслик;
🔹интернетга киришни таъминлаш учун шароит яратиш;
🔹онлайн-платформа мулкдори ва веб-сайт эгалари билан ҳамкорлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

⚡️ Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган онлайн-платформалар қуйидаги функцияларга эга бўлиши керак:

▪️фойдаланувчилар сонини аниқлаш;

▪️фойдаланувчилар шикоят бериши ва унинг қабул қилинганлигини автоматик тасдиқлаш;

▪️фойдаланувчиларга онлайн-платформа мулкдорининг контентни ўчиришга оид қарори бўйича низолашиш имконини бериш;

▪️онлайн-платформада фойдаланувчиларни қизиқтирмайдиган контентни кўрсатишни чеклаш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

🔰Онлайн-платформа мулкдори мажбуриятлари:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (ваколатли орган) билан ўзаро алоқалар учун Ўзбекистон Фуқаролик кодексига асосан вакилини белгилаш;
Ўзбекистонда ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши чоралар кўриш ва ваколатли органни хабардор қилиш;
онлайн-рекламани матнли ва (ёки) график ва (ёхуд) бошқа белгилашлар ёрдамида аниқлаш учун техник имкониятларни таъминлаш;

📜 ваколатли органнинг сўровига асосан:

▫️фойдаланувчилар суткалик сонига оид маълумотларни;
▫️онлайн-платформа фойдаланувчилари ҳақида маълумотларни;
▫️дастлабки тергов ва суриштирув органи ва суд берган расмий сўров асосида олиш бўйича юборилган сўровини олган вақтдан 24 соатда кўриб чиқиш ва сўралган маълумотларни махфийлик сиёсатига мувофиқ тақдим этиш;
▫️ваколатли орган тақдимномалари қабул қилиниши, кўриб чиқилиши ва белгиланган чоралар кўрилишини таъминлаш;
▫️инсон ҳаёти ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи вазият тўғрисидаги контент бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор ҳамкорлик алоқаларини сақлаб туриш;
▫️фойдаланувчилар ёзишмалари, сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланишини таъминлаш;
▫️фойдаланувчиларга уларнинг контенти онлайн-платформадан ўчирилишининг сабаблари ҳақида маълумот тақдим этиш;
▫️фойдаланувчиларни молиявий ҳаракатларни бажаришга алдов йўли билан мажбур қиладиган чалғитувчи интерфейслардан фойдаланмаслик;
▫️ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларини инобатга олиб уларнинг онлайн-платформага кириш учун техник имкониятларни қўллаб-қувватлаш;
▫️онлайн-платформанинг сўнгги 6 ойида Ўзбекистонда фойдаланувчилар сонининг ўртача ойлик миқдори ҳақида маълумотни очиқ фойдаланиш учун жойлаштириш ва мазкур маълумотни ҳар 6 ойда янгилаб бориш;
▫️болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;
▫️қонуний кучга кирган суд қарорларининг ижросини таъминлаш.
#Диққат_лойиҳа

🔰 Онлайн-платформа мулкдори инсон ҳаёти ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи вазиятга оид контент бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан тезкор ҳамкорлик алоқаларини сақлаб туради.

📢 Шундай тоифадаги контентни аниқлаш шикоятларни қайта ишлаш ёки контентни мустақил модерация қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.

📚 Контент бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

контентнинг тавсифи ва (ёки) тасвири (мавжуд бўлса);
контентнинг жойлаштирилган вақти, фойдаланилган соат минтақасини кўрсатган ҳолда;
контентни жойлаштирган фойдаланувчи номи, IP-манзил ва қурилма номи.
#Диққат_лойиҳа

⚠️Фойдаланувчи онлайн-платформа мулкдорига бошқа ойдаланувчиларнинг контенти ва (ёки) онлайн-платформанинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича шикоят бериш ҳуқуқига эга.

📝 Шикоят бериш механизми ва қоидалари онлайн-платформа мулкдори томонидан белгиланади.

🔍 Шикоят бериш механизми қулай бўлиши ва шикоятнинг мазмунини таърифлаш имкониятини назарда тутиши керак.

🗓 Шикоятни кўриб чиқиш муддати онлайн-платформа мулкдори томонидан белгиланади, аммо 15 кундан ошмаслиги керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Ўзбекистонда онлайн-платформа ва веб-сайтларда ноқонуний контентни тарқатиш тақиқланади.

Қуйидагилар ноқонуний контент ҳисобланади:
▪️ конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқлар;
▪️ оммавий тартибсизлик, зўравонликка оид маълумотлар;
▪️ жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот;
▪️ уруш, зўравонлик ва терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари;
▪️ давлат сири ёки қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумот;
▪️ миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумот;
▪️ жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатувчи номақбул маълумот;
▪️ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташвиқот қилувчи маълумотлар;
▪️ порнографик маҳсулот, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар;
▪️ фуқароларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки жалб қилишга қаратилган маълумот;
▪️ фишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар;
▪️ жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни қилишга даъват этувчи маълумот.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Онлайн-платформа мулкдори (вакили) суд қарорларини мунтазам ижро этмаса, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги онлайн-платформадан Ўзбекистонда фойдаланиш тезлигини пасайтириш бўйича судга даъво киритиши мумкин.

✔️ Даъво қаноатлантирилганда онлайн-платформа Ўзбекистонда фойдаланиш тезлиги пасайтирилган онлайн-платформалар ва кириш чекланган веб-сайтлар реестрига киритилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

🔖 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ноқонуний контент аниқлангандан кейин 24 соатда веб-сайт эгасига ёки онлайн-платформа фойдаланувчисига ёки оммавий ҳамжамият модераторига уни ўчириш, тарқатишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма юборади.


📋 Кўрсатма юборилган масъул унда кўрсатилган ноқонуний контентни ўчиришга, тарқатилишини тўхтатишга мажбур ва 12 соатдан кечиктирмай бу ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

📌 Веб-сайт эгаси талабларни бажармаса Ўзбекистонда ушбу веб-сайтга киришни чеклаш чоралари кўрилади.

📝 Фойдаланувчи ёки оммавий ҳамжамият модератори талабларни бажармаса, онлайн-платформа мулкдорига ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатиш тўғрисида 24 соатда кўриб чиқилиши шарт бўлган тақдимнома юборади.

✔️ Фойдаланувчи ёки модератор мунтазам (йил давомида 3 мартадан ортиқ) ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатишга оид кўрсатмани бажармаса, унинг аккаунти ёки оммавий ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги фаолиятини 6 ойгача тўхтатиш тўғрисида тақдимнома юборилади.

📃 Онлайн-платформа мулкдори контентни ўчириш ёки фаолиятни тўхтатишга оид тақдимномаларни қаноатлантирмаса, ваколатли орган 1 ойда мазкур талаблар билан судга даъво киритиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Ноқонуний контентни ўчиришга оид кўрсатмани бажариш муддати тугагандан сўнг у бажарилмаса ёки веб-сайт эгасини аниқлаш имкони, қайта алоқа ўрнатиш учун маълумотлар бўлмаса, веб-сайт кириш чекланган веб-сайтлар реестрига киритилади ва 24 соат ичида унга кириш чекланади.

Ноқонуний контент веб-сайтнинг бир ёки бир нечта саҳифаларида тарқатилган бўлса ҳам, веб-сайтга кириш бутунлай чекланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

🔖 Онлайн-платформа Ўзбекистонда фойдаланиш тезлиги пасайтирилган онлайн-платформалар ва кириш чекланган веб-сайтлар реестридан қуйидаги асослар бўлса чиқарилади:

🔹 ноқонуний контентлар ўчирилганлиги, тарқатилиши тўхтатилганлиги, ёки шундай контент тарқатаётган фойдаланувчи аккаунти ёки оммавий ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида хабарнома;

🔹 веб-сайт эгасининг ноқонуний контент ўчирилганлиги, унинг тарқатилиши тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарномаси;

🔹 онлайн-платформани Реестрга киритишга асос бўлган суд қарори юқори суд томонидан бекор қилинганида;

🔹 веб-сайт эгаси шикоятига асосан Реестрдан чиқариш тўғрисидаги суд қарори.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_лойиҳа

Фойдаланувчилар, блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

▪️ онлайн-платформада аккаунт, оммавий ҳамжамият очиш;

▪️ онлайн-платформадан фойдаланиш қоидалари ва шартлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш;

▪️ Ўзбекистон қонунлари билан тақиқланмаган ҳар қандай усулда контентни тайёрлаш, олиш, тарқатиш;

▪️ Ўзбекистон қонунларига мувофиқ онлайн-платформа ва веб-сайтларда фикрни эркин ифода этиш;

▪️ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

▪️ Ўзбекистон қонунларидаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига амал қилиниши, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши юзасидан мурожаат қилиш;

▪️ ўзининг ижодий, тижорат ва бошқа қонуний фаолиятидан даромад олиш;

▪️ қизиқишлари ва қарашларига зид келса, онлайн-платформалар таклиф этган маҳсулотларни рад этиш;

▪️ онлайн-платформада ўзларини қизиқтирмайдиган контент намойиш этилишини чеклаш;

▪️ аккаунтига ёки оммавий ҳамжамиятига ёхуд веб-сайтига кирилишини асоссиз чекланишидан ҳимояланиш, кириш чекланганда сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома олиш.
#Диққат_лойиҳа

⚠️ Фойдаланувчилар, блогерлар, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари қуйидаги мажбуриятларга эга:

🔸 Ўзбекистон қонунчилигига амал қилиш;

🔸 шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаън ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

🔸 ноқонуний контентни тарқатмаслик;

🔸 ноқонуний контент тарқатилган ҳолларда уни ўчириш;

🔸 ихтиёрий ҳомийлик маблағларини йиғишда Ўзбекистон қонунчилиги талабларига риоя қилиш.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM