#Адлия_хабари
Махсус карантин объектлари қурилади
Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилади.
Карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус карантин объектлари қурилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Ҳарорати юқори ходим ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар берилади
❗️Қарорга кўра, барча ташкилот раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт: ⬇️
👉 ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;
👉 иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;
👉 коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
👉 ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

Деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорлар фаолияти тўхтатилади
❗️Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорлар фаолияти тўхтатилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Касалликнинг клиник белгилари асосида коронавирусга гумон ташхиси қўйилади
Қарор билан Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низом билан коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар аниқланганда давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг ҳаракатланиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида коронавирус аниқланганда тезкор режа асосида ҳаракатга келтириладиган маслаҳат, эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилади.
Коронавирусга гумон қилинган бемор аниқланганлиги тўғрисида хабар келганда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан беморни кўрикдан ўтказиш учун маслаҳат-эвакуация ва дезинфекция гуруҳлари юборилади.
Беморда коронавирусга гумон ташхиси касалликнинг клиник белгилари (тана ҳароратининг меъёридан юқорилиги, қуруқ йўтал, ҳолсизланиш, нафас сиқилиши) ва эпидемиологик суриштирув натижаларига асосланиб қўйилади.

Коронавирус аниқланган шахс билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахс тушунчаси белгиланди
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади.
✅ Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар доирасига қуйидагилар киради:
👉 коронавирус аниқланган шахс билан битта хонадонда яшаган шахс;
👉 коронавирус аниқланган шахс билан бевосита жисмоний мулоқотда (қўл сиқиш, қучоқлашиш) бўлган шахс;
👉 коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда (масалан, йўталаётганда) ҳимояланмаган шахс;
👉 коронавирус аниқланган шахс билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида юзма-юз бўлган шахс;
👉 15 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт 2 метрдан кам масофада коронавирус аниқланган шахс билан бирга ёпиқ жойда бўлган шахс;
👉 тиббий мутахассис ёки коронавирус аниқланган шахсни бевосита парваришлаган бошқа шахс ёки шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда коронавирус аниқланган шахснинг бионамуналари билан ишлаган лаборатория мутахассислари;
👉 самолётда, шаҳарлараро автобусда, поездда коронавирус аниқланган шахсдан ҳар қандай йўналишда икки ўриндиқ оралиғида ёки битта купеда (поездда) бўлган, шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс учиб кетган самолётда хизмат кўрсатган экипаж аъзолари.
Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади.
Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан бир самолётда, поездда, автобусда бўлган, аммо улар билан яқин мулоқот қилмаган шахслар киради.
Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар уй карантинида сақланадилар.

#Биласизми
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар инфографикаларда

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари нималардан иборат?
✅ Қуйидагилар ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари ҳисобланади:
👉 ўз меҳнати учун Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
👉 муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
👉 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
👉 касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
👉 иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
👉 касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
👉 қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
👉 ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
👉 жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш.

#Тайинлов
Президент Фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Рахимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Рахимов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бугун, 24 март куни Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлади.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.
✅ Мажлис кун тартибига, жумладан, қуйидаги масалалар киритилган:
👉 “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун;
👉 “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун;
👉 “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун;
👉 “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун;
👉 “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун.
Шунингдек, Сенат аъзолари томонидан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

Адлия вазирлиги хабари
✅ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:
👉 Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади (электрон почта манзиллари ва ишонч телефонлари рўйхати ҳаволаси: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98928/);
👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;
👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;
👉 Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.
❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.
Ушбу вақтинча чекловлар “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 176-сон қарори ва Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларининг тегишли тавсияларига асосан жорий қилинмоқда.
Шунингдек, юқоридаги Ҳукумат қарорига асосан, идоралардаги аксарият аёл ходимлар боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик бўйича вақтинчалик таътилга чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.
Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда адлия идораларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори (инфографикаларда)

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.
Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) фойдаланиш учун шахсни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансубликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (масалан, I гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотнома) асос бўлади.
Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.
Бунда бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаслиги лозим (масалан, имтиёз натижасида 100 млн сўм маблағ қолса, шунинг 25 млн сўми бепул хизмат кўрсатиш учун сарфланади).
Тиббий хизматлар ойма-ой тақсимот асосида навбат бўйича кўрсатилади.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.