#Адлия_хабари
Ўзбекистонда коронавирусга оид расмий янгиликларни эълон қилиб борувчи махсус Telegram-канал очилган
Ушбу каналда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида аҳолига аниқ маълумотлар тезкор етказиб борилади.
Канал Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган.
Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни @koronavirusinfouz'да кузатиб боринг.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади
“Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (173-сон, 19.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, савдо-логистика терминалини қуриш учун “Sirdaryo savdo logistika markazi” унитар корхонасига Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “Фаровон” МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратилади.
✅ Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
👉 2020-2024 йилларда – 25 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади;
👉 камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўздавкарантин” инспекцияси бўлимлари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади.
Савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидимология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилади.
Шунингдек, савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Мурожаат
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ
Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.
Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.
Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.
Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.
Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.
Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.
Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.
Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси

#Биласизми
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бор
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти
Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.
23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.
Ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.
25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарлик борлигини биласизми? Ваҳима тарқатганлик учун-чи? Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
❗️Коронавирус сабабли юзага келаётган ҳуқуқий саволларга Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot телеграм каналида батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
✅ Юқоридаги ҳаракатлар:
🔹 олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
🔹 хизмат мавқеидан фойдаланиб;
🔹 диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
🔹 оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

#Адлия_табриги
Маҳалла тизими ходимларига табрикнома
Адлия вазирлиги жамоаси 22 март Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этади.
Жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантиришдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш тартиби
Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан ходимларни дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади.
Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин.
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

⚡️ Тошкент кириш-чиқиш учун ёпилмоқда
Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.
Бунда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.
Транспорт вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари акс этган видеоёзувлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?
❕Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Хусусан, бундай ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан: ⬇️
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Санитария ва карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бор
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
⚡️Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади
“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (176-сон, 23.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.
Унга кўра, коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилади.
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Интернет ва телефон алоқаси учун тўловлар кечикса узиб қўйилмайди
Қарорга мувофиқ, фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди.
Барча ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, қолган қисмининг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.

Транспорт, товар ва юклар мажбурий дезинфекция қилинади
Қарорга кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркетлар ва б.) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалари билан жиҳозланади.
Республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юклар мажбурий равишда дезинфекция қилинади.
Давлат идора ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимига ўтказилади.

Коронавирус аниқланган фуқаро тиббий текширувдан ўтишга мажбур
❗️Қарорга мувофиқ, тартибнинг амал қилиш даврида коронавирус аниқланган Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий фуқаролар, шу жумладан 2020 йил январь-март ойларида коронавирус қайд этилган ҳудудлардан Ўзбекистонга кириб келган шахслар: ⬇️
👉 Комиссия қарорларига ва эпидемияга қарши курашишга жалб этилган давлат ташкилотларининг қонуний талабларига риоя этишга;
👉 Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, коронавирус қайд этилган ҳудудда бўлган вақти ва жойи тўғрисида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
👉 ўзида касаллик аломатлари вужудга келганда касаллик юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва ҳаракатланиш йўналишлари ҳақида зудлик билан соғлиқни сақлаш органларига маълумот беришга;
👉 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга;
👉 санитария ва эпидемияларга қарши кураш қоидалари ва изоляция режимида бўлишга оид талабларга қатъий риоя этиш, шу жумладан тиббий ҳимоя воситаларини қўллаш ва жамиятда бир-бирлари орасида масофани сақлашга;
👉 соғлиқни сақлаш органлари томонидан тайинланадиган тиббий текширув ва даволанишдан ўтишга мажбурдирлар.

Карантинга жойлаштирилган шахсларнинг айрим буюмлари вақтинча олиб қўйилади
Қарорга кўра, изоляция қилиниши керак бўлган шахс билан бирга яшовчилар ҳам 14 кун ёки белгилаб берилган бошқа муддат давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлишга мажбурлар.
Коронавирус юқтирган ёки уни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ва бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.