Huquqiy axborot
361K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхона қуриш учун субсидия берилади

Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

➡️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

⚠️Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пора олиш – жазоси муқаррар жиноятдир

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

“Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–237-сон, 07.05.2022 й.) қабул қилинди

🏢Қарорга кўра, Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилди.

Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔰2022/2023 ўқув йилидан Халқаро қишлоқ хўжалиги университетида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади:

▫️Ақлли қишлоқ хўжалиги (Smart Agriculture);
▫️Агрономия;
▫️Биотехнология;
▫️Агроиқтисодиёт;
▫️Чорвачиликни ривожлантириш;
▫️Озиқ-овқат хавфсизлиги;
▫️Агрологистика.

🧾Университет битирувчиларига ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

☑️ Қарорга кўра, Университетда давлат муассасаси шаклидаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Capacity Building Center) ташкил этилди.

🔘 Шунингдек, 2022 йил якунигача талабалар, магистрант ва илмий изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи давлат муассасаси шаклидаги “Agro Innovation Incubator” маркази ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Балиқчилик хўжаликларига қуйидаги субсидиялар берилади:

🔸интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;
🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

➡️ Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

🔰Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ёлғиз кексалар;
▫️ пенсионерлар.

📁Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
▫️ ариза;
▫️ паспорт нусхаси;
▫️юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
▫️ тиббий хулоса.

🔄 Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):
▫️ уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
▫️ ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
▫️ шахсларга;
▫️ ёлғиз кексаларга;

2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
▫️ уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.

❗️Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуввати 140 киловаттгача электр ускуналарини тармоққа улашдаги харажатлар тадбиркорларнинг хоҳишига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур маблағлар кейинчалик тадбиркорлар фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

▫️I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар;
▫️Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
▫️байналмилалчи жангчилар;
▫️чин етимлар;
▫️ёлғиз пенсионерлар;
▫️18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
▫️чақириқ комиссиялари хулосаси асосида мудофаа бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлганлар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар;
▫️1 ёшгача болали эмизикли оналар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–239-сон, 10.05.2022 й.) қабул қилинди

📁Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида Космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2021 йил 6 декабрда Нур-Султон шаҳрида имзоланган.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

📁 Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

🔰 Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

▫️ давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланади;

▫️ давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🔸манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
🔸мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.

Давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.

➡️ Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда.

🔰Хусусан:

давлат ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги БҲМнинг 3 баравардан 5 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача);

мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги БҲМнинг 5 баравардан 10 бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг 10 баравардан 15 бараваригача) жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

❗️Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

☑️ Қуйидаги ҳаволалар орқали лойиҳалар муҳокамасида иштирок этинг:

👉 https://regulation.gov.uz/oz/d/60813
👉 https://regulation.gov.uz/oz/d/60954

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинади.

🔰Ойлик доирасида:

🔹Йўл ҳаракати иштирокчилари ҳуқуқлари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади;
🔹kurslar.huquqiyportal.uz платформасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилади;
🔹“Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида мутахассислар иштирокида жонли эфирлар ташкил қилинади;
🔹Радиоэфирларда совринли ҳуқуқий викториналар ўтказилади;
🔹“Бир қадам” номи остида ижтимоий видеороликлар танлови эълон қилинади;
🔹“Streеt law” лойиҳаси доирасида мактаб ўқувчиларида амалий кўникмалар шакллантирилади;
🔹Йўловчиларга йўл ҳаракатларини содда тушунтириш мақсадида сайёр қабуллар учун “Huquqiy taxi” хизмати йўлга қўйилади;
🔹Соҳага доир бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Иш берувчи қуйидаги ходимларни ишга қабул қилишда ва кейинчалик тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

🔸18 ёшга тўлмаганлар;
🔸60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
ногиронлар;
🔸ноқулай ишларда, тунги ишларда, транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
🔸озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
🔸мактаблар, боғчалар ва бошқа муассасаларнинг болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

☑️ Тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимлардан пул ундирилмайди, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

❗️Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ юзага келган тақдирда олишлари мумкин.

⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда,
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Е-Антикоррупция" лойиҳаси ишга туширилади

“Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

🔸давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

🔸“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;

🔸коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

🖥 Лойиҳа E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:

▫️вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
▫️таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
▫️кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
▫️ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
▫️кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🤝 Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини истеъмол мақсадларида шартнома асосида қисқа муддатли (30 кунгача) ижарага олиш мумкин.

🚘 Бундай шартномалар нотариал расмийлаштириш ва Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot