Huquqiy axborot
361K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра:

☑️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин.

➡️ Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир.

Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1 000 бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади.

🗓 Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.

➡️ Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлик учун пул тўлаш тартиби белгиланди

“Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (255-сон, 12.05.2022 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.

Корпоратив карта орқали товарлар (хизматлар) сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобил иловасида чек рўйхатдан ўтказилганда жисмоний шахсларнинг банк картаси рақами кўрсатилади.

🚫 Қуйидаги чеклар солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайди:

▫️берилган кундан бошлаб 10 кун ўтган чеклар;
▫️аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;
▫️автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
▫️шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари.

❗️Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиниши ушбу жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди.

🔰Шунингдек, қарор билан Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Унга кўра, солиқ органлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларининг махсус дастури орқали қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади:

содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тури;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой.

Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришда жисмоний шахс солиқ органларининг махсус дастурида мобил телефон ҳамда банк картаси рақамларини кўрсатади.

💰Бир марталик пул мукофоти солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жарималарнинг 20 фоизи миқдорида белгиланади.

🔰 Жисмоний шахсларга бир марталик пул мукофоти қуйидаги ҳолатлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганлик учун тўланади:

🔸 онлайн назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартиби бузилганлиги;
🔸 нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги;
🔸 тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги;
🔸идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги;
🔸 савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланган бошқа ҳолатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади.

🔰 Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:

ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;

қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💊 Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади.

🚫 Тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни (International Day of Families) ҳисобланади.

➡️ Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йил 15 майдан буён мунтазам нишонланиб келинади.

❗️Президентнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш 270 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, шунингдек автовокзаллар, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot