#Тайинлов
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари тайинланди
Ҳукумат қарори (205-сон, 13.04.2021 й.) билан:
➖ Алишер Казакович Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб;
➖ Баходир Каримович Каримов Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб;
➖ Гайрат Хабибуллевич Исраилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади
“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5072-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.
✅ 2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.
📈 2021 йил 1 июлдан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.
🚫 Шунингдек, жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да тўпланади ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
🌐 Туман ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларни бюджетдан молиялаштиришга оид маълумотларни ҳар чорак бўйича расмий веб-сайтларига ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштиради.
Каналга уланиш👇👇👇

2021 йил майдан бошлаб бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган туман (шаҳар)лар рўйхати

#Биласизми
💼 Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
💰 Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.
ℹ️ Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

⚡️ Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди
Ҳукумат қарори (211-сон, 14.04.2021 й.) билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.
🏛 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
✅ Филиалда ўқитиш “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
🔘 Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
● “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
● “Транспорт ва логистикада менежмент”;
● “Халқаро бизнес ва маркетинг”;
● “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
● “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
● “Ахборот-коммуникация технологиялари”.
🗓 Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.
🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.
🇵🇱 Филиалда таълим бериш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.
➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади.
🔎 Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.
ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.
📝 Сертификат ҳақиқийлиги тасдиқланганда 15 кунда компенсация маблағлари Агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади.
📲 Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда ариза берувчига СМС хабар юборилади.
💰 Ариза берувчи Халқ банкига мурожаат қилади ва компенсация тўловларини олади.

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати

Президент қарори (ПҚ-5075, 14.04.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ–4984-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🏦 Унга кўра, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан хомашё, материаллар ва фурнитуралар сотиб олиш учун кредит тақдим этилади.
☑️ Шунингдек, 2022 йил 1 январгача қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди
“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.
📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:
👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;
👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;
👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;
👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди
“Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6207-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Фармон билан Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
➖ капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 трлн сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш механизмини яратиш;
➖ капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини ва тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи қонунчилик базасини яратиш;
➖ миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
📌 Фармонга кўра, 2021–2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури ҳамда уни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
☑️ Эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизига етказиш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
🗓 2023 йил 1 январдан маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин.
❌ Оммавий савдолар орқали акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.
➡️ 2021 йил 1 ноябрга қадар “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДУК ҳисоб рақамлари Марказий банкка ўтказилади.
🎓 Фармонга кўра, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун “Молиявий саводхонлик” ўқув курси фан сифатида жорий этилади.

Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди
“Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5073-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди
➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади.
☑️ Шунга кўра, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида бир қатор вазифалар юклатилди.
❕Вазирлик қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
🏢 Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.
🔁 Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

#Tashkent_Law_Spring_2021
Халқаро юридик форумнинг биринчи сессияси “Давлат ҳуқуқий сиёсати: долзарб вазифалар ва истиқболдаги тенденциялар” мавзусида
♻️ Бу йил 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми давлат ҳуқуқий сиёсати соҳасидаги долзарб вазифалар ва келгуси истиқболларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун ноёб майдонга айланади.
🌎 Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Сингапур каби мамлакатлар адлия вазирларининг иштироки адлия органлари олдида турган қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини беради:
➖қонунчиликнинг мослашувчанлигини таъминлаш ва тартибга солиш юкини камайтириш;
➖ҳуқуқий нормаларни тизимлаштириш ҳамда “тартибга солиш гильотинаси” усуллари олқали қонунчиликни оптималлаштириш;
➖қонунчиликни рақамлаштиришни янада кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали қонун ижодкорлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
➖юқори сифатли қонун лойиҳаларини тайёрлаш орқали қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;
➖тартибга солиш таъсирини баҳолаш, форсайт таҳлил ва шу каби прогнозлаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда қонунларнинг келгуси ўзгаришларга тайёрлигини таъминлаш ва бошқалар.
ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.

Энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш учун компенсациялар ажратилади
Ҳукумат қарори (217-сон, 14.04.2021 й.) билан Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
💰 Низомга кўра, энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадларга олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратилади.
✅ Компенсация қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади:
👉 жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
👉 қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
👉 қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 миллион сўмдан;
👉 энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;
👉 қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:
👉 жисмоний шахсларга – 500 миллион сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
👉 юридик шахсларга – 5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда.
Маълумот учун: Низом талаблари 2020 йил 1 январдан ўз маблағи ва кредитлар ҳисобидан энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган ва ўрнатган шахсларга татбиқ этилади.

Уч ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида иштирок этадиган хорижий давлатлар адлия вазирлари
Қўшимча маълумотлар www.tashkentlawspring.uz сайтида.

18 ёшга тўлмаган шахсларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаган ҳолларда 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

Халқаро юридик форумнинг иккинчи сессияси “Legal tech ва Law tech” мавзусида
Legal tech – бу юридик соҳани рақамли технологиялар билан қамраб олувчи, юридик хизматларни автоматлаштирилган тарзда кўрсатиш, шунингдек, юридик масалаларни рақамли технологиялар ёрдамида ечишга қаратилган юриспруденция ва ахборот технологиялари соҳалари уйғунлигида ҳосил бўлган йўналишидир.
Law tech – ҳуқуқий хизматлар олишни анъанавий усулидан янгисига алмаштиришга имкон берувчи ва (ёки) фойдаланувчиларга ҳуқуқий маълумотларга киришни осонлаштирувчи турли хил онлайн иловалар ва хизматлардир.
Legal tech ва Law tech ўртасидаги асосий фарқ шундаки, Law tech технологиялари юридик хизматларнинг охирги истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳуқуқий маслаҳат ёки хизматни ҳуқуқшуносларга мурожаат қилмасдан олиш имкониятини очади, Legal tech эса рақамлаштириш ва ҳуқуқшунослар ишларини осонлаштириш учун мўлжалланган.
🔰 Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг сессияларидан бири Legal tech ва Law tech масалаларига бағишланган. Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
🔸 Law tech ва Legal techнинг долзарб жиҳатлари;
🔸 Law tech ва Legal techни қўллаш бўйича хорижий тажриба;
🔸 Law tech ва Legal techдан фойдаланишнинг афзалликлари;
🔸 Law tech ва Legal techни янада ривожлантириш масалалари.
Сессияда Legal tech ва Law tech бўйича тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.
Жумладан, сессияда Сингапурнинг Ҳуқуқ жамияти Президенти Грегорий Вижаендран, Сentral Asia Tech Law асосчиси Аммар Йонас, Innovation Consultants бош ижрочи директори Аи Мо иштирок этади.

🚫 Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:
● никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса;
● никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса (невара ва бобо, буви ўртасида, фарзанд ва ота-она ўртасида);
● туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;
● фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;
● никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.

Халқаро юридик форумнинг учинчи сессияси “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
➖ Европа иттифоқида “сифатли бошқарув” амалиёти;
➖Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш: ривожланаётган мамлакатлар учун юзага келиши мумкин бўлган мураккабликлар;
➖Бюрократик бошқарувдан смарт бошқарув сари;
➖Ўзбекистонда янги тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими: стратегик аҳамияти, ютуқлари ва мураккабликлари;
➖Беларусь Республикасида криминологик (коррупцияга қарши) экспертиза институти: яралиши, амалиёти ва такомиллаштирилиши.
☑️ Сессияда самарали тартибга солиш ва қонунчилик ҳужжатларини таҳлил этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, Европа комиссияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Беларусь Республикаси Бош прокуратураси экспертлари иштирок этади.