#Tashkent_Law_Spring_2021
Халқаро юридик форумнинг биринчи сессияси “Давлат ҳуқуқий сиёсати: долзарб вазифалар ва истиқболдаги тенденциялар” мавзусида
♻️ Бу йил 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми давлат ҳуқуқий сиёсати соҳасидаги долзарб вазифалар ва келгуси истиқболларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун ноёб майдонга айланади.
🌎 Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Сингапур каби мамлакатлар адлия вазирларининг иштироки адлия органлари олдида турган қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини беради:
➖қонунчиликнинг мослашувчанлигини таъминлаш ва тартибга солиш юкини камайтириш;
➖ҳуқуқий нормаларни тизимлаштириш ҳамда “тартибга солиш гильотинаси” усуллари олқали қонунчиликни оптималлаштириш;
➖қонунчиликни рақамлаштиришни янада кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали қонун ижодкорлиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;
➖юқори сифатли қонун лойиҳаларини тайёрлаш орқали қонунчилик барқарорлигини таъминлаш;
➖тартибга солиш таъсирини баҳолаш, форсайт таҳлил ва шу каби прогнозлаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда қонунларнинг келгуси ўзгаришларга тайёрлигини таъминлаш ва бошқалар.
ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумида иштирок этадиган хорижий давлатлар адлия вазирлари
Қўшимча маълумотлар www.tashkentlawspring.uz сайтида.

Халқаро юридик форумнинг иккинчи сессияси “Legal tech ва Law tech” мавзусида
Legal tech – бу юридик соҳани рақамли технологиялар билан қамраб олувчи, юридик хизматларни автоматлаштирилган тарзда кўрсатиш, шунингдек, юридик масалаларни рақамли технологиялар ёрдамида ечишга қаратилган юриспруденция ва ахборот технологиялари соҳалари уйғунлигида ҳосил бўлган йўналишидир.
Law tech – ҳуқуқий хизматлар олишни анъанавий усулидан янгисига алмаштиришга имкон берувчи ва (ёки) фойдаланувчиларга ҳуқуқий маълумотларга киришни осонлаштирувчи турли хил онлайн иловалар ва хизматлардир.
Legal tech ва Law tech ўртасидаги асосий фарқ шундаки, Law tech технологиялари юридик хизматларнинг охирги истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳуқуқий маслаҳат ёки хизматни ҳуқуқшуносларга мурожаат қилмасдан олиш имкониятини очади, Legal tech эса рақамлаштириш ва ҳуқуқшунослар ишларини осонлаштириш учун мўлжалланган.
🔰 Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг сессияларидан бири Legal tech ва Law tech масалаларига бағишланган. Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
🔸 Law tech ва Legal techнинг долзарб жиҳатлари;
🔸 Law tech ва Legal techни қўллаш бўйича хорижий тажриба;
🔸 Law tech ва Legal techдан фойдаланишнинг афзалликлари;
🔸 Law tech ва Legal techни янада ривожлантириш масалалари.
Сессияда Legal tech ва Law tech бўйича тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.
Жумладан, сессияда Сингапурнинг Ҳуқуқ жамияти Президенти Грегорий Вижаендран, Сentral Asia Tech Law асосчиси Аммар Йонас, Innovation Consultants бош ижрочи директори Аи Мо иштирок этади.

Халқаро юридик форумнинг учинчи сессияси “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
➖ Европа иттифоқида “сифатли бошқарув” амалиёти;
➖Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш: ривожланаётган мамлакатлар учун юзага келиши мумкин бўлган мураккабликлар;
➖Бюрократик бошқарувдан смарт бошқарув сари;
➖Ўзбекистонда янги тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими: стратегик аҳамияти, ютуқлари ва мураккабликлари;
➖Беларусь Республикасида криминологик (коррупцияга қарши) экспертиза институти: яралиши, амалиёти ва такомиллаштирилиши.
☑️ Сессияда самарали тартибга солиш ва қонунчилик ҳужжатларини таҳлил этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари, жумладан, Европа комиссияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Беларусь Республикаси Бош прокуратураси экспертлари иштирок этади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tashkent_Law_Spring_2021
Танишинг, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми спикери Дарен Танг!

Танишинг, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми спикери Дарон Ажемоглу!

Халқаро юридик форумнинг тўртинчи сессияси “Давлат органлари очиқлигини таъминлашда рақамли имкониятлар” мавзусида
🔘 Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
🔸 давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
🔸 давлат органлари фаолиятида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланишнинг самарали механизмлари;
🔸 давлат органларида ахборот очиқлигини таъминлашнинг самарали воситалари;
🔸 давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини оширишга доир чора-тадбирлар;
🔸 давлат ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари.
Сессияда давлат бошқаруви ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича катта тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.
Жумладан, ушбу сессияда Буюк Британиянинг Government Digital Service ташкилоти рақамли технологиялар бўйича вакили Жюд Ханан ва Эстония Фанлар академияси аъзоси – Лаури Малксо, Ҳуқуқий технологияларни ривожлантириш бўйича Астана халқаро молия маркази Маслаҳат кенгаши раҳбари ҳамда Oxford Deep Tech Dispute Resolution Lab лойиҳаси ҳаммуассиси Марк Биер Обе, Тарту университети юридик факультети Халқаро оммавий ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича катта илмий ходими Мэрилин Кивориг каби экспертлар иштирок этади.

Халқаро юридик форумнинг бешинчи сессияси “Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж ишлари” мавзусида
🔰Сессияда қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
● COVID-19дан кейинги даврда инфратузилма соҳасидаги воситачилик ва низоларни ҳал қилишнинг бошқа чоралари/низоларни тўғри ҳал этиш;
● Лондонда халқаро арбитраж низоларини ҳал қилиш;
● энергетик низоларни ҳал қилишдаги сўнгги ютуқлар ва EDACнинг энергетика соҳасидаги биринчи арбитраж маркази сифатида потенциал роли ва бошқалар.
Сессияда медиация ва арбитраж соҳасида катта тажрибага эга нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади: Хусусан, Лондон халқаро арбитраж суди президенти, Сингапур медиация маркази вакиллари, Al Tamimi&Company компаниясининг арбитраж бўлими бошлиғи ва бошқалар.

Танишинг, “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми спикери Клаудио Виско!

Халқаро форумнинг олтинчи сессияси “Умумий (инглиз) ҳуқуқ тизимининг хусусиятлари” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
🔸иқтисодий ислоҳотлар ва Ўзбекистонда инглизча умумий юрисдикцияни яратишнинг бир-бирига мос келиши;
🔸нима учун инглиз ҳуқуқидан фойдаланиш керак: учта асосий сабаби;
🔸инглиз ҳуқуқини имплементация қилиш ва қўллашда суд ҳокимиятининг роли;
🔸инглиз ҳуқуқининг Ўзбекистонда қўлланилиши;
🔸инглиз ҳуқуқини имплементация қилиш ва қўллаш соҳасидаги хорижий тажриба;
🔸низоларни арбитраж ёки воситачилик йўли билан ҳал қилиш: инглизча ёндашув.
Сессияда юқорида назарда тутилган масалалар бўйича катта тажрибага эга хорижий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Сессияда Буюк Британиянинг Slinn фонди президенти Питер Гросс модераторлик қилади. Сессия Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан очилади.
Сессияда спикер сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси – Сэр Сума Чакрабарти, Буюк Британия адлия вазири ўринбосари Лорд Девид Вульфсон, Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси Отабек Назиров, Буюк Британия Апеляция суди судьяси Жеймс Дингеманс, Буюк Британиялик қироллик адвокати ва халқаро юрист Хавар Куреши, адвокат, арбитр, медиатор, Арбитрлар олий институти аъзоси Майкл Патчетт-Жойс иштирок этади.
Шунингдек, “Остона” халқаро молиявий маркази (AIFC) Ҳуқуқий маслаҳатлашув кенгаши раиси Майкл Блэр ва AIFC Судининг ижрочи директори Кристофер Кэмпбелл-Холт муҳокамаларда иштирок этиш учун таклиф қилинган.

Халқаро форумнинг еттинчи сессияси “Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш: замонавий муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган:
🔸 Контрафакт маҳсулотларига қарши курашиш: мавжуд амалиёт ва долзарб муаммолар;
🔸 “Ex-officio” ва интеллектуал мулк ҳуқуқларининг божхона назорати;
🔸 Рақамли муҳитда интеллектуал мулк муҳофазаси;
🔸 Мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқарувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш;
🔸 Европа ва Марказий Осиёда географик кўрсаткичлар. ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси тажрибаси ва 2021—2022-йилларга мўлжалланган режалари;
🔸 Қишлоқ хўжалиги бизнесини ривожлантиришда географик кўрсаткичларнинг ўрни: мавжуд воситалар, механизмлар ва афзалликлар;
🔸 Географик кўрсаткичлар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарғиб қилиш воситаси.
Сессияда интеллектуал мулк муҳофазаси бўйича катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади.
Хусусан, ушбу сессияда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўлими бошлиғи – Илья Грибков, БИМТнинг Интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш бўлими катта юрист консулти – Самер Ал-Таранех ва ушбу бўлим ҳуқуқий маслаҳатчиси – Томас Диллон, Люблиана университети профессори – Божан Претнар (Словения), БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакилли – Дмитрий Звягентсев ҳамда ФАО халқаро экспертлари – Ирина Киреева ва Озден Илкҳан каби мутахассислари иштирок этади.

«Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форуми спикерлари билан танишинг!

Халқаро форумнинг саккизинчи сессияси “Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш” мавзусида
🔰 Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
➖ рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлашнинг аҳамияти;
➖ суд процессида замонавий-ахборот технологияларидан фойдаланиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш;
➖ судя фаолияти самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашнинг самарали механизмлари;
➖ рақамли даврда судлар фаолиятида ахборот очиқлигини таъминлашнинг замонавий воситалари;
➖ судлар ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари.
Сессияда юқорида назарда тутилган масалалар бўйича катта тажрибага эга хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади. Сессияда Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг судьялар ва ҳуқуқшунослар масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсиа-Саян, ЮНЕСКО Журналистларнинг хавфсизлиги ва сўз эркинлиги бўлими бошлиғи Гилерме Канела Де Соуза Годои, Федерал суд марказининг собиқ директори, Калифорния университетининг Берклей суд институтининг директори – Судя Жереми Д. Фогел, Британия судяси ва адвокати – сер Стефен Ирвин, Словения Олий суди президенти – Дамиан Флорянчич ва Жаҳон банки гуруҳининг институтсионал ривожланиш ва давлат сектори мутахассиси – Клара Лаҳуд Магани каби экспертлар иштирок этади.

⚡️ “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланди
Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.
“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.
📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ