#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда компенсация берилади
“Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5268-сон, 27.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, банклардан хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорларнинг эквиваленти 1 миллион АҚШ долларидан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган кредитларнинг асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 фоиздан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади.
☑️ 2021 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
➖ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
➖ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
➖ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

#2021_йил_1_ноябрдан
Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади.
Батафсил инфографикада👆

🩺 Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
● аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
● юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
● тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
● 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
● фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

✅ Фуқароларнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун йўналтириладиган даромад суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

❗️Фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–5269-сон, 28.10.2021 й.) билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
🔰 Институтда қуйидагилар бўйича замонавий билимларга эга кадрлар тайёрланади:
🔹 тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш;
🔹 экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш;
🔹 қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш.
☑️ Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишларида кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.
📌 2022 йил якунигача Институтда талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи IT-инкубатор илмий инновацион маркази ташкил этилади.
🔘 Институтга тегишли ер майдонларида анор, хурмо, лимон, қора олхўри, узум ва бошқа мева-сабзавотларнинг юқори ҳосилли, йилига 2-3 маротаба ҳосил олишга имкон берадиган навларини яратиш бўйича кўргазмали дала майдонлари барпо этилади.
✅ Қарорга кўра, Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) ҳамда 2022 йилдан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабулни ташкил этиш назарда тутилган.
📋 Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.
🏢 Институт фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

🔰 Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши⬇️
➡️ сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (662-сон, 28.10.2021 й.) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔎 Низомга кўра, 2023 йил 1 январдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилади.
☑️ Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:
➖ жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги;
➖ имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мослиги;
➖ янги атамалар, шунингдек, соҳа атамаларининг тўғри қўлланилганлиги;
➖ сўз бирикмаларининг ўзаро тўғри боғланганлиги;
➖ баённинг тизимлилиги ва ифодали кетма-кетлиги.
✅ Маслаҳатчи ёхуд мутахассис 3 кун ёки шартномада белгиланган муддатда лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса бериб, лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.
➡️ Шунга кўра, лойиҳа матни қайта ишланиб, келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилади.
❌ Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
🔸 оғзаки нутқ шакллари;
🔸 давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
🔸 эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
🔸 аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).

✅ Мактабда таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
🔸 кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
🔸 қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
🔸 баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
🔸 ёзги таътил – охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Forwarded from Huquqiy Gap
🏠"Уй-жой низолари ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари" мавзусида овозли чат ташкил этилади❗️
✅Сўровномада иштирок этган 1671 нафар респондентларнинг 36 фоизи "Уй-жой низолари ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари" мавзусини муҳокама қилишни танлаган.
🤵🏼Суҳбат спикерлари:
🔹Абдурахманова Саида Мадияровна – Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси;
🔹Менглиев Азамат Бахтиярович – Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси;
🔹Эргашев Азамат Эргашeвич – "INTERLEX" юридик компанияси асосчиси, иқтисодий, корпоратив, фуқаролик ва халқаро тижорат арбитражи соҳалари бўйича мутахассис, бизнес адвокат.
⏱Овозли чат 29 октябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида старт олади.
📥Саволларингизни изоҳларда қолдиринг.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap

✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✅ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Айрим давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилади
"Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди (28.10.2021 й, 661-сон).
Қарор билан бир қатор давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилди.
Жумладан, Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди (илгари БҲМнинг 50 фоизи).
Қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.

#Адлия_хабари
❗️2023/2024 ўқув йилидан ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
➡️ Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Булар:
➖ 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
➖ 2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.
✅ ТДЮУга ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
☑️ Мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:
● мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
● мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
● ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
● ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.
Маълумот учун: бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
❕Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:
🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

2021 йил 23-29 октябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан YouTube да танишинг
https://youtu.be/BkJ0VgQlVMo
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
https://youtu.be/BkJ0VgQlVMo
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
YouTube
2021 yil 23 oktabr 29 oktabr kunlari qabul qilingan muhim qonunchilik hujjatlari
Mazkur sonda bolalar nafaqasi va moddiy yordamni tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida tanishishingiz mumkin.
#қонунчиликдагиянгиликлар #Aдлиявазирлиги #ҳафтадавомидақабулқилинган #қонунҳужжатлари
#қонунчиликдагиянгиликлар #Aдлиявазирлиги #ҳафтадавомидақабулқилинган #қонунҳужжатлари
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўровнома
📗 Ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровномада иштирок этиш учун сониялар кифоя қилади.
➡️ Сўровномада иштирок этиш: https://bit.ly/3nlW5hw
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Google Docs
Сўровнома
Ҳуқуқий адабиётларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш юзасидан сўровнома. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маданий мерос техникумлари ташкил этилади
“Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5270-сон, 30.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, “Ипак йўли” туризм халқаро университети “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланди.
➡️ Университет Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантирилди.
🔘 2022/2023 ўқув йилидан Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумлари (Маданий мерос техникумлари) ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиали ташкил этилди.
Университет ҳузурида қуйидагилар ўз фаолиятини бошлайди:
🔸 “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти;
🔸 “Ипак йўли” музейи;
🔸 “Ипак йўли” арт-резиденцияси;
🔸 “Ипак йўли” санъат галереяси;
🔸 Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.
📌 Ҳар йили Университетга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.
☑️ Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилади.
📋 “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022–2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури жорий қилинади.
✅ Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассис (40 нафари магистратура ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида) ўқитилади.

#Биласизми | #2021_йил_1_ноябрдан
1 ноябрдан нималар ўзгарди?
🔸 Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг ойлик маошлари оширилади – БАТАФСИЛ
🔸 Хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилади – БАТАФСИЛ
🔸 Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув йўналишида қайта тайёрланади – БАТАФСИЛ
🔸“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади – БАТАФСИЛ
🔸 Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади – БАТАФСИЛ