Huquqiy axborot
367K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

🚫 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Бундан ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 50 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 100 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:

ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратилади;

тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

🔘 Жорий йилнинг 6 ноябрида “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.

☑️ Ярмарка доирасида “ECOBOZOR”да махсус савдо расталари ташкил этилади.

➡️ Унда ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.

🕔 Ярмарка соат 17:00 гача давом этади.

Тадбир доирасида сайёр қабуллар ва таниқли санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

❗️Барчани ярмаркада фаол иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилашга оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш такомиллаштирилади

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (665-сон, 02.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

🗓 2022 йил 1 сентябргача
ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари (фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан
ўтади.

🔄 2022 йил 1 октябрдан истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади.

🖥 2023 йил 1 мартдан бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилади.

❗️2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади.

2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади.

☑️ 2022 йил 1 октябргача ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябргача рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (664-сон, 02.11.2021 й.) билан Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, қуйидаги солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга киритилади:

ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ташкилотлар;
штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ташкилотлар.

🏢 Мазкур солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (Палата) мурожаат қилади.

🗓 Палата мурожаатни 3 иш кунида ўрганиб чиқади.

📝 Палата томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда шу асосда уларнинг рўйхати шакллантирилади.

➡️ Низомга кўра шунингдек, Давлат солиқ қўмитасига ДХМдан ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида дастур орқали ўрганиб чиқилади.

Ҳар 10 кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.

☑️ Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади.

⚠️ Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Қуролли Кучлар резервида ўташдан бўйин товлаш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (540 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқларни тўлашни кечиктириш механизмлари такомиллаштирилади

“Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5274-сон, 02.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларига (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

☑️ Бунда:

солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;

ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.

📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.

☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.

⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.

🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–5277-сон, 03.11.2021 й.)

Қарор билан 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

🏢 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 иш куни ичида қайтарилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзбекистон халқаро ислом академиясини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлар (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Турар жой билан ижтимоий объектлар ўртасида масофа қанча бўлиши лозим?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

🇺🇿 Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача қуйидагилар:

● локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар – ТИФ ТН коди 8601–8607;
● барча типдаги юк контейнерлари – ТИФ ТН коди 8609;
● учиш аппаратлари – ТИФ ТН коди 8802 божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
● ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспортлар – ТИФ ТН коди 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 23 (самосваллардан ташқари);
● авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.

Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot