Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилояти давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажарди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳудудда 515 минг гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд. 2020 йил учун 141 минг гектар ер майдонига ғалла экилди.

Шартномавий режага кўра давлатга 424,1 минг тонна бошоқли дон топшириш белгиланган бўлса, амалда 6745 та фермер хўжаликлари томонидан 424,5 минг тонна дон топширилди ва режа 100,1 фоизга бажарилди.

Экин майдонларидан ўриб олинган ҳосилдорлик ўртача 45–60 центнерни ташкил этди. Эътиборлиси, режани 100 фоиздан ошириб бажарган фермер хўжаликларида ялпи ҳосилнинг ортгани фермер хўжаликларининг ўзида қолди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️68-ўлим. Тошкентлик 66 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган.

🔎Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига ёткизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар

Обновляющийся Узбекистан: Дома, построенные для ученых и педагогов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️(+208) Сўнгги 10 соатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар рўйхатга олинмади

✔️ 2020 йил 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

🔰Имкон қадар ёрдам берамиз

Учтепа тумани хокимлиги ва туман Маҳалла ва оилани қу́ллаб-қувватлаш бу́лими томонидан пандемия пайтида эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам ку́рсатиш ишлари тизимли амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Куни-кеча тумандаги 100 нафарга яқин кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бош_прокуратура

Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили
==========
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг содир этган жиноятлари турлари

Маълумотлар Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан
тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Стикерлар алмаштирилмайди

Ижтимоий тармоқлардаги оммавий гуруҳлар ҳамда кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими, деган саволлар кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритди.

🎫 Машиналар ҳаракатланиши учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиб келинмоқда.

Стикерлар бериш хизмати Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган тегишли вақтинчалик тартибга асосан амалга оширилган.

❗️Мазкур тартибда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари марказлари орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Маълумот учун, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун имтиёзли шартларда ер ажратилади

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ватан_ҳимояси

Янгича ҳарбий анъаналар давом этмоқда

Миллий армиямизда жорий этилган янгича ҳарбий анъаналарга кўра, тантанали равишда Ватанга қасамёд қилган муддатли ҳарбий хизматчиларга жанговар қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг бириктирилиши бошлангани ҳақида маълумот берилган эди. Ушбу анъана Шарқий ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округларда ҳам қизғин давом этмоқда.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ташкил этилган тадбирларда ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан юрт ўғлонларига хавфсизлик қоидалари яна бир бор етказилди.

Шунингдек, ҳар бир қуролнинг тактик-техник тавсифи, улардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари тушунтирилиб, аскарларнинг муддатли ҳарбий хизмат якунига қадар ўзларига бириктирилган қуролларни кўз қорачиғидек асрашга мажбур эканлиги уқтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform