#Бош_прокуратура
Расмий баёнот
Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Сайёр қабулларда аҳоли мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда
Ҳудудларда аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова томонидан жорий йилнинг 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда жами 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар бўйича ўрганиб, ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ИИБ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида гумондор фуқаро комага тушиб, охир-оқибат вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, шу йилнинг 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан олиб келинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувидаги ариза юзасидан фуқаро А.Абдукаримовни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб туришган. Бунинг оқибатида А. Абдукаримовнинг соғлиғи ёмонлашгач, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида шу йилнинг 1 июнь куни 3 нафар ички ишлар ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 206 (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддалари (Қийноққа солиш) билан айб эълон қилиниб, улар қамоққа олинган.
Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 11 июнь куни вафот этган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларига "online" видеомурожаат қилиш имконияти яратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ахборот хизмати

Сардобадаги сув тошқини бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда
Давлатимиз Раҳбарининг топшириқларига асосан Бош прокурор томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга 300 га яқин прокуратура ходимлари жалб этилди.
Прокуратурада тузилган ишчи гуруҳлар томонидан эвакуация қилинган аҳолининг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиниб, кунлик маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқиши натижасида эвакуация қилинган ҳар бир фуқарога биринчи галда керак бўладиган маҳсулот турлари аниқлаштириб олинмоқда.
Хусусан:
I. Аҳолини зарур ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши.
Яшаш жойларидан бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўтган даврда омборхоналарга 3,1 млн. донадан ортиқ шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ётоқ ва бошқа уй-рўзғор буюмлари келиб тушган бўлса, улардан 2 млн. 743,0 мингга яқини фуқароларга тарқатилган.
Маълумот учун: 76 267 дона матрас, кўрпа ва ёстиқ, 134 133 дона совун ва кир ювиш воситалари, 83 594 дона шахсий гигиена воситалари, 1 млн. 798,4 минг дона кийим-кечак, 570,7 минг дона тиббий буюмлар, 522 минг дона бошқа буюмлар келиб тушган.
Кўрилган чоралар натижасида 5 июнь кунига қадар ушбу эҳтиёжлар тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.
Жумладан:
– Жиззах вилояти бўйича 174 та кир ювиш кукуни, 160 та совун, 176 та шампун, 162 та тиш пастаси, 192 та бир марталик соқол олиш воситаси, 188 та аёллар гигиеник воситалари, 199 та сочиқ, 25 та матрас ва кўрпа;
– Сирдарё вилояти бўйича 10 839 та кир ювиш кукуни, 14 138 та совун, 7 442 та шампун, 8 510 та тиш пастаси, 6 341 та бир марталик соқол олиш воситаси, 6 926 та аёллар гигиеник воситалари, 20 598 та памперс, 10 821 та сочиқ, 18 205 та кийим-кечак, 11 968 та оёқ кийими, 4 971 та ёстиқ, 9 640 та матрас ва кўрпа тарқатилди.
II. Шу кунга қадар омборхоналарга гуманитар ёрдам сифатида 16 та турдаги 2 минг 998 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари келиб тушди.
Ушбу маҳсулотларни жабрланганларнинг эҳтиёжларини тезкор равишда ўрганиш орқали манзилли етказиб берилмоқда.
Маълумот учун: 59,6 тонна гўшт ва тайёр гўшт маҳсулотлари, 367,7 тонна ун ва 115,7 тонна макарон, 75,7 тонна шакар, 335,4 тонна гуруч, 73,6 тонна ўсимлик ёғи, 5,8 тонна сариёғ, 335,1 тонна картошка, 235,1 тонна сабзи, 266,4 тонна пиёз, 62,7 минг дона нон ва 287,5 минг донна тухум маҳсулотлари аҳолига етказиб берилди.
Ушбу масала Бош прокуратура томонидан мунтазам равишда ўрганилиб, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
Манба: Бош прокуратура ахборот хизмати

Мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлили
==========
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг содир этган жиноятлари турлари
Маълумотлар Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан тақдим этилмоқда.