#Ватан_ҳимояси
Янгича ҳарбий анъаналар давом этмоқда
Миллий армиямизда жорий этилган янгича ҳарбий анъаналарга кўра, тантанали равишда Ватанга қасамёд қилган муддатли ҳарбий хизматчиларга жанговар қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг бириктирилиши бошлангани ҳақида маълумот берилган эди. Ушбу анъана Шарқий ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округларда ҳам қизғин давом этмоқда.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Ташкил этилган тадбирларда ҳарбий қисмлар қўмондонлиги томонидан юрт ўғлонларига хавфсизлик қоидалари яна бир бор етказилди.
Шунингдек, ҳар бир қуролнинг тактик-техник тавсифи, улардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари тушунтирилиб, аскарларнинг муддатли ҳарбий хизмат якунига қадар ўзларига бириктирилган қуролларни кўз қорачиғидек асрашга мажбур эканлиги уқтирилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform